Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


Магнит информация ташувчилар



Download 1,71 Mb.
bet80/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

Магнит информация ташувчилар – магнит ленталар, қаттиқ ва юмшоқ магнит дисклар, магнит цилиндрлар, магнит карталар ва хакозолар. Уларда маълумотлар асос материалнинг магнит хоссаларини ўзгартириш хисобига ёзиладилар ва ўқиладилар.
Оптик информация ташувчилар – уларга маълумотлар мухитнинг оптик хусусиятларини ўзгартириш хисобига ёзиладилар ва ўқиладилар.
Магнитооптик информация ташувчилар – бундай турдаги маълумот ташувчиларга маълумотлар магнит ва оптик хусусиятларнинг бир- бирига боғлиқлиги туфайли ёзиладилар ва ўқиладилар.
Электрон информация ташувчилар – бундай турдаги маълумот ёзиш воситалари махсус микрочиплар асосида ташкил қилинган бўлиб, электрон схеманинг хусусиятларига боғлиқ равишда хилма-хил хажмдаги маълумотлар ёзиш имконини беради.
Голографик информация ташувчилар – уларда информация ёзишнинг голографик усулларидан фойдаланган холда ёзиладилар ва қайта ўқиладилар. Бундай хилдаги информация ташувчилар катта хажмлардаги маълумотларни ёза олиш хусусиятлари билан бошқаларидан ажралиб турадилар. Езилиш кўрсатгичларини ўзгартирган холда бундай маълумот ташувчиларнинг биттасига бошқа ёзувлар сақланган холда бир неча марта маълумот ёзиш ва ўқиш мумкин.
Махсус информация ёзиш воситалари – булар компьютерда қўлланилаётган программавий таъминот билан боғлиқ бўлиб, катта миқдордаги маълумотларни ёзиш, сақлаш ва ўқиш имконини беради. Мисол сифатида флеш-диск деб аталган кичик хотира қурилмаларни келтириш мумкин. Уларнинг габарит ўлчамлари жуда кичик бўлишига қарамай, бир неча юзлаб мегабайтдан гигабайтларгача хажмдаги маълумотларни ёзиш ва сақлаш имконини беради.
Ҳар бир турдаги информация ташувчига маълумот ёзиш ва ўқиш ўзига хос қурилмалар хамда мосламалар орқали амалга оширилади.
«Мультимедиа воситалар» деган тушунча сизга нимани билдиради ва уни компьютерда ишлатиш сизга қандай қўшимча имкониятлар беради?
Мультимедиа деб номланган тушунча маълумотларни бир қанча ифодаланиш усулларидан фойдаланган холда ифодалаш бўлиб, у хар бир информация ифодалаш воситасида хилма хил турларда тасвир этилади ёки кўрсатилади. Масалан, китоб, газета ва журналларда матн ва график материаллар кўрсатилса, радиода овоз ва мусиқа, телевидение ва кинода эса харакатланувчан объектлар, мусиқа ва овоз ифодаланади ёки тасвирланади. Демак, уларнинг хар бирида хилма хил турдаги маълумотлар алохида холда ифодаланади. Хисоблаш техникасининг ривожланиши ва унинг турли хил сохаларга кириб бориши матнни, овозни, гапни, графикани хамда видео хужжатларни бирлаштириш ва уларни бир вақтда ифодалаш имконини яратди. Бу хилдаги комплекс хужжатларни мультимедиа хужжатлар деб атала бошланди хамда уларни яратишга ва улар билан ишлашга ёрдам берадиган программавий воситаларни мультимедиа программалар деб аталди, бундай ишларни бажаришга имкон берадиган қурилмаларни эса мультимедиа воситалари деб номланди.
Булардан келиб чиққан холда мультимедиа деб хилма-хил турларга мансуб маълумотларни бир бутун интерактив мухитда бирлаштирувчи программавий, аппарат ва информацион воситаларга айтилади дейишимиз мумкин.
Интерактив мухит деганда маълумотларни кўриб чиқиш жараёнини бир бирига боғлиқ равишда бошқариш мумкинлиги таъминланган холатга айтилади. Яъни, фойдаланувчининг информацион воситага таъсир кўрсата олиши интерактивлик деб аталади. Ушбу интерактивликни амалга оширилиш мумкинлиги имконияти хисоблаш техникасининг мультимедиа воситаларини бошқа техник воситалардан фарқини ташкил қилади. Кўпчилик холларда мультимедиа тушунчаси овозни эшиттира оладиган воситалар хамда лазер компакт дисклари билан хам боғлиқ холда тушунилади. Хар қандай мультимедиа компьютернинг ажралмас қисми бўлиб компакт дисклардан маълумот ўқувчи ва ёзувчи қурилма хизмат қилади. Демак, мультимедиа компьютер товуш картаси ва CD-ROM билан таъминланган бўлади, мультимедиа монитор эса товуш колонкалари ва товушнинг баландлигини бошқара оладиган қурилмалар билан жихозланган бўлади, мультимедиа процессорнинг буйруқлар системасига овоз ва график тасвирлар билан ишлай оладиган махсус инструкциялар қўшилади, мультимедиа программавий таъминот эса CD-ROM ларда ёзилган бўлиб, унинг таркибига мультимедиа маълумотлар ва улар билан ишлаш имкониятини берадиган программалар киради. WINDOWS операцион системасининг асосий менюсида Мультимедиа деб номланган меню бўлиб, мультимедианинг барча стандарт воситалари унда жойлашган. Масалан, Регулятор уровня, Фонограф, Лазерный проигрыватель, Универсальный проигрыватель ва хакозоларни шу жумлага киритиш мумкин.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish