Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги



Download 20,61 Mb.
bet12/22
Sana01.04.2022
Hajmi20,61 Mb.
#523151
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
2 5452067047871615534

Саволлар:

  1. Картошкадаги колорадо қўнғизини миқдори қандай ҳисобланади?

  2. Полиз экинларининг асосий зараркунандаларини сони ҳисобга олиш қандай амалга оширилади?

  3. Картошка экиндаги зараркунандаларни кўпайишини олдиндан аниқлашни айтинг?

Адабиётлар: 1, 2, 4, 9, 10.
11 : МЕВА ДАРАХТЛАРИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ МИҚДОРИНИ ВА ТАРҚАЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ОЛДИНДАН АНИҚЛАШ.

Боғлардан юқори ҳосил олиш интентенсив технологияси элиментларидан бири боғ зараркунандаларига қарши ўз вақтида самарали кураш чораларини олиб боришдан иборатдир.


Боғ зараркунандаларига қарши уйғунлашган кураш ўз ичига башорат қилиш тизимини олади. Агар башорат тизими йўлга қўйилмасдан кўр-кўрона кураш чоралари олиб борилса кураш чоралари оқибатида фойда ўрнига фақат зарар бўлиб қолиши мумкин.
Боғ зараркунандаларини тури кўп бўлиб, айниқса кейинги йилларда Ўзбекистонда қалқондорлар, куялар, каналар, мевахўрлар ва ширалар зарари кўпроқ бўлмоқда. Боғ зараркунандаларининг ривожланиши ва кўпайиши кўп омиллар билан боғлик бўлиб бу омиллар ичида озуқа ўсимликларнинг фенологияси, метеорологик омиллар, агротехника ҳолати ва бошқалар муҳим рол ўйнайди.
Боғ зараркунандаларини кўпайиши ва тарқалишини башорат қилиш қуйидаги тартибда олиб борилади:

  1. Боғ зараркунандаларини ҳисобга олиш.

  2. Метеорологик ва агротехник информацияларни йиғиш ва кўп йиллик маълумотлар билан солиштириш.

  3. Олинган жами информацияларни анализ қилиб башорат тузиш.

Боғ зараркунандаларини турли ривожланиш босқичларида ўсимликларда, тупроқда, ўсимлик. Боғ зараркунандалари асосан диогонал бўйича танлаб олинган (модель) ўсимликларда ўтказилади. Бундай дарахт сони 10 га боғда 20 та, 11-25 га майдонда 30 та, 26-50 га майдонда 40 дарахтни ташкил қилади. Ҳисобга олиш бирлиги сифатида 1 та дарахт (масалан, дўла капалагини куяси) ёки бирор зарарланган бўлаги (тоғ ипак қуртини 100 новдадаги тухумлари, олма куясини 4 та ярим метрлик новдалардаги қалқончаларини сони ва х.к.).
Кузда дарахтда қишловга кетган зараркунандалар сони ҳисобга олинади. Қалқондорлар, каналар, ширадорлар ва ширалар сони модел ўсимлигини 4 томонидан 10 см узунликда кесиб олинган новдаларда саналади.
Агар зараркунанда кўп бўлса балларда ҳисобланади. 1 балл - зараркунанда кам учрайди; 2 балл - кам тўпланади; 3 балл - етарли даражада учраши. Олма қуртини ғумбаги бутун дарахт бўйича қидирилади.
Очилаётган барг куртакларида балл шаклида ширалар, ширадорлар, қишки барг одимчаси, барг ўровчиларни қуртлари саналади. Зарарланган куртаклар сони фоизларда ҳисобланади.
Мевахўрлар сони ҳар бир модел ўсимлигида 50-100 мева кузатилиб аниқланади.
Поя зараркунандалари зарарланган дарахтлар фоизларда аниқланади.
Боғ зараркунандалари ўсимликларда, тупроқларда ва ўсимликни қолдиқларида қишлаб қолади. Мева қуртлари омборхоналарда ҳам қишлаб қолиши мумкин. Боғ зараркунанда-ларини яхши қишлаб чиқиши ва кейинги вақтда тез кўпайиши қишни ва баҳорни илиқ келиши, озуқа етарли бўлиши ва энтомоакарифагларни кам бўлиши билан боғлиқ. Ҳавонинг совуқ ва ёмғирли келиши зараркунандаларни дастлабки ривожини анча тўхтатиб қўяди.
Олма қурти асосан 3 авлод бериб ривожланади. Энг кўп (45-55 фоизгача) зарар иккинчи ва учинчи авлод етказади. Агар куз илиқ келса олма қурти яхши физиологик ҳолатда қишловга кетади. Агар эрта баҳорда қишга қолдирилган белбоғларнинг 1 м2 танада 1 та қурт қишлаб қолган бўлса барча олма етиштирувчи хўжаликларда бу зараркунанда катта зарар етказиши кутилади. Агар назоратчи бирор сабаб билан эрта баҳорда белбоғини текширмаган бўлса дарахт гуллаб бўлгандан кейин кузатиш ва ҳисоб қилиш билан капалакни тухум қўйиш ва қуртни дастлабки мевага кириши даврини аниқлаш лозим.
Иккинчи авлод қуртларини зарари асосан июл ойига тўғри келади. Бу пайтда 7-17 % меваларни зарарланиши ва 100 текширилган мевада 16-18 зарарлангани кузатилади.
Сурхандарё, қашқадарё вилоятларида август ойининг 1 ва 2 декадаларида зараркунандани 4-авлодини ривожланиши бошланади. Бошқа вилоятларда бу пайтда 3-авлод капалаклари уча бошлайди ва қуртларнинг зарари асосан август ойининг 3-декадасида кузатилади. Бу пайтда қуртлар асосан қишки олмаларга катта зарар етказади. Кўпчилик вилоятларда пилла ичидаги охирги ёшдаги қуртлари 2-авлодни 30-50 фоизи ва 3-авлодини 40-50 фоизи қишлашга кетади.
Кейинги йилларда Ўзбекистон боғларида мева куялари (барг остки ва барг устки) катта зарар етказмоқда. Бу зараркунандалар эрта баҳорда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати 13-17 0С га етганда (тахминан апрел бошларида) кўринади. Зарарлаш белгиси барг устида ёки остида асосий ёки ён томирлари ёнида пленка бўлакчалари билан қопланган жойлар ҳосил бўлади. Қуртлари ёш баргларнинг паренхималари билан озиқланадилар.
1 та баргда 1 та ховон ҳосил бўлганда кураш чораси ўтказилади. Ёзнинг қуруқ келиши ва кузнинг чўзилиши қўнғир мева канасини ривожланишига қулай шароит яратади. Дастлаб баргларда оқ доғлар пайдо бўлиб кейинроқ бу доғлар қўнғир тусга киради. 1 та баргда 3-5 кана кузатилганда кимёвий кураш ўтказиш лозим.

Download 20,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish