4.7. Транзисторнинг Yпараметрларини аниқлаш
4.7.1. Биполяр транзисторнинг Yпараметрлари частотага ва ўзгармас ток бўйича режимга кучли боғлиқ бўлади. [1] да ГТ309, ГТ322, ГТ313 транзисторларининг ишчи нуқтада эмиттер токи 1 мА бўлганида кенг частоталар диапазонида ҳисобланган Yпараметрларининг қийматлари келтирилган.
Ишчи нуқтанинг жойлашиши ўтиш характеристикаси квадратик полосасининг ўртасига мос келади (Uбэ=0,2...0,3 В).
Зарур ҳисоблашларни бажариш учун оралиқ частотада ва қабул қилинадиган диапазоннинг бир неча частоталарида транзистор Yпараметрларининг қийматларини билиш керак. Агар диапазонни қоплаш коэффициенти Кд≤1,5 бўлса, унда Yпараметрларнинг фақат битта ўрта частотадаги қийматини билиш етарли бўлади. 1,5Кд≤2,5 бўлса, унда Yпараметрларнинг диапазоннинг чекка частоталардаги қийматларини, Кд>2,5 бўлса эса, диапазоннинг чекка ва ўрта частоталардаги қийматларини билиш крак бўлади.
Агар f1 ва f2 частоталарда Yпараметрлар маълум бўлса, унда f =(f1+f2)/2 частотадаги Yпараметр қийматини мос қийматларнинг ўртасини олиш билан топиш мумкин.
4.7.2. Майдоний транзисторларда Yпараметрлар частотага кам боғлиқ, ишчи нуқтанинг жойлашишига эса, асосан, фақат Y21 параметр боғлиқ. 4.3жадвалда бир неча майдоний транзисторларнинг параметрлари келтирилган. 4.3,а...4.3,врасмларда тўғри ўтказувчанлик Y21 тиклигининг затвористок кучланишига боғлиқликлари, 4.3,грасмда эса g11 ва g22 ўтказувчанликларнинг частотага боғлиқликлари келтирилган.
РЧК ва ОЧК да ишчи нуқтани Y21 параметр қаерда етарлича юқори бўлса, ўша ерда танлаш мумкин. КП305 ва КП313 транзисторлари учун Uзи=0 режимни, КП902 транзистори учун эса Uзи=5...10 В режимни тавсия қилиш мумкин. Частота ўзгартиргичининг ишчи нуқтасини Y21 параметрнинг Uзи кучланишга боғлиқлиги чизиқли полосасининг ўртасидан танлаш керак. КП902 транзистори учун шуни назарда тутиш керакки, керакли силжитиш кучланишини олиш учун махсус схема, масалан, затвор занжиридаги бўлгичли схема талаб қилинади.
4.3жадвалда баъзи қийматлар келтирилмаган. Уларни кам деб ҳисоблаш керак бўлади ва ҳисоблашларда уларни эътиборга олмаслик мумкин.
4.3-расм
4.3 жадвал
n турли каналли ва затвори изоляцияланган юқори частотали майдоний транзисторларнинг параметрлари
Параметр
|
КП 305Д (Е, Ж,И)
|
КП 313А (Б, В)
|
КП 902А (Б,В)
|
Y21, мСм
|
4.3,а расм
|
4.3,в расм
|
4.3,в расм
|
C11, пФ
|
≤ 5
|
≤ 7
|
≤ 11
|
g11, мСм
|
4.3,г расм
|
-
|
-
|
C22, пФ
|
-
|
-
|
≤ 11
|
g22, мСм
|
4.3,г расм
|
-
|
-
|
C12, пФ
|
≤ 0,8
|
≤ 0,9
|
≤ 0,6
|
Шовқин коэффициенти, дБ (f=250 МГц)
|
≤ 6
|
≤ 7,5
|
≤ 6
|
Do'stlaringiz bilan baham: |