2. Ғўзанинг сўрувчи зараркунандаларини башорат тузиш. Ғўзанинг асосий сўрувчи зараркунандалари бу ўргимчаккана, ғўза битлари ва тамаки трипсидир. Бу зараркунандаларнинг ривожланиши кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб, буларнинг энг асосийлари қуйидагилардир:
Қишловга кетган ва қишловдан чиққан зараркунандалар сони.
Кузги, қишки ва баҳорги об-ҳаво.
Озуқа ўсимликларини етарлилиги.
Табиий кушандалар таркиби ва миқдори.
Ўсимликларнинг вегетацияси давридаги об-ҳаво.
Ўргимчаккана қуруқ ва иссиқ ҳавони хуш кўради. Ўргимчак-каналар диапаузадаги еталанган урғочилик ҳолида ўсимлик қолдиқлари ораларида баъзан тупроқда ҳам қишлаб чиқадилар. Айниқса тут дарахти барглари ғўза поя қолдиқлари ва ўзлари озиқланган бегона ўтлар остиларида қишлаб чиқадилар. қишда -290С совуққа ҳам чидайдилар.
Эрта баҳорда ҳаво ҳарорати ўртача декада бўйича 8 0С дан ошганда каналар қишлаш жойидан чиқадилар.
Ўргимчаккананинг бир авлодининг ўтиши учун 200 0С фойдали ҳарорат йиғиндиси керак (энг пастки ҳарорат бўсағаси 7,3 0С). Урғочиси 30 кунга қадар яшайди ва 200 та атрофида тухум қўяди.
Саволлар:
Ғўзанинг сўрувчи зараркунандаларини миқдорини ҳисобга олиш.
Ғўзанинг сўрувчи зараркунандаларини башоратини тузиш.
Адабиётлар: 1, 2, 5, 7, 10.
8 : БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ МИҚДОРИ ВА ТАРҚАЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ҲАМДА ОЛДИНДАН АЙТИШ.
Бошоқли дон экинларини зараркунандаларини кўпайиши ва тарқалишини олдиндан аниқлаш учун қуйидаги маълумотларни тўплаш керак бўлади:
Зараркунандаларнинг ривожланишини кузда ва баҳорда ҳисобга олиш натижалари.
Далаларнинг агротехник ҳолати, ерларга ишлов берилиш фаолияти, алмашлаб экиш, озиқлантирилиши, суғорилиши, ўсимлик қолдиқларини йўқотилиши ва х.к.
Уруғларни дориланиб экилиш сифати.
Навларнинг касалликларга чидамлилиги.
Кутилаётган об-ҳаво (намлик ва ҳарорат) ва х.к.
Бошоқли дон экинлари экиладиган майдонларда тупроқ ости зараркунандалари текшириб чиқилади. Бунинг учун 0,25 м2 майдон юзасида ва 30-35 см чуқурликда ҳар бир майдонда 10-15 намуна олинади.
Майсалар пайдо бўлгандан кейин энтомологик сачқи билан 25 марта елпилади. Сачқига тушган ғалла бургачалари ва ғалла пашшалари ҳисоблаб чиқилади.
Зарарли хасвани қалинлиги эрта баҳорда 1 м2 юзага нисбатан ҳисобланади. Гуллаш даврида зарарли хасванинг личинкалари 50 х 50 см юзада аниқланади.
Дон тунламини ҳисоблаш учун ҳар бир даладан 8-12 намуна олинади. Шу тариқа 0,25 м2 ердаги (50 х 50) ўсимлик текшириб кўрилади, аниқланган қуртлар ёшига кўра даражага ёзилади.
Дон қўнғизларини ҳисобга олиш учун тупроқни қазиб кўриш йўли билан 1 м2 майдондаги қишловчи личинкалар ҳисобга олинади. Мум пишиши даврида бошоқлардаги қўнғизлар 100 ўсимликка нисбатан санаб чиқилади.
Дон экинларини зараркунандалари кўп йиллик узоқ муддатли (йилик, мавсумий) ва қисқа муддатли башорат қилинади. Кўп йиллик башоратда яқин 5 йиллигида экинларни жойлаштириш структурасида бўладиган ўзгаришлар инобатга олинади. Йиллик башорат қилишда кузги ва эрта баҳорги зараркунандаларни ҳисобга олиш асосий ўринни эгаллайди. Қисқа муддатли (бир ой ёки декадага) башорат қилишда зараркунандаларни ривожланиши учун зарур бўлган фойдали ҳарорат йиғиндисини ҳисоблаш, мавсумий кузатувлар ва фенологик жадваллар асосий ўринни эгаллайди. Олинган барча маълумотлар умумлаштирилиб зараркунандаларни ривожланишини олдиндан аниқлаш учун башорат тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |