4.6. Оралиқ частота (ОЧ) тракти резонанс тизимларини сонини ва турини асослаш
4.6.1. ОЧ тракти резонанс тизимларининг вазифаси руҳсат этиладиган частотавий бузилишларда қўшни канал бўйича берилган танловчанликни таъминлашдир.
УҚТдиапазонида ОЧ тракти резонанс тизимлари ночизиқли бузилишларнинг асосий сабаблари бўлиши мумкин. Буни олдини олиш учун бу диапазонда ОЧ тракти резонанс тизимлари чизиқли ФЧХга эга бўлиши керак.
4.6.2. ОЧ тракти резонанс тизимлари юқори танловчанликли резонанс тизимларига ва паст танловчанликни ёрдамчи кенг полосали (КП) битталик контурларга ажратиш мумкин. Юқори танловчанликли резонанс тизимлари бу пеъзокерамик, электромеханик ва бошқа (улар кейинчалик ПКФ дейилади), кўп звеноли LC- фильтрли ФСС лар ва икки контурли полосали фильтрлар ҳисобланади. Бу резонанс тизимларни қўшни канални сўндириш мақсадида ОЧ трактининг бошига қўйилади.
Одатда,ёрдамчи КП контур охирги ОЧК юкламаси ҳисобланади. Бу контур кириш сигнали сатҳи ўзгарганида детекторнинг кириши ўзгариши билан шунтланади.
Ёрдамчи КП контур, яна ПКФ киришига (баъзан чиқишда) фильтр билан транзисторни мослаштириш учун қўйилади. Бундан ташқари, ПКФнинг резонанс характеристикаси катта созланишларда (∆f>∆fқк) ПКФ танловчанлигини ёмонлаштирадиган кўтарилиб кетишларга (выбросларга) эга. Ёрдамчи КП контурнинг қўйилиши бу тушиб кетишларни сўндиришга ёрдам беради.
Битталик КП контурлар шунингдек охиридан олдинги каскадларга юклаб бўлиши мумкин. Шуни назарда тутиш керакки, битталик контурлар қўшни канал бўйича танловчанликни бир қисмини (3 дБ дан кам бўлмаган) таъминлайди, бироқ улар 4.4-бўлишда тахминий аниқланган частотавий бузилишларни киритади.
4.6.3. ОЧ тракти резонанс тизимлари турини танлашда қўйидаги ҳолларни ҳисобга олиш керак:
- заводда тайёрланган фильтрларни (ПКФ) қўллаш яхшироқ , лекин улардан ПКФ параметрлари ОЧ трактига қўйиладиган талабларга мос келиши керак;
- агар фильтр звенолари n>6 бўлса, ФССни бажариш қийин;
- ўтказиш полосаси чегараларида 0,5 сатҳда чизиқли ФЧХ га битталик контурлар ва контурлари орасида критик алоқа бўлган иккита контурли фильтрлар эга бўлади: П=(0,7÷0,5)ּП0,5 ўтказиш полосаси чегараларида ПКФ нинг ФЧХсини чизиқли деб ҳисоблаш мумкин;
- юкламасида КП контур турган ОЧК нинг кучайтириш коэффициенти резисторли юкламали ОЧК нинг кучайтириш коэффициентидан катта бўлади.
4.6.4. ПКФ нинг танлаш (4.2 жадвалга ёки бошқа адабиётга қаранг) учта параметр бўйича амалга оширилади. ПКФ нинг созланиш частотаси оралиқ частотага тенг бўлиши керак. ПКФнинг қўшни канал бўйича танловчанлиги берилган қийматидан кичик бўлмаслиги керак. У талаб қилинадиган қийматдан 3 дБга кам бўлиши мумкин, агар етишмаган танловчанликни КП ёрдамчи контурлар ёрдамида таъминлаш мумкин бўлса.
ПКФнинг ўтказиш полосаси сатҳда σn1 сатҳдаги ПС сигнал полосасига тенг ёки ундан катта бўлиши керак. УҚТ диапазонида ПКФнинг ўтказиш полосаси сигнал полосасидан 1,4...2 марттага кенроқ бўлиши керак.
ПКФни танлаш амалга ошириб бўлинса, 4.6.9.-бўлимига ўтилади.
4.6.5. Агар ПКФни танлаш амалга ошириб бўлмаса, у ҳолда ЧМ сигнал қабул қилгичларида контурлари орасида критик алоқа бўлган иккита контурли фильтрлар ишлатилади. Бундай фильтрларнинг n сонини аниқлаш икки контурли фильтрларнинг резонанс характеристикаларини тенгламаси бўйича амалга оширилади.
(4.7)
Бу тенгламадан қўшни канал бўйича танловчанликни таъминлаш учун контурларни асллиги қандай бўлиш аниқланади.
(4.8)
Кейин (4.7) тенгламадан берилган частотавий бузилишларни таъминлаш учун контурларнинг асллиги қандай бўлиши аниқланади
(4.9)
Ҳисоблаш (4.8) ва (4.9) формуллалар бўйича n=1, 2,……бўлганида
(4.10)
шарт бажарилгунча амалга оширилади.
Чунки бу шарт бажарилгандагина бир вақтида танловчанлик ва частотавий бузилишлар бўйича талаблар бажарилади.
Контурларнинг эквивалент асллиги QТ дан QП гача интервалдан танланади.
Бинобарин, бу конструктив бажариб бўладиган қиймат бўлиши керак, яъни
(4.11)
4.6.6. АМ сигналлар қабуллагичларда ФСС ишлатилиши мумкин.ФСС звенолари сонини ҳисоблаш [2, параграф 8.10] ёки [3, 100-103 бетлар], ёки [5, параграф 6.3],ёки [6] бўйича амалга оширилади ( илова қаранг).
4.6.7. резонанс тизимларни кам шунтлайдиган майдоний транзисторлардаги АМ сигналлар қабуллагичларда ФСС ўрнига контурлари орасида алоқа критик алоқадан катта бўлган икки контурли фильтрлар ишлатилиши мумкин.
n бундай фильрларнинг резонанс характеристикалар тенгламаси қуйдаги кўринишга эга бўлади.
бу ерда ζ= Qэ∙α.
n сонини бериб, β коэффициенти аниқланади, бунда икки ўркачли (двугорбая) резонанс характеристикасида резонанс частотадаги камайиши 3 дБ сатҳдан тушиб кетмайди.
Кейин 4.6.6. бўлимидаги принцип бўйича QТ ва QП қийматлар
ифодадан фойдаланиб аниқланади. (4.10) ва (4.11) шартлар бажариладиган n нинг қиймати топилади.
4.6.8. Агар ПКФ, ФСС ёки икки контурли фильтрлар ёрдамида қўшни канал бўйича танловчанликнинг фақат бир қисмини таъминлаш мумкин бўлса, у холда қолган қисмини ёрдамчи битталик контурлар ёрдамида таъминланади. Қўшни канал бўйича танловчанликни етишмаётган қисм σқк2 бўлсин. n битталик контурлар сонини ва уларнинг аслликларини ҳисоблаш 4.6.5 бўлимидаги принцип бўйича амалга оширилади ва қуйидаги формуллар бўйича битталик контурларни сони аниқланади.
(4.12, а)
(4.12, б)
(4.10) ва (4.11) шартлар текширилади.
4.6.9. Агар ПКФ, ФСС ёки икки контурли фильтрлар қўшни канал бўйича бутун танловчанликни таъминласа, у ҳолда ёрдамчи контурларнинг асллиги бу контурларда частотавий бузилишлар коэффициенти σn2 қийматдан ортиб кетмаслиги учун қандай бўлиши аниқланади. Ҳисоблаш (4.12) бўйича амалга оширилади, бу ерда n – ёрдамчи контурлар сони. Агар КП контурлар сони бу бўлимдан аниқ бўлмаса, 4.7 бўлимдаги ҳисоблашларни бажариш керак бўлади, кейин эса бу бўлим бўйича ҳисоблашларга қайтиш керак.
4.6.10. 4.6- бўлимдаги ҳисоблашлар асосида ОЧ тракти тузилиши схемасини бу трактнинг асосий маълумотларни кўрсатиш билан тасвирланади.
Масалан, бутун қўшни канал бўйича танловчанликни ПКФ таъминлайди, яъни σқк=40 дБ. Унинг 6 дБ сатҳдаги полосаси ПС га тенг бўлсин. Бунда ПКФдан олдин ёрдамчи контур бўлишини қаътий тахмин қилиш мумкин. Ҳозирча ОЧ трактида нечта ОЧК керак бўлиши маълум эмас. Шунинг учун 4.6.9- бўлим бўйича ҳисоблашлар амалга оширилади. У ҳолда, маълум маълумотлар бўйича ОЧ трактининг тузилиши схемаси 4.2 – расмдаги кўринишда бўлади.
σn2 улуши σқк =40дБ σn2 улуши
σn = 6 дБ
4.2- расм. ОЧ трактининг тузилиш схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |