Узбекистон республикаси фанлар академиясининг тарих институти узбекистон



Download 5,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/60
Sana23.04.2022
Hajmi5,78 Mb.
#577212
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60
Bog'liq
O`zbekiston davlatchiligi tarixi ocherklari

К.ОРАХОНИЙААР ХОК.ОНЛИГИ
Сомонийлар уз сулолаларининг келиб чик,иши ва 
номланишидан яхши хабардор булсалар, туркий суло­
ла булмиш К,орахонийлар хусусида бундай деб булмай- 
ди. Улар узларини афсонавий А фросиёб авлодлари, 
деб х,исоблайдилар, уз сулоларини эса «Ал-Афросиёб» 
(«Афросиёб авлоди») деб атайдилар. К,улёзма манба- 
ларда уларни Хонийлар ёки Х окрнийлар сифатида х,ам 
тилга оладилар, илмий адабиётларда эса К,орахоний 
номи билан зикр этадилар. Лекин бу номларнинг би- 
рортаси х,ам сулоланинг келиб чик,иши х,ак,идаги ма- 
салани энг оз дараж ада булсин ойдинлаштирмайди. Бу 
борада мавжуд булган купдан-куп ф аразлар ичида 
К,орахонийлар кдрлукдар ёки чигиллар кдвмига ман- 
суб, деган хулоса нисбатан куп рок, эътироф этилди. 
К,улёзма манбалар билан бир к,аторда, нумизматик м а- 
териалларнинг хам жалб к,илиниши К,орахонийларнинг 
к,арлук, иттифок,ига кирувчи чигилларнинг бир кнсм и- 
ни таш кил этувчи эдгиш ёки эгдиш урури (ёки кдби- 
ласи)дан келиб чик,к,ан, деб тахмин к,илишга имкон 
беради1.
К,орахонийлар сулоласининг келиб чикдш ини 940- 
йилга боБлайдилар. Уларнинг шундан кейинги ярим 
асрлик тарихи х,ак,ида жуда оз нарса маълум. Чунон- 
чи, сомоний Исмоил ибн Ах,мад 893 йилда Тароз х,укм- 
дорини енгиб, унинг хотини ва яна 15 минг киш ини 
асир олади. Улар К,орахонийларга мансуб эдилар, деб 
х,исобланади. Х,олбуки, М асъудий уларнинг к.арлукдар 
эканлиги хусусида маълумот беради. К,орахонийлар- 
дан биринчи булиб исломни кдбул к,илиб, Абдулкарим 
деган мусулмонча ном олган киши Сотук, Буррохон 
(вафоти 955 йил) х,исобланади. Лекин тезда, 960 йилда 
исломга кириш оммавий туе олди ва 200 минг оила — 
«шатрлар» мусулмон булдилар. Шунга кдрамай, албат- 
та исломлаштириш ялпи хусусият касб этмаган. Зеро, 
урта аср муаррихи х,атго XI аср охиридаги К,орахоний
72


хукмдорларидан бирини «дахрий турк подшох,и», деб 
атайди.
К,орахонийлар тарих сах,насига X аср охирида — 
Сомонийлар хукумати сунг дараж ада заифлаш ган пал- 
лада чикдилар. 990—992 йилларда к,орахоний Б утро- 
хон Х°РУН (Х,асан) (вафоти 992) сомонийларнинг Урта 
Осиёдаги мулкларининг каттагина кдсмини босиб олди, 
лекин 992 йилдаёк, сомонийлар бу жойларнинг барча- 
сини кдйтариб олдилар. Бир неча йил уггач, бопща 
к,орахоний — Наср ибн Али Бутрохоннинг м уваф ф а- 
к,иятларини такрорлади ва 999 йилда сомонийлар п ой­
тахти Бухорога бостириб кирди. Сомонийларнинг бу­
тун меросига даъвогарлик к,илиб, у Базнавийлар та- 
сарруфидаги Хуросонни х,ам кулга киритишга бир неча 
бор уриниб курди, лекин вак,тинчалик муваффак,ият 
К.ОЗОНДИ, 
холос. Амударё атрофидаги ерлар икки янги 
давлат уртасидаги чегара булиб, к,орахонийларга Ш и­
молий Тохдристон вилоятларидан амалда ф акдт 
4 a F O -
ниён (Сурхондарё хдвзаси), у хдм булса к,иск,а бир 
муддат м обайнида к,араган. Т е з -т е з булиб турган 
узаро уруш ларга к,арамай, к,орахонийлар х,окимияти 
расман бир мунча муддат к,андайдир дараж ада яхлит- 
лигини сакдаб турди. 1040 йилга келиб эса, тула-тукис 
икки мустак,ил — пойтахти Самарк,андда булган Fap- 
бий хоконлик х,амда марказлари Болосогун ва К аш ­
га р х,исобланган Шарк,ий хок,онликка булиниб кетди. 
Барбий хок,онликка асос солган машх,ур Тамрочхон 
Иброх,им ибн Наср 1062 йилда уз мулкларининг сар- 
х,адини Шарк,к,а к,араб жуда кенгайтирди, х,атто Боло- 
coFyH х,ам унинг таркибига к,ушилди. Лекин орадан 
бир неча йил уггач, унинг урли ва вориси Шаме ул- 
мулк Наср отаси кулга киритган ерларнинг кдрийб 
барчасини бой берди.
Ш аме ул-мулк бошк,а йуналиш буйича истилочи- 
лик урушлари олиб борди ва икки марта салжукдшлар 
салтанатига х,ужум к,илди. 1073 йилда Балхни босиб 
олди ва бир муддат к,улида тутиб турди. Уз навбатида, 
салжук,ий Маликшох, 1089 йили катта куш ин билан 
М овароуннахрга бостириб кирди ва Барбий к,орахо- 
нийлар хок;онлигини узига буйсундирди. Шунга к,ара- 
май, у к,орахонийларни х,окимиятдан махрум этмади — 
Самарканд тахтига Тамрочхон Иброх,имнинг угли М у- 
х,аммадни утк,а5ди. Шу пайтдан бошлаб Барбий к,ора- 
хонийлар салжук,ийларнинг вассаллари булиб к,олди-
73


лар, уларнинг купчилиги эса оддийгина салжук, сул- 
тонларининг одамига айланди. Кулёзма манбалар М а- 
ликшох,нинг К,ашк,ар хукмдоридан хдм итоаткорлик 
билдириш ва хдтто унинг номидан танга зарб к,илиш- 
ни сураганига ишонтирадилар. Ш унга кдрамай, битта 
хдм бундай танга маълум эмас. Х,олбуки, Барбий хо- 
конликда чик,арилган иулларда салжук,ийларнинг курса- 
тилиши тула тамойилга айланган. Куриниб турибдики, 
к,орахонийларнинг салж укийларга к,арамлиги хдр хил 
булган: Барбий хок,онлик учун расмий ва Шарк,ий хо- 
Конлик учун шунчаки норасмий.
XII асрнинг иккинчи чорагидаги х,одисалар айни 
хулосани тасдикдайди. Бу даврда Узок, Ш аркдан дин- 
сиз к,орахитойлар ёки кидаилар пайдо булдилар х,амда 
Шарк,ий Туркистон ва Еттисувни, яъни Шарк,ий к,ора- 
хонийлар х,удудини босиб олдилар. Уларга х,еч ким 
ёрдамга келмади. 1137 йили худди шу корахитойлар 
Хужанд як,инида С ам арканд хони Мах,мудни енгди- 
лар. 1141 йили эса, К,атвон жангида Султон Санжар 
ибн Маликшох, ва кррахоний Мах,муд бошчилигидаги 
бирлашган мусулмонлар к,ушини уларга к,арши урутп- 
ди. Бу мух,ораба к,орахитойларнинг тула галабаси б и ­
лан тугади ва энди бутун Мовароуннах,р уларга тобеъ 
булиб к,олди. 1065 йиллар атрофида улар Самарканд 
хони М асъуд билан биргаликда жанубга юриш к,ил- 
дилар ва Балхни эгат^ладилар, шундан кейин бутун 
Тохаристон, бир томондан, корахонийлар подшохди- 
ги, иккинчи томондан, Кидан салтанати таркибига кир- 
ди. К,орахитойлар Болосорундан ташк,ари, х,амма ерда 
Х .О К И М И Я ТН И
корахон и й л ар кулида к,олдирдилар ва 
уларнинг ички ишларига, айник,са дастлабки даврлар- 
да деярли аралашмадилар. Ташк,и жих,атдан, у, жумла- 
дан, корахонийларнинг гуёки х,еч нарса булмаган каби 
кидаилар хукм дори Гурхоннинг исмини курсатган 
х,олда, бу кам дан-кам хрлларда истисно булар эди, уз 
номларидан пул зарб килишда давом этганларида кури- 
нади.
К,орахитойлар даврида вак,т утган сари Барбий хо- 
к,онлик ичидаги булиниш тобора кучайиб борди. XII—
XIII асрлар чегарасида унинг худудида ундан ортик, 
вилоятлар мавжуд эди. Улар — Самарканд, Узганд, 
Косон, Маррилон, Банокет, Фороб (Утрор), Балх, Тер- 
миз, Вахш, Хутталон ва, шунингдек, Чарониён. Улар 
орасида асосий ва энг йирик вилоят С ам арканд булиб,
74


Барбий к,орахонийлар хокрнлигининг пойтахти хнсоб- 
ланишда давом этарди. Бу вилоят 
х,У Д У А И Д а 
Бухоро 
вохаси жойлашган булиб, у ерда бурхонийлар авлоди- 
дан булган садрлар — Бухоронинг ворисий хатиб ва 
раислари жуда катта кучга эга эди. Одатда садрлар- 
нинг жуда катта мустак,илликка эгалигини кдйд этиш 
таомилга кирган, баъзи тадк,ик,отчилар эса, улар уму­
ман хеч бир жихатдан к,орахонийларга буйсунмаган- 
лар, деб х,исоблашади ва хдтто садрлар давридаги Бу­
хорони «давлат ичидаги давлат», деб номлашади. Ёзма 
хуж ж атларни жуда синчиклаб тахдил к,илиш, энг му- 
Х.ИМИ, 
нумизматик материалларни тадк,ик,от доирасига 
жалб этиш бошкдча хулосага олиб келади. Дарх,ак,и- 
кдт, кейинги давр Самарканд к,орахоний х,укмдорла- 
рининг купчилиги уз х,окимиятларини тула-тукис Бу­
хорода урнатдилар ва уларнинг купчилиги бу ерда 
номларидан пул хдм зарб к,илдилар. 1194 йилда С ам ар­
канд ва Бухорода к,орахоний Иброх,им ибн Х,усайн 
номи ёзилган бир хил шаклдаги фельслар — мис тан- 
галар чик,арилди. Яъни, Бухоро учун хдтто майда пул- 
лар — чакдлар зарб к,илиш хам марказий хркимият 
томонидан белгиланган. XII аср ва XIII аср бошида 
Бухорода зарб этилган к,орахонийлар давлати тангала- 
ри хар хил номлар билан юритилган, ран г-б ар ан г 
куриниш ларда булган, турли саналар курсатилган ва 
тангаларнинг хар уч тоиф аси (динорлар, дирхамлар, 
фельслар) муомалада булган. Х °лбуки, садрларга оид 
бир дона хам танга етиб келмаган. Модомики, садр­
лар хар кдндай мустак,ил мусулмон подшох,нинг дахл- 
сиз хук,ук,и булган пул зарб к,илишни амалга ош ирма- 
ган эканлар, улар мустак,ил х,укмдорлар хисоблан- 
майди. Айни жихатдан, уларнинг расмий нуфузи пул 
зарб к,илган х,ар к,андай кичик вилоят х,окими нуфу- 
зидан х,ам паст туради. Бу вилоятлардан хар бирининг 
х,укмдори муайян суверенитетга эга булган мустак,ил 
давлат (тула эркин булмаса-да) тузилмаси бошида ту р ­
ган. Бухоро эса, гарчанд энг йирик булса-да, шундай 
вилоятлардан бирининг таркибида эди.
Ёзма маълумотларга кура к,орахонийлар садрлар 
даврида хдм Бухорони х,имоя к,илганлар, унинг мудо- 
фаасига маблак сарфлаганлар, яъни х,укмдорнинг уз 
фук,ароларига нисбатан булган мажбуриятларидан би- 
рини бажарганлар. Улар эса, уз навбатида, бунинг учун 
солик, тулашлари керак эди. Бундан таищари, пул тим-
75


солининг узи муайян хукукдарни ва одатда даромда- 
ларни так,озо к,илар эди. Буларнинг барчаси Бухоро- 
дан олинган соликдарнинг бир к,исми Самарканд ха- 
зинасига келиб тушиши х,ак,идаги фикрга олиб келади. 
Ш ундай к,илиб, садрлар Бухоро вохдсида реал х,оки- 
миятга эга булган ва муайян мухториятдан ф ойдалан- 
ган булишларига кдрамай, нафакдт сиёсий, эх,тимол, 
ик,тисодий жихдтдан хдм Самарканд к,орахонийлари- 
га кдрам эдилар.
Н аф акдт бурх,онийлар ва к,орахонийлар, балки 
ануш тегинлар сулоласидан булган хоразмш охдар хдм 
кррахитойларга солик, тулаганлар. Бу сулоланинг охир- 
гидан олдинги вакили Мухдммад ибн Такиш шунча- 
лик хдракат к,илдики, киданлар билан очикдан-очик, 
кураш га кирди, С ам арканд хони Усмон ибн И бро- 
х,имга к,изини бериб, у билан иттифок, тузди. М усул­
мон хоразмшох, х,окимиятининг ж абру зулми хдтто ко- 
ф ир к,орахитойлар истибдодидан ошиб тушди ёки ш ун­
дай туюлди ва 1212 йили Самарк,андд,а кузролон кута- 
рилди. К,узролонни бостириб, Мухдммад Такиш уша 
йилиёк, Усмонни кдтл этди, шундан сунг бошк,а Урта 
Осиёлик к,орахонийларни мах,в этиб, улар мулкини бус- 
бутун уз салтанати таркибига к,ушиб олди. Одатда шу 
билан амалда барча к,орахонийлар тугатилдилар, деб 
х,исобланади, лекин зарб этилган тангаларга к,араб фикр 
юритилса, афтидан 1212 йилдан кейин х,ам уларнинг 
Амударёолдида ануштегинларга вассал сифатида булса- 
да, вахшлик к,орахоний Абу Бакрнинг урли Арабшох, 
х,укмронтшгидаги вилояти сакданиб к,олган. Бундан ил- 
гари, 1211 йилда хдтто Кдшкдр тахтига утириб улгур- 
май, сунгги Шарк,ий к,орахоний шах,зода Мух,аммад 
ибн Ю суф исёнчи амирлар кулида х,алок булди.
К,орахонийлар хок,онлиги уз х,укмронлиги давоми- 
да сархддлари ва мик,ёсларини бир неча марта узгар- 
тирди. М асалан, М овароуннахрни истило к,илгунига 
к,адар уларнинг худуди Тяншань ва Тяншанолди билан 
кифояланган, XI аернинг бошига келиб эса, хокрнлик 
чегара.\ари Амударёгача етди. Шу юз йилликнинг узи - 
даёк, к,орахонийлар Шарк,ий Туркистонда К,ашк,ар ва 
Хужандни к,улга киритдилар, XI аернинг урталарига 
як,ин эса, агар бундан олдин булмаса, уларнинг чегара 
х,удудлари жанубда Черчен ва шимолда Куча билан 
Бугур эди. Ш ундай к,илиб, Шарк,ий Туркистоннинг бу­
тун Барбий кисми к,орахонийлар к,ул остига утди.
76


Мах,муд Кошрарийнинг сузларига к,араганда, му- 
сулмонлар ва коф ир уйрурлар уртасидаги чегара Ю л- 
дуз кули туманидан утган. Афтидан, бунда бевосита 
Бугур шимолида, Куктепа довони ортида жойлашган 
ботк,окдикдан иборат Катта Юлдуз ёхуд Кичик Юлдуз 
водийси кузда тутилади. Хок,онликнинг ш им оли-ш ар- 
к,ий сарх,адлари хусусида аник, маълумотлар йук,, л е ­
кин бу чегара х,озирги Манас (рарбий Урумчи) тум а­
нидан утган Олакул, Сассикдул ва Балхаш куллари 
йуналиши буйлаб чузилган деб х,исоблашга асослар 
мавжуд. Сунг бу чегара Чу дарёсининг к,уйи ок,имлари 
буйлаб Фороб (Утрор) ва Ясси (Туркистон)ни уз ичига 
олиб, Сирдарёга етади. 
С
и р н о к

дарёсининг куйи ок,ими 
к,орахонийлар тасарруф ида эмас эди, демак чегара 
кдердадир Ясси ва 
С
и р н о к

орасидан утган. Сирдарё 
этагидаги мух,им марказ булган Ж ан д XII аср уртаси­
даги К,орахоний Камолидд,иннинг мулки х,исобланган. 
Лекин унинг бу ердаги хукмронлиги жуда к,иск,а муд- 
дат давом этган. Ясси туманидан бошлаб хок,онлик че- 
гараси Сирдарёнинг сул к,ирроридаги энсиз йул буйлаб 
жанубга чузилган; рарбда урузлар яшайдиган К,изил- 
к,умнинг бепоён чуллари ястанган. Улардан утиб, бу 
чегара Сутд ва Бухоро вох,асининг шимолий сарх;ад- 
лари орк,али Амударёга етган. Бу ерда у Фороб тум а­
нидан чик,к,ан ва дарё буйлаб яна давом этган.
Тохаристон вилоятларидан Чарониён, яъни Сурхон- 
дарё х,авзаси, лекин фак,ат 1043 йилгача, шунда х,ам 
орада катта узилишлар билан кррахитойлар тасарру­
фида булган. Тахминан 1165 йилда к,орахонийлар к,ора- 
хитойлар билан бирга, Балхни х,ам кушиб, бутун То- 
харистонни эгаллаб олдилар. Лекин 1191 йил атроф и- 
да Балх Ш имолий Тохаристоннинг айрим ерлари, чу- 
нончи, Чарониён ва Вахшда уз х,окимиятларини урнат- 
ган рурийлар к,улига утди. Шунга к,арамай, Вахшда 
бевосита рурийлар вассали булган кррахоний сулола- 
сига мансуб хон х,окимлик к,илар эди. Помирга кел- 
ганда, у, эхд-имол, к,орахонийлар Мовароуннах,рни эгал- 
лаган вак,тда, туррирори, эгаллаб булганидан кейинок, 
хок,онлик таркибига кирган. Мовароуннах,рнинг к,улга 
кирититшши к,орахонийларни сомонийларнинг Урта 
Осиёдаги бутун мулкининг, жумладан, уларнинг пой- 
тахти Бухоронинг сох,ибларига айлантирди. Боск,инчи- 
лар босиб олган мамлакатларини бу ерда к,адимдан 
шаклланган давлатни ташкил этиш анъаналарига му-
77


вофик, бопщарадилар, деб умид к,илиш мумкин эди. 
Лекин бунинг тескариси юз берди: кррахонийлар дав- 
лат тузилиш ининг боищача принципларини ж орий эт- 
дилар. Ягона хок,онлик даврида (X аср охири — 1040 
йил) к,орахонийлар ж ам оаси кдндайдир иерархик ти- 
зим, узига хос пирамида (пиллапоя) сифатида намоён 
булади: бу пиллапоянинг энг кщ ори олти поронасини 
икки подшохдик тахтига мувофик, равишда буюк хо- 
к,он ва кичик хок,он, шунингдек, 4 князь — Арслони- 
лик, Йиналтегин, Арслонтегин, Янга (Янгатегин) эгал- 
лаган; куйи погоналарни Туронтегин, Тутрултегин, 
4 a F -
ритегин каби унвонларга эга бопща хукмдорлар банд 
к,илганлар. Сулоланинг х,ар бир аъзосига улуглик (ма- 
х,о£>ат) принципларига асосан бу иерархиядан муносиб 
урин ажратилган, лекин бу к,оида узгариш сиз к,олма- 
ган: олий погонадаги аъзолардан бирининг улими уз- 
узидан к,уйида турувчи кишининг нисбатан юк,ори по- 
гонага к}пгарилишига олиб келган. Хок,онликда х,оки- 
мият сомонийларда булгани каби турридан-турри ота- 
дан утилга эмас, балки акадан укага, кейин сулоланинг 
навбатдаги авлодига утган. Бу тизимга мувофик, х,укм- 
дор сулоланинг х,ар бир аъзоси х,еч булмаганда, и де­
ал сифатида бу иерархик пиллапоя буйича юксалиб, 
олий пояга етиши ва х,атто подшох/шк тожига эриш и- 
ши мумкин эди. Х ак,ик,ий х,аётда эса, бу идеал к,олип 
бир неча марта бузилиб, узаро урушларга сабаб бут^ган 
эди. Аслида к,орахонийларнинг бутун урури х,окимият- 
нинг ж ам оавий сох,иби булиб, сулоланинг х,ар бир 
аъзоси узининг келиб чик,ишга кура умумсулола мул- 
кининг бир к,исмига даъво к,ила оларди. Бу мулкнинг 
катта к,исми сулоланинг уч улур1 аъзоси — улур хок,он, 
кичик хо^он ва иликка тегишли х,исобланар, лекин 
уларнинг х,ар к,андай авлодига уз х,иссаси аж ратиб 
берилар эди. Унинг микдори ва турган ери уларнинг 
мавк,еи, отасининг мулки ва мансаби к,андайлигига бор­
лик, эмас эди. Бопщача айтганда, урилнинг отасининг 
вилоятига х,ук,ук,и х,акддаги тушунча илк к,орахоний- 
ларнинг юридик назарияси ва сиёсий таж рибаси учун 
бегона булган. Мисол учун, Мовароуннах,рни забт эт­
ган Наср ибн Али (1012 йили вафот этган) улкан ви- 
лоятнинг хукмдори эди, лекин унинг уриллари бу ви- 
лоятга ворис булолмадилар, Иброх,им ибн Насрга эса, 
уз мулкини йук, ердан барпо этишга турри келди.
Т аъриф и келтирилган тизим кддимги туркийлар
78


даврига бориб так,алади ва жуда кух,на кучманчилик 
анъаналари билан 
6
o f a h k

булиб, погонали бошкдрув 
усули деб аталади. Табиийки, бу тизим аввал х,окими- 
ят тузилишининг бошк,ача принципларига эга булган 
кддимий утрок, маданият мамлакати М овароуннахрда 
емирила бошлади. Рарбий хок,онликка асос солган Иб- 
рох,им ибн Наср, жуда булмаганда, бу тизимнинг энг 
мух,им уч принципинн бузди. Биринчидан, у х,еч к,ан- 
дай навбатсиз хон (подшох,) унвонини олди: 1040 йили 
хукмдорлардан бири Буритегин билан Самаркандни 
эгаллаб, у шу ернинг узида Тамроч Буррахон унвонини 
кабул к,илиб, узини подшох, деб эълон этди. И ккинчи- 
дан, хркимиятнинг иккилик тизимини тугатди: Барбий 
хок,онликда у хдм, унинг ворислари хдм олий х,окими- 
ятнинг ягона сох,иблари х,исобланганлар, бу ерда улур 
хок,'он ва кичик хок,он мартабалари булмаган. Учинчи- 
дан, Самарканд тахтини ворисий кнлиб белгилади ва 
унинг авлодлари XIII аср бошигача уни бошкардилар. 
Бундан ташк,ари, Иброх,им даврида вилоятлар сони се- 
зиларли д ар аж ад а к,иск,арди ва шубх,асиз, вилоят 
х,окимларининг хукуклари доираси торайди. Унинг угли 
Шамсулмулк Наср ва унинг ворислари даврида эса, 
вилоятларда пул зарб к,илингани х,акида умуман малу- 
мотлар йук,. Барбий хок,онлик х,укмронлигининг сунгги 
ун йилликларида х,окимиятни так,симлашнинг илгари- 
ги принципларидан бирига к,айтилди. Унга мувофик 
барча булмаса-да, сулола бошк,арув тарморининг куплаб 
намоёндалари (Хасан ибн Али ибн Абдулмумин авлод- 
ларидан) умумий мулкдан кайсидир даражада х,исса 
олиш х,укук,ига эга эдилар. Шарк,ий хок,онликда олий 
х,окимиятнинг бу иккилик (икки хокондан иборат) ти- 
зимигина эмас, вилоят хркимларининг жуда катта мус- 
так,иллиги з^ам, жуда бу/шаганда, XI аернинг охирла- 
ригача сакданиб к,олди, лекин XII аерга келиб бу ерда 
х,окимият ягона хоннинг кулида тупланди. Умуман ол- 
ганда эса, к,орахонийларнинг погонали бош карув усули 
к,олдикдари то сулоланинг инк,ирозига к,адар яшаб кел- 
ди.
К,орахонийлар хок,онлиги сомонийлар давлатидан 
феодал унвонлар бериш муассасасининг даражаси ва 
характери жих,атидан хдм ф ар к килган. Тангалардаги 
ёзувлар бу борадаги мух,им маълумот манбаи х,исоб- 
ланади. Чунончи, корахонийлар хок,онлигининг илк 
даврига мансуб тангалар икки, уч ва турт погонали
79


Хукмронлик ти зи м и н и н г исботи х,исобланади. Бир 
кдтор х,олларда улар муайян вилоят ёки ш ахдрнинг 
биргаликда боищарилганидан гувохдик беради. М аса­
лан, Ох,ангарон хдвзасининг унча катта булмаган Илак 
вилоятида 997 йилда зарб к,илинган фельсларда бир 
вакдтшнг узида 4 шахе: уч наф ар к,орахоний х,укм- 
дор — Ах,мад ибн Али, Мухдммад ибн Али Абу Солих, 
ва мах,аллий дехдоннинг номи кдйд этилган. Боищача 
намуналар хдм мавжуд: бунда битта тангада нисбатан 
кичикрок, вилоятнинг х,окими, мазкур вилоятни хдм 
ичига олган жуда катта х,удудга эга булган, унинг бе- 
восита х,укмдори ва, них,оят, хдр иккаласининг олий 
хукмдори номи акс этади. М исол учун, 1018— 1020 
йилларда А хсикент ва Узгандда чикдрилган дирхдм- 
ларда к,орахонийлар хок,онлиги Фаррона к,исмининг 
х,окими Ах,мад ибн М ансур, Мовароуннах,р катта к,ис- 
мининг х,укмдори Мух,аммад ибн Али ва улур хок,он, 
Ах,маднинг отаси М ансур ибн Али ном лари зи кр 
кдлинган. 1019— 1021 йилларда Будухкетнинг И сф и- 
жоб шах,рида зарб к,илинган дирх,амлардаги ёзувларда 
бундан-да мураккаб м анзараларга дуч келамиз. Улар- 
да шах,арнинг бевосита х,окимлари биринчи булиб Али, 
кейин Абдулмалик, бундан ташк,ари, к,удратли х,оким 
жумладан, И сф иж об (хрзирги Чимкент) вилоятининг 
сох,иби Ах,мад ибн Мух,аммад ибн Али ва, них,оят, 
сулола бошлиги М ансур ибн Али номлари тилга олин­
ган. Худди шу даврда чикдрилган И сф иж об дирхдмла- 
рида Наср номи эслатилгани х,олда, тангаларда уни 
курмаймиз. Бинобарин, Будухкет Насрнинг вилояти- 
дан ажралиб чик,к,ан ва унга буйсунмаган, вилоятларга 
булиб бошкдриш тизимига мувофик, эса, Али ва А б­
дулмалик уз мулкларининг кичикиналигига к,арамай, 
Наср 
дараж асига кугарилган эдилар. Умуман, к,ора- 
хонийлар вилоятлари турли катталикда — унча катта 
булмаган шахдр ва хдтто округлари булган шах,арга 
(Тошкент вохдеидаги Будухкет, Хумрак)дан тортиб й и ­
рик вилоятгача (Исфижоб, Шош, Фаррона ва боища- 
лар) ва х,атто бир неча вилоятларни уз ичига олган 
улкан х,удуддан иборат эди. Х атто энг к,удратли илк 
к,орахоний хркимлар вилоятларининг мик,ёси ва т а р ­
киби хдм узгариш сиз крлмаган, вилоятларнинг узи эса 
зич массивларни таш кил этмаслиги мумкин эди. Уша 
Ах,мад ибн Мух,аммад ибн Алининг узи 1020— 1022 
йилларда Бухоро, И сфижоб, Тараз (олий х,укмдор —
80


М ансур ибн Али) ва Шарк,ий Туркистондаги Уч (хукм- 
дор — Ю суф ибн Х,орун) вилоятларида х,окимлик к,ил- 
ган.
Агар сомонийлар давридаги X асрда «ик,та» к,илин- 
ган мулклар сох,иблари асосан майда пул-чакд зарб 
этган булсалар, илк к,орахонийлар даврида дирх,ам чи- 
к,ариш хук,ук,ини энг кичик мулк эгаларигача булган 
барча мартабадаги х,окимлар кулга киритдилар. Ш ун­
дай к,илиб, вилоят х,окимларининг сиёсий х,ук,ук,и ж ид- 
дий равиш да кучайди, уларнинг нуфузи сезиларли д а­
раж ада ошди. «Ик,тадор»лар сони ва «ик,та» ер эгали- 
ги шакли куп маротаба купайди. X асрда х,ам «Ик,та» 
сифатида берилган мулкларнинг мик,ёси сезиларли д а­
раж ада (баъзида бутун боши вилоятлардан иборат 
булган) булишига кдрамай, илк к,орахонийлар даври- 
дагича эмас эди. X асрда куплаб вилоят ва шахдрлар 
«Ик,та» объекта булган. Лекин Фаррона ва унинг ок- 
руглари учун бу доимий х,ол эди. Илк к,орахонийлар 
даврида эса, факдт улур хок,онга кдрашли мулкларгина 
(Еттисувнинг бир к,исми) «ик,та» объекта булмаган, 
яъни, мулклар, ерларни тортик, к,илишининг мик,ёсла- 
ри бир неча марта купайган. X асрда ва илк к,орахо- 
нийлар даврида тортик, к,илинган мулклар вак,тинча- 
лик эди, лекин ягона хок,онлик вакдидаёк, уларнинг 
айримлари амалда умрбод (Наср ибн Али) ва х,атто 
ворисий (Али ибн Х,асан М арказий М овароуннах,рни 
узининг катта урли Ю суфга крлдириши мумкин эди) 
булган. X асрда асосан мансабдор аслзодалар ораси- 
дан чикданлар, баъзида мах,аллий х,укмдорларга м ан ­
суб киш илар, ж уда оз х,олларда х у км р о н сулола 
вакиллари «Ик,тадор»лар булиб х,исобланганлар. К,о- 
рахонийларнинг келиши билан тортик, килинадиган 
мулклар сох,ибларининг турли тоиф алари уртасидаги 
ни сбат принципиал равиш да узгарди, яъни айнан 
х,укмрон сулола вакиллари (бирданига булмаса х,ам) бу 
борада биринчи уринга чикдилар.
Келтирилган барча фактлар илк к,орахонийлар дав- 
ри феодал «и^та» ер эгалиги институтининг табиий 
тадрижи ш унчаки навбатдаги боск,ич эмаслигини тас- 
ликлдйли: К,орахонийларнинг поронали бошк,арув усу- 
ли билан давлат тепасига келиши принципиал харак- 
тердаги жуда жиддий ва кескин узгариш ларни келти- 
риб чик,арди.
Вилоятларга булиб бошкдриш тизимининг такдири
81


ягона хокрнлик рарбий ва шарк,ий к,исмларга булиниб 
кетган 1040 йилдан кейин турлича кечди. Таомилга 
кирган вилоят унсури узининг куп поронали иерархия- 
си, куп сонли ва бир-бирин и те з-те з алмаштириб тур- 
ган них,оятда мустак,ил х,окимлари билан XI аернинг 
урталари ва хдтто иккинчи ярмида Шарк,ий хок,онлик- 
ни кдмраб олишда давом этди. Афсуски, феодал «ик,та» 
ер эгалиги институтининг шаркдаги кейинги тарихи 
хдммадан аввал пул зарб к,илиш билан борлик, маълу- 
мотларнинг етарли эмаслиги туфайли анча мавхум. Fap- 
бий хок,онликда Иброх,им ибн Наср бошлаган м арказ- 
лаш тириш сиёсатининг унинг илк ворислари том они­
дан давом эттирилиши ва чукурлаштирилиши дастлаб 
тортик, к,илинадиган мулклар сони ва микдорининг 
к,искдриши, кейинчалик эса, вилоятларда пул зарб 
к,илишнинг тутатилишига олиб келдики, бу х,ол вило- 
ятларнинг бутунлай йук,олишига сабаб булмаган эса- 
да, улар х,окимлари ^ук,укдарининг жуда жиддий р а ­
вишда камайганлигини куфсатади.
XII аернинг уттизинчи йилларидан бошлаб бу ерда 
ян а уз тангаларини зарб к,илган вилоятлар пайдо 
булиб, XIII аср бошларида уларнинг сони унтага етди. 
Айни пайтда катга вилоятларнинг кичик вилоятларга 
булиниш тамойили, тобора янги мулкларнинг аж р а- 
либ чик,иш ж араёни кузга ташланадики, бунга фак,ат 
ануш тегинлар Рарбий хок,онликни тугатиш билан чек 
к,уйдилар. Кейинги даврлардаги к,орахонийлар вило- 
ятларининг барчаси узига мустак,ил хонлар том они­
дан бошкдрилган. Улар орасидаги муносабатлар отшй 
х,окимият ва вассаллик шаклида эмас эди. Е. А. Дави- 
довичнинг ф икрига к,ушилган х,олда, туррисини айт- 
ганда, улур хок,он, Самарканд х,укмдорининг устун- 
лиги расмангина булиб, х,еч ким унга буйсунмас эди. 
Мут^ими шундаки, сунгги даврдаги к,орахонийлар ви- 
лоятларида х,окимият ворисий хусусиятга эга булиб, 
отадан утилга утган. Демак, XI аернинг иккинчи чо- 
рагидаёк, кузга таш ланган давлат олдидаги муайян 
хизмати эвазига вак/гинча фойдаланиш учун 
тортик, 
этилган мулкларнинг ворисий мулкка айланиш ж а ­
раёни XII асрда узил-кесил галаба к,озонди.
Сомонийлар ва к,орахонийлар даврини узаро со- 
лиштириб, шундай хулосага келиш мумкинки, бу давр 
м арказга интилиш ва марказдан к,очиш тамойиллари 
уртасидаги кураш билан характерланади, лекин сомо-
82


нийлар даврида биринчи тамойил етакчи мавк,е эгал- 
лаган булса, корахонийлар замонида иккинчиси ус- 
тунлик килди. Сомонийлар давлатида вилоятларга булиб 
бошк,ариш тизимининг куртакларииигина курсак, к,ора- 
хонийларда унинг тула к,арор топгани, феодал були- 
нишининг тантана к,илганлигига гувох, буламиз.
К,орахонийлар хок,онлигида хркимиятнинг юк,ори 
табак,аси айнан хукмрон сулола аъзоларидан шакл- 
лантирилиши мутлак,о табиий х,ол. Х,ар х,олда, улар 
ягона Х.ОКИМИЯТ сох,иби эдилар, вилоят ва шахдрлар 
х,окимлари орасида эса, хусусан, X аср охири — XI 
аср бошларида бошкд насл-насабга мансуб кишилар 
купчиликни ташкил этар эди. Улар, биринчи навбат- 
да, калимий мах,аллий сулолаларнинг вакиллари булиб, 
баъзи вилоятларда сомонийлар давридан буён ва х,атто 
ундан хам олдинги замонлардан бери урнашиб олган- 
лар. Чунончи, тангалар воситасида Илакнинг турт дех,- 
к,они номини тиклашга м уваф ф ак булинди. Улар — 
М ансур ибн Ах,мад, Мух,аммад ибн Мансур, Солор 
ибн Мухдммад, Бакр ибн Мух,аммад. Шу тарикд унча 
катга булмаган, лекин к,азилма бойликларга кон бу 
вилоятнинг бевосита хркимлиги мах,аллий сулолалар 
к,утшда сакданиб крлганлиги х,амда уша даврдаги к,ора- 
хонийлар бошк,арув тизимидан фаркди уларок,, вори- 
сий асосда отадан утилга угганлиги ойдинлашади. Бир 
томондан, сомонийлар замонида сиёсий х,окимиятга 
эга булмаган Илак дехдонлари корахонийлар даврида 
уни, хдтто танга зарб килиш билан бирга, кулга ки- 
ритдилар, иккинчи томондан, уларнинг нуфузи унча 
баланд булмай, х,ук,ук, ва имтиёзлари эса чегараланган 
эди (улар иерархик пиллапоянинг куйи погонасини 
банд килган булиб, баъзида тангаларда мутлак,о тилга 
олинмас эди). И сф иж об х,окимлари келиб чикишига 
кура туркий сулола булмиш маттидлар намоёндаси 
Маттуга, шунингдек, Чагониёнда х,укмронлик к,илувчи 
мухтажидлар 
хонадонининг аъзоси Ах,мад ибн Му- 
х,аммадга х,ам иерархиядан унча юк,ори булмаган урин 
ажратилган эди. М ахдллий х,укмдор томонидан энг 
сунгги тангалар 404 х,ижрий / 1013— 1014 мелодий йил­
ларда — Исфижобда, 406 / 1015— 1016 йилларда — 
Чагониёнда, 414 / 1023— 1024 йилларда — Илакда зарб 
этилган. Шундай килиб, корахонийлар, жуда булма- 
ганда Урта О сиёнинг учта вилоятида мах,аллий суло- 
у\аларни сак,лаб к,олдилар. Улар и ер ар х и ян и н г энг
83


юк,ори погоналарида бир неча марта юз берган узга- 
ришларга кдрамай, куп йиллар давомида етарли дара- 
жадаги мустах,кам мавк,еларини сакдаб келдилар. Ча- 
маси, босиб олинган мамлакатни самарали бошкдриш- 
дан манфаатдор булган кррахонийлар узларининг ж о- 
наж он вилоятларида кддимий ва мустахдам илдизлар- 
га эга булган махдллий хукмдорлар билан хдмкорлик 
к,илишга жуда мух,тож булганлар хдмда янги хукук, ва 
имтиёзлар бериш билан уларни бошкдриш ишлари, 
жумладан, танга зарб этишга жалб этганлар (сомо- 
нийлар замонида Илак дехдонлари уз пулларига эга 
булмаганлар, мухтажидлар, хусусан, маттидлар к,ора- 
хонийлар давридагига кдраганда жуда оз даражада тан ­
га зарб к,илганлар).
Шарк,ий Туркистонда зарб к,илинган пуллар ора- 
сида мах,аллий сулолалар томонидан чик,арилган пул- 
лар ^озиргача топилган эмас, лекин уларнинг булган­
лиги хдк,ида баъзи бир ёзма х,ужжатлар гувохдик б е ­
ради. Чунончи, хитой солномаларининг маълумот бе- 
ришича, Куча «давлати» хукмдорлари бутун XI аср 
мобайнида то 1096 йилгача Хитойга совга-саломлар 
билан «элчилар» (яъни, аслида савдо карвонлари) юбо- 
риб турганлар. Шу орада — мазкур юз йилликнинг 
учинчи чорагида ижод к,илган Махмуд KOIUFaP™ Ку- 
чадан бир мунча ш аркда жойлашган Куч ва Бугурни 
кррахонийлар мулкининг чегара пунктлари деб атай- 
ди. Бу маълумот к,орахонийлар узлари босиб олган 
Шарк,ий Туркистон вохасида, х,еч булмаганда, унинг 
айрим вилоятларида махдллий х,укмдорларни бевосита 
бошк,арув ишига куйганлар, деб тахмин к,илишга им- 
кон беради. Чамаси, махдллий хукмдорлар х,еч булма­
ганда баъзи бир сох,аларда муайян мустак,илликка ва 
етарли дараж ада катта х,ук,укдарга эга булганлар. Ш у- 
нинг учун х,ам халкдро майдонда уларни мустак,ил 
сиёсий куч сифатида кдбул к,илишда давом этганлар.
«Куйи» х,укмдорлар орасида фак,ат махдллий суло­
лалар булмаган. Бу }финда йирик сомоний мансаб- 
дорлардан бири, машхур саркарда Бегтузун номини 
тилга олиш мумкин. У к,орахонийларга 1025 йилгача 
хизмат к,илди. Бегтузун хизматни жуда урнига к,уйган 
булса керакки, аввал Кеш, кейин Самарканд, ундан 
суиг, Хужанд унга тортик, к,илинган И сф иж обда 398— 
404 / 1007— 1014 йилларда зарб к,илинган тангалар- 
нинг гувохдик беришича, С арроф (пул алмаштирувчи)
84


лакдби билан машхур булган Али кррахонийларга му- 
кдррар равишда буйсунмаган. Агар унинг лакдби ав- 
лодддн-авлодга угиб келмаганнда йирик сармоя сох,и- 
би сифатида Исфижобни бошкдриш ишига жалб к,или- 
ниши мумкин эди. Умуман, X аср охири — XI аср 
бошида чикдрилган пуллар вилоят х,окимлари тарки- 
бининг жуда турли-тум ан булганлигини курсатади, 
уларнинг талай к,исми ^орахонийларга буйсунмаган. 
XI аернинг иккинчи чорагидан бошлаб жойларда хдм 
хркимият, ёки булмаса пул зарб к,илиш кррахонийлар 
кулида тупланади. Нумизматик далилларнинг курсати- 
шича, Урта Осиёни эгаллар экан, ^орахонийлар бош ­
кдрув ишларига тутри келган киш иларни — махдллий 
хукмдорлар, сомоний лашкарбошилар, сардорлар ёки 
бу иш билан шутулланадиган оилалардан чикдан ш ахс- 
ларни жалб к,илаверганлар. у\екин босиб олинган м ам­
лакатда бошкдрув ишларини йулга к,уйиб булгач, улар 
к,адимий мах,аллий сулолаларни х,окимиятдан мах,рум 
этганлар (бу ишга з^атго сомонийлар х,ам ж уръат к,ил- 
маган эдилар) ва келиб чик,иши к,орахоний булмаган 
бегона киш иларнинг хизматидан воз кечганлар.
К,орахонийлар хок,онлигининг давлат тузулишини 
урганиш да х,амиша нумизматик м атериат^арга ноёб 
бойлик сиф атида м урож аат к,илишга тутри келади, 
кулёзма манбалар эса, аксинча, жуда оз. Айни х,олат 
к,орахонийлар давлатининг маъмурий тузилиши тутри­
сидаги маълумотларнинг нега бунча камлигини асос- 
лайдики, бу нарса танга-чак,аларда уз аксини топма- 
ган. Бу сохдда к,орахонийлар куп нарсани сомоний- 
лардан мерос кдлиб олганлар, деб х,исобланади. Юк,ори- 
да зикр этилгани каби, йирик сомоний саркардалар- 
нинг к,орахонийлар хизматига кирганлиги х,ам, чам а­
си, мазкур ф икрни тасдикдайди. Хатто атамалар х,ам 
купинча эскича к,олган.
Хоннинг як,ин ёрдамчиси ва маслах,атчиси вазир 
булган. Бу вазиф ага тайинланган кишига мухр, тут, 
думбира ва совут топширилган’-. Вазирларга алох,ида 
«касбий» лакдб — нисба берилган. Чунончи, Самар- 
к,анднинг сушгги хонларидан бири Иброх,им ибн ХУсайн 
(1178— 1203)нинг вазири Садридд,ин Мух,аммад XI аср- 
даги салжук,ийлар вазири каби Низомулмулк лак,аби- 
ни олган эди. Садриддиннииг келиб чик,иши номаъ- 
лум, Иброх,им ибн Носирнинг (1040— 1068) вазири Абу 
Абдуллох, Мух.аммад ибн Абу Бакр Ах,мад ал-Б аро-
85


к,ий (ибн Синонинг муаллимларидан бирининг угли) 
уламолар оиласига мансуб эди. Иброх,имнинг невара- 
си Ах,мад ибн Хизрнинг подшохдиги даврида бир пайт- 
лар С ам аркднднинг к,озикалони булган Абу Н аср 
Ах,мад ибн Сулаймон ал-К осоний вазирлик к,илган3.
Ю суф Болосогуний' (яъни, Ю суф Хос Хожиб) в а ­
зир билан бир кдторда, хукмдорнинг «5финбосар»и, 
«ноиби» булмиш «халифа» номини тилга олади, лекин 
унинг вазиф аси ннмадан иборат эканлиги матндан анг- 
лашилмайди.
Самаркднлдаги XII асрга мансуб кдбртошлардан би- 
рида мустафий номи учрайди. Бу ном билан сомоний- 
лар даврида хазиначи ёки молия махдамаси бошлиги - 
ни атаганлари, у к,орахонийлар замонида хдм мавжуд 
булганлиги маълум. XII асрга мансуб хужжатларга кура 
гарбий ходэнликда хдм мутасарриф деб аталган молия 
бошликдари, бундан ташкдри, молия назоратчилари — 
муш рифлар булган.
Саройдаги махдамалар хос х,ожиб (яъни, «шахсий 
аъён») ёки улуБ хос х,ожиб, саройнинг узига хос в ази ­
ри, бош аъёни томонидан бошкдрилган. Ю суф Хос 
Хож иб шундай мартаба сох,иби эди. Унинг «Кутадру 
билиг» («Саодатга йулловчи билим») достонида хос 
х,ожибнинг вазиф алари доираси баён к^либ берилган. 
У крнунлар ва одатларга риоя этиш, расмий тантана- 
ларни тутри таш кил к,илиш, хазиначилар, мирзалар ва 
бошкдлар билан муносабатга киришиш, фукдролар- 
нинг илтимос ва ш икоятларини эшитиш ва бу хдкда 
х,укмдорга ахборот бериш, элчиларни к,абул к,илиш ва 
кузатиб куйиш устидан назорат к,илиши керак эди5.
Арабча ва ф орсча лавозим номларининг туркий му- 
крбиллари х,ам мавжуд эди. Чунончи: х,ожиб — таян- 
гу, м устаф ий—агичи, вази ф —югруш, сипох,солор — 
сю бошиь.
Х арбий лавозимларнинг номлари сифатида сархайл 
(отлик, отряд бошлиги), солор (лашкарбоши) каби ата- 
малар х,ам келтирилади. Ю ришлар вак,тида к,ушинни 
одатда х,укмдорнинг узи бошкдради, шу билан бирга, 
бош кумондон (сипох,солор) лавозими х,ам мавжуд эди. 
Бу лавозимни куйи табак,адан булган кишилар х,ам 
эгаллаши мумкин эди. Масалан, М асъуд ибн Хасан 
(1161 — 1171)нинг сипох,солори А йёрбек унга кдрши 
к,узголон кутарган ва хдтто к,иск,а муддатда С ам ар­
канд тахтини хдм эгаллаган. К,ушин ва унинг бошкд-
86


рув доирасининг катта а^амияти нафак,ат шундан, бал­
ки корахонийлар тарихига оид бопща куплаб ф акт- 
лардан маълум булади. Кушин — салтанатнинг мух,им 
таянчи эканлиги х,акидаги ф икр «Кута/цу билиг»нинг 
бош идан-охирига кадар кизил ип булиб утади: 
«Хукмдор раиятни куш инсиз бошкаролмайди, 
Унинг бир узи х,окимиятни кандай бошкара олади! 
Мамлакатни боищариш учун кушин хдкида рамхур- 
лик к,илиш керак».
Унга кдндай «рамхурлик килиш» кераклиги кдйта- 
кайта баён к,илинади:

Download 5,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish