Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Сервитут ўрнатиш усуллари ва турлари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet166/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Сервитут ўрнатиш усуллари ва турлари.
Сервитут ўрнатиш усуллари.
Қадимги Рим ҳуқуқи бўйича 
сервитутлар манципация ва in jure cessio йўли билан ўрнатилган. 
Манципация йўли билан қишлоқ сервитутлари, in jure cessio йўли 
билан эса қишлоқ ва бошқа сервитутлар ўрнатилган. Бундай бевосита 
усуллар билан ўрнатилган сервитутлардан ташқари, билвосита ёки
deductio servitutis – сервитут ҳуқуқи уни бериб юбориш йўли билан 
ўрнатилиши ҳам мумкин бўлган. Сервитут ҳуқуқининг бериб юборилиши 
мулкдор ўз мулкини харидорга бериш пайтида ўша мулкка бўлган 
сервитут ҳуқуқини ҳам бериб юборганлигини англатган. Бундан ташқари, 
сервитутлар бир томонлама фармойишлар (легат, васият, қарор ёки ҳукм)
ёрдамида ҳам ўрнатилган. 
Кўрсатиб ўтилган усуллардан ташқари, классик даврда сервитут 
ўрнатилишининг бошқа усуллари ҳам пайдо бўлди: «pactiones et
stipulationes» ёки формал ва ноформал шартномалар. Бу усулларнинг 
ҳаммаси манципация ва in jure cessioдан ташқари Юстиниан 
кодификациясида кўрсатилган. 
Сервитут турлари.
Юстиниан даврида
 
барча
сервитутлар 2 катта 
гуруҳга бўлинган: реал ёки мулкий ва шахсий сервитутлар: servitutes aut
personarum sunt ut usus et usu fructus, aut rerum, ut servitutes
rusticorum praeditorum et urbanorum.
Ашёвий ёки реал сервитутлар асосан ерга тааллуқли бўлиб, шунинг 
учун улар ер сервитутлари деб аталган – 
jura praeditorum (servitutes
praeditorum)
. Ер сервитутлари бир ер майдонининг эгаси бўлган шахс 
фойдасига ўрнатилган бошқа ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи 
(praedium serviens) бўлиб, бу сервитутлар мулкдорлар алмашган тақдирда 
ҳам доимий қолган. Ер сервитутини ўрнатиш учун иқтисодий асос зарур 
бўлган: servitus fundo utilis esse debet. Сервитут ўз иқтисодий вазифасини 
адо этиши учун асосий ва хизматчи ер майдонлари ўртасида кўзланган 
фойда олиш имконияти учун шарт-шароит яратган нисбат лозим бўлган: 
praedia esse debent vicinia. Бир марта ўрнатилган сервитутлар бўлинмас 
ҳисобланган: per partes servitus neque adquiri neque imponi potest.


138 
Сервитутларнинг бўлинмаслиги асосий ер майдонидан тўғри 
фойдаланганда олинадиган фойданинг бўлинмаслигидан келиб чиққан.
Асосий ер майдонида қишлоқ хўжалигини юритиш ёки қурилиш 
майдонларида қурилиш ишларини яхшилаш мақсадида ўрнатилган ер
сервитутлари қишлоқ хўжалиги ёки қишлоқ ерлари сервитутларига ва 
қурилиш ёки шаҳар сервитутларига бўлинган 

servitutes praediorum
rusticorum ва servitutes praediorum urbanorum.
Бошқа тарафдан, шахсий сервитутлар индивидуал белгиланган 
шахслар фойдасига ўрнатилган ўзгалар ашёсига бўлган ҳуқуқлар бўлиб,
бу ҳуқуқлар сервитут предметини ташкил қилган ашё эгасига тегишли 
бўлган. Ашё эгалари ўзгариш эҳтимоли мавжуд бўлган, лекин шахсий 
сервитут бекор қилинган ҳолда бу ҳуқуқ эгалари ўзгармаган. Шахсий 
сервитут, қоидага кўра, титуляр ҳаёти давомида амал қилган (бу ҳуқуқ 
умрбод ҳисобланган) ёки титулярнинг ҳуқуқий ҳолати билан белгиланган. 
Ер сервитутларидан фарқли ўлароқ, шахсий сервитутлар предметига in
patrimonio ва in commercio ашёлари кирган. Шахсий сервитутлар 
эгаларининг ваколатларига ва бу сервитутлар предметларига кўра улар 4
турга бўлинган: ususfructus, usus, habitatio ва operae servorum vel
animalium. Бу сервитутлар учун умумий бўлган ҳолат ашё эгаси бу 
сервитутлардан ҳеч қандай компенсация олмаслигидан иборат бўлган.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish