Узбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги психология ва ижтимоий фанлар факултети


Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар



Download 22,11 Kb.
bet5/5
Sana04.06.2022
Hajmi22,11 Kb.
#637231
1   2   3   4   5
Bog'liq
Abduraxmonova Nigora

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар.


Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилиш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, пировардида енг улкан мақсад – одамларни рози қилиш йўлидаги саьй-ҳаракатлар изчил давом еттирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим аҳамиятга ега. Фармон билан тасдиқланган 2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш консепсияси ҳамда 2019-2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш консепсиясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури соҳа ривожида янги даврни бошлаб беради. Консепсия доирасида тиббиёт суғуртасини жорий қилишнинг ташкилий, меъёрий-ҳуқуқий, иқтисодий ва молиявий масалаларини ўрганиш асосида қуйидагиларни таькидлаш ўринли бўлади:
1. Ҳар қандай сохада бўлгани каби, соғлиқни сақлашни такомиллаштиришда ҳам миллий қонунчилик муҳим ўрин тутади. Шу маьнода, мамлакатимизда мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий етишга қаратилган тўғридан тўғри таьсир қилувчи қонунларни қабул қилиш орқали тизимни такомиллащириш кўзда тутилмоқда.
2. Жахон стандартлари асосида менежмент ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришнинг енг намунали амалиётларини жорий етишни таьминлайдиган замонавий бошқарув тизимини ва ҳудудларда соғлиғини сақлашни ташкил етишнинг “кластер” моделини шакллантиришга алоҳида эътибор берилади. Сохани молиялаштириш тизимини такомиллашириш, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмини белгилаш, тиббий хизматлар учун клиник-ҳаражат гуруҳлари бўйича ҳар бир даволанган ҳолат учун тўлаш тизимини ҳамда аҳоли жон бошига молиялаштиришнинг янги механизмларини татбиқ қилиш устувор вазифа хисобланади. Мисол учун, ислоҳотларгача бўлган даврда амбулатория-поликлиника муассасаларига қатнов (врач қабули)га мўлжалланган қатнов сонига қараб маблағ ажратилган. Янги тизимда еса давлатдан ажратиладиган молиявий маблағлар аҳоли жон бошига қараб ажратилади ва бу маблағлар поликлиника хисобида туради. Агар муассаса ўзига бириктирилган аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини таьсирчан тарғиб этса, вақтида профилактика ишларини олиб бориб, аҳоли саломатлигини самарали ҳимоялай олса, аҳоли томонидан мурожаат қилиш пасайяди (касалланиш ҳолатларининг камайиши натижасида) ва аксарият ажратилган маблағ поликлиника ихтиёрида қолади.
Маблағни поликлиника ўз моддий-техник базасини ривожлантиришга, ходимларини рағбатлантиришга сарфлаши мумкин. Консепсияда акс етган ҳар бир устувор йўналишларда ана шундай натижадорликка еришиш мақсад қилинган.
3. Давлат бюджети ҳисобидан фуқароларни мажбурий тиббий суғурталаш механизмини шакллантиришда давлат ижтимоий суғурта фондини ташкил етиш бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга шарт-шароитлар яратиб беради.
4. Тиббий суғуртани жорий етиш пировардида “суғурта стажи” тамойилини амалиётга татбиқ етилиши инсонларда тиббий суғурта орқали тиббий хизматлардан фойдаланишда молиявий таьминотнинг доимий мавжуд бўлишига хизмат қилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:
1. Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларни аралаш молиялаштириш тизимига эришиш, ихтиёрий тиббий суғуртани кенг жорий қилиш, мавжуд махсус суғурта ташкилотлари орқали шартномалар асосида соғлиқни сақлаш муассасасини қўшма молиялашда иштирокини рағбатлантириш ва йўлга қўйиш лозим.
2. Мамлакат миқёсида соғлиқни сақлаш ҳаражатларини тўлиқ ва мақсадли молиялаштириш мақсадида мажбурий ижтимоий тиббий суғуртани жорий қилиш, унинг меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ташкилий асосларини йаратиш, мажбурий тиббий суғуртанинг фаолият доирасини оқилона белгилаш, давлат бюджетидан молиялаштириш ва тиббиёт суғуртаси ўртасида тўғри нисбатни ўрнатиш мақсадга мувофиқ.
3. Тиббий хизматларни молийалащириш самарадорлигини оширишнинг яна бир муҳим жиҳати тиббий хизмат кўрсатувчининг масьулиятини белгилаш. Бу еса ўз навбатида, тиббиёт ходими ва соғлиғини сақлаш муассасаси зиммасида молиявий жавобгарликни жорий этишни тақозо етади. Ушбу амалиёт орқали тиббий хизматнинг сифати ва фуқароларда тиббий хизматларга бўлган ишончнинг ошишига эришилади.


Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, глобаллашув шароитида барча сохаларда инновацион технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш бугунги долзарб масаладир. Бунда давлатнинг асосий функцияси, бошқариш, тартибга солишдир. Юқорида кўриб ўтган мисоллардан келиб чиқадики, айрим йўналишларда приватизация ишларини ҳам амалга ошириш зарур.
Download 22,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish