УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛК ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
А.КОДИРИЙ НОМЛИ ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ
403-гурух толиби Саидахмедов Шохрухнинг
«Жисмоний тарбия дарсларини ташкил этишнинг таълим методлари»
мавзусида ёзган
РЕФЕРАТИ
Жиззах-2009
Жисмоний тарбия дарсларини ташкил этишнинг таълим методлари
Жисмоний тарбиянинг ўқитиш предмети сифатидаги махсус билим ва харакат фаолиятлари укитувчидан ўқитишга хос маълум усуллар ва услубиятлар (методлар)ни билишни талаб этади. Таълим (ўқитиш)нинг услублари кўп бўлишига қарамай уларнинг ҳеч бири универсал эмас. Таълим методларининг тавсифини билиш бу услублар таркибидан қулайини танлаб олишга, ўқитиш вазифаларини ҳал қилиш учун нисбатан самаралиларини ажратиб олишга имкон беради.
М е т о д - фаолиятнинг шундай усулики, турли шароитда, турли хилдаги шуғулланувчилар билан кенг доирадаги вазифаларни ҳал этиш имконияти бўлади. Масалан: кўргазмалилик методи билан ҳаракат фаолиятларини таништириш, уни такомиллаштиришнинг(турли ёшдаги ўқувчилар, катталар билан ишлашда) турли хилдаги таълим вазифаларини ҳал қилиш мумкин.
М е т о д и к у с у л - бу педагогнинг шундай таъсир фаолиятики, ўқитишнинг кандайдир маълум бир шароитида таълимнинг хусусий вазиф аларини (ёки унинг бир қисмини) ҳал этиш учун қўлланилади. Масалан: машқни ўқувчига ёнламасига-узи ён томони билан туриб курсатиши.
Уз навбатида, агар методлар комплекси(суз билан ифодалаш, кургаз малилик ва амалий ургана бошлаш) оркали куйилган вазифани хал килиш мумкин бўлса (масалан, сакрашга урганишини), унда методик усуллар тизими таълимнинг аник бир шароититда методларни амалга ошириш, куллашдек хизматларни утайди (масалан, сакрашни кўрсатишда профиллик кўрсатишни ёки олд кўриниши, қолаверса, иккала методик усулни хам қўллашга туғри келади). Ҳар бир методнинг турли хил методик усуллари бўлиши мумкин. Улар сон-саноқсиз даражада кўп бўлиб, маълум вақт мобайнида айримлари йўқ бўлиб кетса, айримларининг кўринишлари ўзгаради, ўқитувчининг ижодий изланиши, фаолияти натижасида янгилари хам вужудга келиб, амалда қўлланилади. Кўпинча ўқитиш даражасига хос методик усуллар ҳажмини ўқитувчи (тренер) томони дан кўп билиш орқалигина фарқлаш мумкин.
Тажрибасиз ўқитувчиларда баъзан услубият - методик усулнинг ташқи аломатларини ўзида мужассамлагандек кўриниши мумкин. Масалан: айрим машқларни бўлакларга ажратиб ўргатиш уларнинг тизимини ярата олмасликка олиб келади, натижалар кутилгандай бўлмайди. Бу усул кўп ҳолда методик усулга ўхшаш бўлади.
Таълимнинг методларига қўйилган умумий талаблар. Ҳар қандай конкрет холатда у ёки бу методни максадга мувофиқ холда қўллаш қатор талабларга риоя қилишни тақазо этади:
1. Методнинг и л м и й а с о с л а н г а н л и г и (олий нерв фаолияти).
2. Қўйилган в а з и ф а г а ў қ и т и ш н и н г м у в о ф и қ л и г и .
Аниқ вазифаларнинг олдиндан белгиланмаслиги таълим методаларини тўғри танлаш имконини бермайди. Мисол, дарсда “козёл”дан оёқларни кериб таяниб сакрашни ўргатиш (ўқитиш) вазифаси қўйилган бўлса, методни танлаш мумкин бўлмай қолади (бўлакларга ажратиш билан ва харакатни тула бажариш билан ўқитиш методларига таяниш мумкин холос). Нибатан аниқ вазифа, масалан, “козёл”дан оёқларни сакрашда қўллар билан “депсиниш”ни ўргатиш қўйилса, машқни бўлакларга ажратиш билан ўргатиш методини қўллашга имконият пайдо бўлади.
3. Т а ъ л и м н и н г т а р б и я л а ш х а р а к т е р и н и ш а к л л а н т и р и ш. Хар бир танланган метод айнан шу харакат фаолиятини ўқитишнинг фақат эффектли жараёнини таъминлаш нуқтаи назаридангина бахоланмай, тарбия вазифалари позицияси талабига қараб ҳам баҳоланиши зарур.
4. М е т о д л а р н и н г қ ў л л а н и ш и т а ъ л и м с и с т е м а с и д а г и б а р ч а п р и н ц и п л а р н и н г м у в о ф и қ л и г и ва а м а л г а о ш и р и л и ш и г а т а я н и ш и л о з и м. Методни алоҳида олинган прицип билан алоқасини бир томонлама изоҳлаш, тушунтиришга йўл қўйиб бўлмайди. Масалан: агар ўқитувчи кўрсатиш методини қўллаган бўлса, уни кўргазмалилик принципини тўла амалга ошираётир деган хулосамиз нотўғри бўларди. Маълумки, бу принцип қатор методлар тизими орқалигина амалга оширилади.
5. Ў қ у в м а т е р и а л и х у с у с и я т и н и н г м у в о ф и қ л и г и.
Ўқитиш методлари маълум даражада бўлса-да жисмоний машқларни турларига боғлиқдир, айрим холларда фақат сўз билан ифодалаш методининг ўзи кифоя қилса, нисбатан қийин вазифаларда эса кўрсатиш методини ҳам қўллаб юришга тугри келади. Ўйналадиган, гимнастика, спорт ва туризм тарзидаги машқларни ўқитиш ўзининг хусусий методларига эга эмас. Методлар жисмоний машқларнинг барча турлари учун бир хилдир. Шу билан бирга бу турларнинг ҳар қайсиси қандайдир даражада бўлса-да, бир хил методик усуллардан фойдаланишга йўналган бўлиб бошқаларидан нисбатан озроқ фойдаланилади. Бундай қарамлилик қанчалар кам бўлса ўқитиш натижаси шунча яхши бўлади.
6. Ў қ у в ч и л а р и н д и в и д и ва г у р у х н и т а й ё р г а р л и г и н и м у в о ф и қ л и г и. Масалан, айрим харакат фаолиятларини ўзлаштиришда яхши тайёргарликка эга ўқувчилар учун қисмларга ажратиб ўргатиш методини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, нисбатан тайёргарлиги мавжуд бўлганлари учун эса бу фаолиятни эгаллашни йўлланма берувчи машқлар билан бошлаш керак бўлади. Сўз билан ифодалаш методидан фойдаланишда ўқувчилар умумий билими даражаси бир мунча юқори бўлса, “вираж” бўйлаб югуришни тушунтиришда уларни физика сохаси бўйича билимига таянишимиз мумкин бўлади.
7. Ў қ и т у в ч и и н д и в и д у а л х у с у с и я т л а р и ва и м к о н и я т л а р и н и н г мувофиқлиги. Албатта, хар бир педагог таълимнинг барча методларини тўла ҳажмда эгаллаган бўлиши лозим. Шунга қарамай, баъзи ўқитувчилар бир хил методларни яхши билишса, айримлари эса бошқасини яхши биладилар. Жисмоний тарбия жараёнида бу хусусиятларни алоҳида ҳисобга олиш зарур. Агар маълум холатда икки хил методдан бир хил натижа чиқиши аниқ бўлиб қолса, албатта, ўқитувчи ўзи пухта билган методни қўллаши лозим.
8. М а ш ғ у л о т л а р ш а р о и т и н и н г м у в о ф и қ л и г и. Масалан, мактабдаги дарсларда тирмашиб чиқишга ўргатиш фақат бир-иккита канат мавжуд ҳолда амалга оширилса, харакатни бир бутунлигича тўла ўргатиш методидан фойдаланиш самара бермайди, чунки бу машғулот зичлигини айтарли паст бўлишига сабаб бўлади. Бунда сўздан фойдаланиш методида ўқитувчи залнинг акустикаси ва спорт майдонинг сатҳини ҳисобга олиши керак.
9. М е т о д л а р н и т у р л и т у м а н л а р и д а н ф о й д а л а н и ш талаби. Методларнинг ҳеч қайсиси ягона, асосий ва универсал бўла олмайди. Методларнинг турли хилидан фойдаланганда, таълим самаралироқ бўлади. Хар бир методнинг ўзига хос яхши томонлари бўлишини назарда соқит қилиб бўлмайди. Фақат саводсиз ўқитувчиларгина уларни ёмон қилиши мумкин. Айрим педагогик ҳолатларда самара бераётган методлар бошқа пайтда умуман, яроқсиз, хатто зарарли ҳам бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун педагогик жараёнда таълимнинг тизимли методларидан ўринли фойдаланиш керак. Бу жараёнда методларнинг кучли (ўринли) томонларидан фойдаланиб, бўш (ўринсиз) жиҳатларини ажратиб танлаш лозим. Бу низом қачонки кўрсатиш тушунтириш билан, тушунтириш ифодалаш билан, кўрсатма ва ҳоказолар билан қўшиб олиб борилса, ўқув-тарбия жараёни амалиётдаги ишларда тасдиқланади. Шуғулланувчиларнинг барчаси учун ярайдиган, барча иш шароитига мос келадиган умуман йўқ десак, хато қилмаган бўламиз. Қайси бир методни универсал метод сифатида юқори бахоласак, уни барча ўқитувчи қўллай бошлайди, бу, ўз навбатида, ўқитувчи ижодкорлигини чегаралаб қўяди, ўқувчининг барча имкониятларидан фойдаланиш имконини бермайди. Бу фикр П.Ф. Лесгафт томонидан образли тарзда ифодаланган: “айтиш мумкинки: “Усул - бу мен”. Усул шундан иборатки, билимли, тушунадиган ўқитувчи ўз ишини ўзи олиб бораверади”.
Ўқувчиларнинг билимларини ошириш, малака ва кўникмаларни эгаллаш учун таълим методлари у ч г у р у х г а а ж р а т и л а д и. Хар бир гурух бир неча хил методларни ўз ичида мужассамлаштирган. Мужассамлаштирилган методларнинг таълим жараёнидаги ўрнига кўра сўздан фойдаланиш, кўргазмали ҳис қилиш ва амалий методлар деб гурухланади ва улардан педагогик жараёнда кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |