Миокарднинг рефрактерлик даври ва экстрасистола. Юрак миоцитларини ҳаракат патенциали 0,3 сек давом этади. Бу скелет мускуллари ХП дан 150 маротаба давомлироқдир.ХП ривожланаётганда хужайра кейинги таъсирларни қабул қилмайди, қўзғалмайди яъни рефрактер даврда бўлади. Унинг рефрактерлик даври скелет мускуллари рефрактерлик давридан 100 баробар узоқ давом этади. Бу ҳусусият юракни аъзо сифатида бажарадиган вазифаси учун жуда зарур. ХП вақтида бошқа келган таъсиротларга умуман жавоб бермайди. Бу эса юракни ритмик қисқаришлари учун жуда муҳим (тетаник қисқаришлардан маҳрум).
Ишлаб турган юракка унинг қисқаришларини турли даврларида таъсирот берилса, ҳар хил жавоб олиш мумкин Агар бу таъсирот систола вақтида, яъни мутлоқ рефрактер даврида берилса таъсирот қанча кучли бўлишига қарамай жавоб қайтармайди. Рефрактерлик даври систола даври билан бир хил давом этади.
Мускул бўшаша бошласа қўзғалувчанлик тиклана бошлайди ва нисбий рефрактерлик даври бошланади. Юрак мускулларининг ХП 0,3 сек давом этади. Мутлоқ рефрактерлик даври 0,27 сек давом этади. Нисбий рефрактерлик даври эса 0,03 сек га тенг. Бу даврда кучли таъсирот берилса юрак мускули жавоб қайтара олади. Жуда қисқа вақт қўзгалувчанликнинг супернормал даври давом этади, бу даврда бўсаға ости кучи билан таъсир этилса ҳам мускул қисқариш билан жавоб беради.
Миокард бўшашган (диастола) даврда навбатдан ташқари таъсирот берилса, юрак барвақт навбатдан ташқари қисқаради бу холат экстрасистола деб аталади. Экстрасистема мавжудлиги, уни ҳарактери тўғрисидаги маълумотларни ЭКГни ёзиб олиш йўли билан аниқлаш мумкин.
Юракнинг қон ҳайдаш вазифаси. Юрак миокарди синихрон, доимий қисқариб туриши ҳисобига томирлар тизимига қонни хайдаб беради. Миокарднинг қисқариши уни бўшлиқларида босимнинг ортишини таъминлаб, қонни хайдайди. Ҳар иккала бўлмачалар тенг қисқаради. Қисқаришлар тугагандан сўнг қоринчалар ҳам бир вақтда қисқаради. Бўлмачаларнинг қисқариши ковак веналари сохасидан бошланади. Шундан сўнг унинг юқори қисми қисилади натижада қон бир йўналишда бўлмача ва қоринчалар орасидаги тешик орқали қоринчаларга ўтади. Тешикчаларда клапан бўлиб, улар систола вақтида тавақали клапанлар ёпилиб қонни қайтиб қўтишига тўсқинлик қилади. Клапанларнинг пай иплари бўлиб, улар клапанни бўлмачалар томонига очилишига тўсқинлик қилади. Чап қоринча ва бўлмачалар орасида икки тавақали (митрал), ўнг қоринча ва бўлмача оралиғида уч тавақали клапанлар бор.
Қоринчалар мускулларининг қисқариши натижасида босим орта бошлайди. Чап қоринчадан аортага, ўнг қоринчадан ўпка артерияларига қонни хайдаб беради.
Аорта ва ўпка артерияларининг бошланган жойларида яримойсимон клапанлар бор. Диастола вақтида қонни орқага қайтишига йўл қўймайди.
Қоринчалар ва бўлмачалар диастоласи вақтида, бу қисмларда босим нолга тенг бўлади. Натижада қон веналардан бўлмачаларга, ундан сўнг қоринчаларга ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |