Бейсик алгоритмик тилининг асосий элементлари ва унда
дастурлаш.
Бу тил кўпчилик соха мутахассислари учун мўлжалланилган алгоритмик тил бўлиб, уни ўрганиш жуда хам осон. Бу содда ва равон тилнинг пайдо бўлиши компьютерларга, айниқса хусусий компьютерларга бўлган талабнинг анча ошиб кетишига сабаб бўлди. Нега бундай бўлганлигини мантиқий равишда изохлаб бера оласизми? Нега бундан олдинги яратилган тиллар бундай натижаларга олиб келмади?
Алгоритмик тиллар орасида кенг тарқалган Бейсик тилини кўриб чиқамиз. Бейсик алгоритмик тилининг таркиби ва элементлари ҳақида гапиришдан олдин Бейсик тили ҳақида қисқача тушунча берайлик.
Бейсик алгоритмик тили 1965 йил АҚШда “GENERAL ELECTRIC” фирмасининг буюртмаси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, олдин программалаштириш элементларидан хабарсиз бўлган ЭҲМдан фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун мўлжаллангандир. Ушбу тил қисқа вақт ичида жуда ҳам оммавийлашиб кетди, ўзининг оддийлигига қарамасдан катта ҳажмдаги мисолларни ечишга қодир эканлигини кўрсатди. Ушбу тилнинг энг афзаллиги – ЭҲМ билан фойдаланувчи ўртасида суҳбатли режимда ишлаш қобилиятининг борлигидир. Албатта бу нарса программалаштиришни энди ўрганувчилар, бошловчилар учун айниқса қулайдир. Шунинг учун, ҳозирда барча замонавий микро-мини ва хусусий компьютерлар Бейсик тили билан таъминланган катта ЭҲМларга уланган терминал системалар ҳам Бейсик тилида ишлаяпти.
Бейсик тилида тузилган программа номерланган қаторлар кетма- кетлигидан иборат бўлиб, ҳар бир қатор 100дан ошиқ бўлмаган символлардан ташкил топади. Ҳар бир қатор бир ёки бир неча операторлардан ташкил топиб, улар бир-биридан икки нуқта билан ажратилади. “Оператор” деб, ЭҲМга нима иш бажариши кераклиги хақидаги кўрсатмага айтилади.
Тилнинг алифбоси, идентификаторлар, маълумот турлари, ўзгарувчилар, константалар.
Бейсик алгоритмик тилининг алифбоси хақида нималар дея оласиз? Унда қандай маълумот турларидан фойдаланилади? Ўзгарувчилар ва константалар қандай қилиб белгиланади? Идентификаторлар деганда нимани тушунасиз?
Ҳар бир программалаштириш тили худди табиий тил каби ўзининг алифбоси ва луғати, грамматикасига эга. Алифбо программаларда қўлланиладиган асосий символлардан ташкил топган.
Маълумки, ЭҲМ билан мулоқот тугмачалар мажмуаси, аниқроғи ундаги тугмачалар системаси орқали амалга оширилади. Демак, Бейсик тилининг белгилари ҳам шу ЭҲМ тугмачалари мажмуасидаги белгилар орқали аниқланади ва бунга қуйидагилар киради:
A дан Z гача бўлган 26 та лотин бош ҳарфлари: A,B,C,D,E,F,G,H,I,J,K,L,M,N,O,P,Q,R,S,T,V,U,W,X,Y,Z
0 дан 9 гача бўлган 10 та рақам:
Ажратиш белгилари: . ; , ; (;) ; : ; / ; % ; ёки $, #
Бешта арифметик амал белгиси:
+; -;*; /; ^;
Олтита солиштириш белгилари:
=; =>; >; <; <=
() –кичик кавс. (очиқ, ёпиқ)
пробел, ёки бўш (очиқ) жой
ВК, <—–, ВS –курсорни чап томонга бир позицияга суриш.
Ҳарфли-рақамли символлар ва ҳарфлардан бошланадиган символлар кетма-кетлиги “идентификатор” деб аталади. “Идентификатор” деб аталувчи символларнинг максимал сони 31 тага тенг бўлади. Идентификаторлар фойдаланувчи томонидан ихтиёрий қабул қилиниб, тасвирланаётган қийматни символлар орқали имконияти борича аниқ ифодалайди. Уларга мисоллар
Do'stlaringiz bilan baham: |