Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Классик даврдан кейинги ҳуқуқ тизими бўйича юридик шахс ҳолати



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet86/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Классик даврдан кейинги ҳуқуқ тизими бўйича юридик шахс ҳолати.
Классик даврдан кейинги ҳуқуқ тизими бўйича юридик шахс ҳақидаги ҳуқуқ 
нормалари 2 та муҳим ҳолат билан тўлдирилди: биринчидан, Юстиниан 
кодификацияси бўйича 
universitates personarum
ва 
universitates rerum
ўртасида аниқ бўлиниш рўй берди ва иккинчидан, universitates personarum
ёки жисмоний шахслар уюшмаси орасида юридик шахснинг янги тури -
мажбурий бирлашмалар пайдо бўлди. 
Universitates personarum
(collegia, 
corpora, 
sodalitates, 
societas)
хўжалик,сиёсий, ижтимоий, гуманитар ва диний мақсадда ташкил қилинган 
ва ўз мулки ҳамда аъзолигига эга бўлган юридик шахслар бўлган. 
Universitates personarum аъзолари бирлашма мажлисида овоз бериш ва
бирлашма бошқарувини амалга оширишда иштирок қилиш ҳуқуқига эга 
эдилар. Юридик шахснинг алоҳида ҳуқуқий ҳолати алоҳида аъзоларнинг 
ҳуқуқий лаёқатидан тўла ва аниқ ажратилган эди. 
Universitates rerum
(causae piae, жамғармалар, атоқли жамғармалар) ўз 
мулкига ҳам, алоҳида аъзоликка ҳам эга эмас эди. Мустақил даромад ва 
мустақил вазифаларга эга бўлган давлат муассасалари: етимлар уйи, 
қариялар уйи, касалхоналар, черковлар бундай юридик шахсга мисол 
бўлиши мумкин. Universitates rerum ёки белгиланган аъзоликка эга 
бўлмаган юридик шахслар ҳуқуқий тартибот бўйича юридик шахс 
белгиларига ва ҳуқуқ ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган мулкий 
жамланмалардан иборат бўлган. Бундай ташкилотлар шахсларнинг 


71 
белгиланмаган доирасининг доимий ва умумий эҳтиёжларини қондириш 
учун хизмат қилган. Бундай юридик шахсларнинг органлари ўз олдига 
қўйган вазифаларни ҳал қилиш ва мулкини бошқариш ишини олиб 
борганлар. 
Рим ҳуқуқи ривожланишининг дастлабки 2 даврида инсонларни касбий 
бирлашмаларга мажбуран бирлаштириш мақсади бўлмаган эди. Бундай 
фикр учинчи даврга келиб ижтимоий ва хўжалик ривожланишнинг 
натижаси сифатида пайдо бўлди. Бундай бирлашмаларни ташкил қилишда
маъмурий бўйсундириш кенг тарқалган бўлиб, улардаги аъзолик умрбод
бўлган эди. Рим давлатининг бундай мажбурий бирлашмаларни инқирозлар 
даврида ташкил қилишдан кўзлаган асосий мақсади иқтисодиётни 
барқарорлаштириш ва давлатни мустаҳкамлашдан иборат бўлган. Бу 
бирлашмалар ҳунармандлар, хизматчилар ва савдогарларнинг касаба
уюшмалари бўлган ва уларга ижтимоий ҳокимиятнинг бир қанча имтиёзлари 
берилган эди. Моҳияти жиҳатидан, учинчи даврда пайдо бўлган мажбурий 
касаба уюшмалари давлат билан ҳунармандлар, хизматчилар ва савдогарлар 
ўртасида воситачи бўлиб хизмат қилган. Уларнинг аъзолик ҳужжати аъзолар 
баданига босилган тамғалар ҳисобланган.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish