УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАТСИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“Индивидуал лойиха”
фанидан
Курс иши
Бажарди: 840-20 гуруҳ
Талаба: Саврийев Суннат.
Текширди:Умаров Улуғбек
Тошкент-2022
ТЕЛЕВИЗИОН СИГНАЛНИНГ РАҚАМЛИ КЎРИНИШИ
9-вариант
Формат коэффиценти......……………………………………………. Кф= 16:9;
Бир секундда ўтувчи кадрлар сони...............………………………….. n = 24;
Сатрлар сони…………………… ………………………...……………Z =1050;
Квантлаш даражалари сони..…………… …………….. ……………m = 512;
Сиқиш коэффициенти…………………………………..…………………β = 4;
Ички кодлаш тезлиги........... ………………………………………………7/8 ;
Ташувчиларни модуляциялаш усули……………………… ……….QAM-32;
Узатувчи антенна ўрнатиладиган баландлик.……………………...h1 = 300;
Қабул қилувчи антенна ўрнатиладиган баландлик ..………………...h2 = 24;
Тасвир сифати............……………………….…………………………. 3,7;
Радиоканал рақами..……………………………………………………Nk = 32;
Аналог сигнални рақамли ҳолатга ўтказишда биринчи жараён бу дискретлаш бўлиб, U(t) узлуксиз аналог сигнални унинг кетма-кет ҳисоблари билан алмаштириш тушунилади. Дискретлашнинг энг оммалашган тури бу Найквист-Котельников теоремасига асосланадиган доимий даврга эга бир маромли дискретлаш ҳисобланади. Ушбу теоремага асосан чегараланган частота спектрига эга ҳар қандай узлуксиз сигнални U(t), вақтнинг дискретланган ҳисоблари U(tn) кўринишида ифодалаши мумкин. Бу ерда tn = nT , n=1,2,3….4 вақтнинг дискретланган ҳисоблари; Т – давр ёки дискретлаш оралиғи (Котельников теоремаси шартларидан олинган), fв – бирламчи сигнал U(t) нинг юқори частота чегараси (расм 2-5).
Расм 2. Узлуксиз сигнал
U(tn)
Расм 3. Аниқланган сигнал ҳисоблари
Расм 4. Квантланган сигнал
Расм 5. Кодланган сигнал
Узлуксиз U(t) сигналнинг дискретланган қийматлар U(tn) кетма-кетлиги шаклига алмаштиришни тасдиқловчи Найквист-Котельников теоремаси аналитик ифодаси қуйидагича:
.
ТВ сигнал юқори частота чегараси (Найквист - Котельников теоремасига асосан) қуйидаги формула ёрдамида топилади:
= 192,93
Бу ерда: Кф - формат коэффициенти;
n – бир секундда ўтувчи кадрлар сони;
z – сатрлар сони.
Дастлаб дискретлаш частотаси топилади. Импульс-кодли модуляцияли (ИКМ) рақамли телевидение тизимларида, дискретлаш частотаси fд Найквист-Котельников теоремаси асосида олинадиган минимал қийматдан нисбатан баландроқ қилиб танланади. Бундай ҳолатда дискретланган сигнал спектридаги салбий-ҳалақит берувчи спектрларни бартараф қилиш ва шу орқали паст частотали фильтрлаш ёрдамида аналог сигналнинг бирламчи сифат ҳолатини кафолатли қайта тиклаш таъминланади. Шунга кўра:
K=1,1бўлганда
2·1,1·192,93=424,462 .
Do'stlaringiz bilan baham: |