Маъруза Маркетингнинг психологик жабҳалари. Менежмент ва рекламанинг психологик имкониятлари



Download 433,5 Kb.
Sana06.04.2022
Hajmi433,5 Kb.
#532833
Bog'liq
Маъруза 6

Маъруза 6. Маркетингнинг психологик жабҳалари. Менежмент ва рекламанинг психологик имкониятлари


  1. Эргономиканинг вужудга келиши унинг меҳнат жараёнини ўрганувчи илм экани унинг бошқарувга таъсири моҳияти.

  2. Эргономикада инсон омили.

  3. Эргономика ва муҳандислик, эргономика ва руҳшунослик.

Ташкилот миссияси. Кадрлар сиёсатидаги энг мухим жихатлардан бири ушбу сиёсатда ташкилот кадриятлари, унинг юксак максади - миссиясининг мужассамлашганлигидир. Маълум маънода миссия - мукаммал ишланган, аниқ кадриятларга асосланган ташкилот фалсафасидир. Дунёдаги деярли барча иктисодий тетик ва нуфузли ташкилотлар уз миссияси оркали ифодаланувчи фалсафаси (мафкураси)га эга. Фикримизча, ташкилотдаги кадрлар сиёсатининг негизи айнан игу корхона миссиясига бориб такалади ва шу сабабли ташкилот миссияси тушунчаси хакида батафсилроқ суз юритмокчимиз.
Миссия - ташкилотнинг ижтимоий фойдали томонини акс эттирувчи олий максад булиб, унда корхона узи куз олдига келтирувчи энг олий ютуқ ифодаланади.
Ташкилот миссияси аниқ ифодаланган ижтимоий эхтиёжларга йуналган булиб, корхона бутун куч-гайратини, шу йуналишдаги вазифаларни амалга оширишга сарфлайди.
Менежмент сохасидаги йирик арбобларнинг фикрича, муайян бизнесни ифодаловчи ва унинг ахамиятлилигини белгиловчи энг юксак омил - махсулот ва хизматни истеъмол килувчи мижоздир. Мижозни қониктириш хар кандай бизнеснинг миссиясидир. Бизнес сохдсини тадкиқ этувчи олима Е.С Яхонтова миссиянинг ташкилот микёсида амал килишини куйидагича тасвирлайди (4.1.1-расм):

4.1.1.-расм. Ташкилот миссиясининг иерархик тузилмаси,
Тасвирдан куриниб турганидеқ ташкилот миссияси энг юксак погонадан борган сари ташкилотнинг ҳамма бўринлари ва алоҳида ходимлар даражасига сингиб боради. Миссиянинг барча қисмлар уртасида уйгунлашуви таъминланган такдирдагина ташкилот стратегшимаксадларга бир бутун организмдек ҳаракатланиши мумкин. Уз мохиятига кўра, миссия ташкилотнинг узагини ташкил этади ва унинг атрофида ташкилотнинг барча фаолият жабҳалари мужассамлашади. Ташкилот миссиясини тугри ифодалаш катта аҳамиятга эга булиб, уни ишлаб чикиш вактни ва кучли экспертлар иштирокини талаб килади.
Шу муносабат билан жаҳон бозорида етакчи урин тутган айрим компаниялар таргиб қилувчи миссиялар ҳақида тухталиб утмокчимиз.
«ИКЕА» - Кундалик ҳаётни янада гузалроқ қилиш. «ИКЕА»нинг бизнес-рояси турли мамлакатларда яшовчи инсонларга, уларнинг эхтиёжларига мос ва нархи манзур келувчи замонавий мебелларни етказиш.
«VOLVO» автомобиль компанияси - энг хавфсиз автомобиллар ишлаб чикариш.
«Роге» автомобиль компанияси - омамабоп ва хаммага Манзур келувчи автомобиллар яратиш.
Ташкилот маданияти. Ташкилотнинг куйидаги асосий функциялари мавжуд:
Ишлаб чикариш.
Жамоада амал килувчи кадриятларни уйгунлаштириш
Ташкилот микёсидаги тарбиявий жараённи бошкариш, яъни жамият, меэщат жамоаси максади ва ходимлар манфа-атларини узаро мувофикдаштириш йулидаги фаолият.
Таъкидлаб утилган иккинчи ва учинчи вазифаларни амал га оширишнинг объектив асоси сифатида ташкилотнинг ижтимоий-маданий сохаси иштирок этади. Айнан шу соха оркали барча манфаатдор томонларни жипслаш, ягона жамоа таркибида уларни ахиллаштириш имконияти мавжуд.
Маълумки, ташкилотнинг тизим сифатида самарали ва аниқ ишлаши, унда кабул килинган ва амал кг4лувчи нормалар, аъана ва карорлар ижроси билан белгиланади. Ташкилот хаётини бундай тарзда меъёрлаб турувчи бир канча холатлар мавжуд булиб, улар каторига нормалар, жамоа кадриятлари, анъаналар, ташкилотнинг умумий максади ифодаланувчи миссия кабилар киради ва бу жихатлар ташкилот маданияти деб аталмиш ибора оркали мужассамлашади.
Ташкилотда амал киладиган меъёрий томонлар ходимлар томонидан кур-курона кабул килинмай, балки уларнинг шахсий манфаатлари билан уйгунлашган булиши жуда мухд!мдир. Бундай уйкунлашганлик инсонга хос булган баъзи бир маънавий жараёнларни ташкилот доирасига жорий этиш ва ташкилот микёсида тахдил этиш имкониятини яратади. Шу муносабат билан ташкилот манфаатларида хизмат килувчи ва амалга ошувчи устувор ахлокий меъёрлар ушбу корхона маданиятини ташкил этади.
Афсуски, ташкилот маданиятини таърифлашда хозирга кадар бир томонлама ёндошув куп кузатилмокда. Ташкилот маданияти шу жамоага хос кадрият, норма ва меъёрий жихатлардан иборат деб талкин этиш аксарият купчилик социологик ва менежмент ёндошувлари хусусиятидир. Бундай ёндошув маълум жиҳатдан чет эл адабиётида мавжуд "Ог§ап12аПопа1 сикиге" деган иборанинг таржимаси билан асосланади. Ушбу таржиманинг туда мазмунини таъминлаш ниятида ва бир томонлама таърифдан воз кечган щлда, ташкилот маданиятини жамоа ходимларига хос ички, маънавий жихатлар билан хамоҳанг тушуниш жуда мухимдир. Бундай талкинда ташкилотнинг маънавий томони билан персоналнинг ички дунёси, гоявий ва рухий якдиллиги марказий уринга куйилади. Шу муносабат билан, ташкилот маданияти тушунчасини тулароқ англаш максадида уни ташкилий маданият ибораси оркали бойитишни максадга мувофиқ деб биламиз. Ташкилий маданият, корхонанинг асосий максадга эришиш йулидаги барча куч ва имкониятларни ташкиллаш-тириш натижасидир. Ташкилий маданият умуммаксад йулида ходимлар ва булинмалар орасида мутаносиб ҳаракатларни ташкил этиш шаклидир. Бундай тадбир эса ташкилот микёсидаги ходимлар томонидан кабул килинган кадриятлар, нормалар ва анъаналарга асосланади. Ташкилий маданият канчалик мукаммаллашган булса, корхона уз мақсадига шунчалик тез ва самарали эришади.
Ташкилий маданиятнинг асосий мазмуни, ташкилот микёсида кабул килинган меъёрий томонлар булибгина колмай, балки бу нормаларнинг ходимлар томонидан англанганлиги ва кабул килинганлиги хамдир. Бир суз билан айтганда, ходимларнинг қадриятлари, ният ва интилишлари билан уйгунлашган ташкилотнинг меъёрий жщати ташкилот маданиятидир.
Хозирга келиб, катор адабиётларда бошқарув маданияти деган ибора хам кулланиб келинаяпти. Бошқарув маданияти ташкилот маъмурияти томонидан амалга оширилувчи жараён булиб, у ташкилот маданиятидан фарқ килади. Бошқарув маданияти рахбарият ташаббуси ва хоҳиш- иродасидир, яъни бошкарув сиёсатининг бир жихатидир. Ташкилот маданияти эса шу сиёсатнинг ходимлар томонидан кабул килинганлиги, шахсий кадриятлар ва хулқ-атвори даражасида уйгунлаш-тирилган холатидир.
Ташкилот қадриятларини «корпоратив ДНК» хам деб аталади, чунки тузилманинг айнан шу жщати корхонанинг мухит узгаришларига оптимал тарзда жавоб беришини, такомиллаштириш йулида узгаришлар киритишни таъминлайди. Рарб иктисодиётида аста-секин ташкилот кадриятларидан кадриятли бизнесга (Уа1ие-Ъи§те$$) усиш кузатилаяпти. Бунда ташкилот нафакат кадриятларга эга булиб колади, балки кадриятлар асосида уз фаолиятини амалга оширади. Бу фикрга мисол сифатида куйидаги ходисани келтириш мумкин: 1980 йиллар бошида «Джонсон ва Джонсон» фармацевтик компанияси ишлаб чикарган дорилардан бирининг салбий окибати кеч аникланиши натижасида 100 млн. доллардан ортиқ зарар курилди ва оқибатда компания инқирозга юз тутди. Ташкилот раҳбарияти «Инсонлар соглиги даромаддан афзал» тамойилига риоя килиш гоясини олга сурди ва ижтимоий масъулиятни уз фаолиятида етакчи уринга куйди. Бунинг натижасида компания нафакат узини сакдаб колди, балки киска вакт давомида яна истеъмолчилар ишончини козонди.
Кадриятларни бошкариш ва жорий этиш фаолияти учта вазифани ечади: биринчи вазифа - ташкилот булимлари учун стратегик ва ҳар бир ходим учун аҳамиятли булган кадриятларни аниклаш ва уларни ташкилот кадриятлари даражасида интеграциялаш; иккинчи вазифа - персоналии бошқаришнинг режали сиёсати орқали корхона стратегиясига мос келувчи кадриятларни таргаб этиш; учинчи вазифа - ташкилот самарали фаолиятига халакит берувчи қадриятларни узгартириш.
Кадрлар сиёсатидаги жихатлардан яна бири, корхона персоналининг ташкилотдаги булиб утаётган жараёнлар, воқеалар, нарса ва ходисаларга нисбатан якдил, яъни умумий қарашнинг мавжудлигидир. Якдил караш узаро фаолиятнинг умумий жиҳатларига бир хил муносабатда булишдир.
Юқорида кайд этилган ташкилий-маданий томонлар, ташкилотнинг маънавий дунёсини ифодалайди ва инсон ресурелари салохиятини кучайтиришда асосий омил булиб иштирок этади
Download 433,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish