Педагогик инновацион усулларга асосланган топшириқлар:
Талабаларга ҳозирги замонда хусусий компьютерларнинг қандай моделлари мавжудлигини аниқлаш ва уларнинг асосий техник кўрсатгичларини, программавий таъминотини ўрганиб келиш хамда бу хақда кейинги амалиёт дарсида мухокама уюштириш бўйича топшириқ берилади.
Вирусларга қарши курашнинг замонавий воситалари ва программавий таъминоти хақида талабалар ва ўқитувчи орасида мухокама уюштирилади.
4. Компьютернинг амалиёт тизимлари (операцион системалари)
Компьютернинг операцион системалари, уларнинг турлари ва хусусиятлари.
MS DOS амалиёт тизими асосий операторлари ва уларнинг ишлатилиши.
Windows амалиёт тизими асосий турлари ва имкониятлари.
WINDOWS 2000 амалий операцион дастурининг асосий хусусиятлари ва унинг бошқа системалардан фарқи.
WINDOWS 2000 операцион системасида файллар жойлашуви ва сичқончани ишлатиш
Ишчи гуруҳлар ва матн муҳаррири хамда қўшимча имкониятлар
WINDOWS 2000 нинг бошқа стандарт программаларини ишлатиш
Таянч сўз ва иборалар
ДОС операцион системаси
ДОС операцион системасининг асосий операторлари
BIOS хақида тушунча
ДОС операцион системасининг афзалликлари
DIR оператори
FORMAT оператори
TIME оператори
DATA оператори
Бошқарув операторлари 10.Windows амалиёт тизими 11.Windows нинг асосий турлари 12.Windows нинг имкониятлари
Ишчи гурухлар
Стандарт программалар
Компьютер операцион системалари, уларнинг турлари ва хусусиятлари.
Сиз компьютерни ёққанингизда ва уни ишга тушириш жараёнида барча ишлар автоматик тарзда, ўз-ўзидан бажарилади. Бу ишнинг қандай бажарилиши хақида, қайси программалар мажмуаси ушбу ишни бажариши мумкинлиги тўғрисида фикрлаб олинг. Ушбу муаммони хал қилишда олдинги бўлимда олган билимларингиз анча асқотади, чунки у ерда бу хақда бир қанча фойдали маълумотлар берилган эди.
Фақат охирги ўн йилликда ЭҲМ ёрдамида 1 бирлик операцияни бажариш қиймати тахминан 400 баравар, бир байт маълумотни сақлаш қиймати эса 25 баравардан кўпроқ арзонлашди. Буларнинг барчаси бир томондан техникавий тараққиёт натижасида амалга ошган бўлса, иккинчи томондан операцион системаларнинг ривожланиши орқали амалга ошди. Чунки хозирги замон компьютерлари юқори тезликда ишлаши билан бирга турли хилдаги мураккаб қурилмалар мажмуини ташкил қилади. Бундай шароитда компьютернинг самарали иши фақат тегишли операцион система ёрдамида амалга ошиши мумкин.
Ҳозирги пайтда кенг тарқалган операцион системалар СP/M, MS-DOS, UNIX ва Apple Macintosh, Novell, Windows-95, 98 ва Windows-2000, 2002 кабилардир.
Масалан UNIX операцион системасини юқори концептуал бирлик ажратиб туради. Бу унда ишлашни содда ва қулай қилиши билан бирга унинг асосида ётган ғоялар уни қабул қилишни енгиллаштиради. UNIX системасида ишлаётган фойдаланувчи фақат унинг имкониятларидан фойдаланмасдан, бу имкониятлар қандай амалга ошаётганини ҳам яхши тасаввур қила олади. UNIX системасида барча ишлар ўзаро рақобатлашувчи жараёнлар тўплами кўринишида ифодаланади. Жараён эса ресурслар истеъмолчиси бўлиб, иш ва бошқарув бирлиги ҳисобланади. UNIX системаси хажми бўйича кичик бўлиб, анча содда. Система воситалари яққол ифодаланган бўлиб, қулай мнемоникага эга.
CP/M операцион системаси энг оммавий дискли операцион системалардан бири бўлиб, 8-разрядли микропроцессорлар INTEL 8080 ёки ZILOG Z80 лар асосида яратилган компьютерларни бошқаришга мўлжалланган. CP/M операцион системасининг асосий хусусиятларидан бири- бир вақтнинг ўзида бир неча фойдаланувчига хизмат кўрсатиши, яъни мультипрограмма режимида ишлаши мумкин.
Apple Macintosh (Эппл Макинтош) деб номланган операцион система ҳам мавжуд бўлиб, у шу номли фирма томонидан ишлаб чиқилган компьютерларга ўрнатиш учун мўлжалланилган. Унинг график имкониятлари жуда қулай ва ривожланган бўлиб, фойдаланувчи учун катта имкониялар яратади. Лекин унинг ноқулай томонларидан бири бошқа операцион системалар ва IBM
туридаги компьютерлар билан тўла мос тушмаслигидир. Лекин ушбу операцион системалар орасида энг кўп тарқалгани ва кенг истеъмолчилар томонидан кенг миқёсда қўлланиладиган шак-шубхасиз майкрософт компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Windows туридаги операцион системадир, чунки мамлакатимиздаги асосий машина парки худди шу операцион система ёрдамида фаолият кўрсатади. Унинг асосий характеристикалари ва кўрсатгичларини кейинроқ кўриб чиқамиз.
Фикрлаб кўрингчи, нега ушбу операцион система энг кўп миқёсда тарқалган ва хозирга қадар хам у кўпчилик томонидан қўлланилади? У қандай имкониятларни амалга ошириб бериши мумкин? Унинг қандай яхши томонлари ва камчиликлари мавжуд? MS DOS қандай маънони билдиради ва у қайси фирманинг маҳсулоти?
MS-DOS операцион системаси сизнинг компьютер билан мулоқот қилишингизни таъминлайди. У бир қанча программалар тўпламини ўз ичига олади ва бу программалар сизни компьютер ва унинг қурилмалари билан мулоқотда бўлишингизга имкон беради.
MS-DOS - дискли операцион система. У эгилувчан диск ва винчестерда сақланиши мумкин.
MS-DOS оператив хотирага кўчириб ёзилгандан сўнг, сиз ўзингизда бор программангизни ишга тушира олишингиз мумкин. Ушбу программаларнинг кўпчилиги MS-DOS бошқаруви остида ишлайди.
MS-DOS ни хотирага кўчириш ва қайта кўчириш диск ёки винчестерда амалга оширилади. MS-DOS ни винчестердан кўчиришдан олдин диск ўқиш қурилмасининг бўшлигига ишонч ҳосил қилиш керак (дискли қурилмада эгилувчан диск бўлмаслиги керак), акс ҳолда компьютер MS-DOS ни дискдан кўчиришга ҳаракат қилади.
MS-DOS ни дискетдан юклаш учун MS-DOS жойлашган дискни диск қурилмасига жойлаш керак. MS-DOS ни биринчи марта хотирага кўчириш компьютер ёқилганда автоматик равишда амалга ошади.
MS-DOS ни кўчириш вақтида компьютер жорий сана ва вақтни киритилишини сўрайди, бундай саволларга "ENTER" клавиши орқали жавоб бериш мумкин, ёки талаб қилинаётган ахборотларни киритиш мумкин. Улар қуйидагича киритилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |