Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

Тест-рейтинг саволлари:
1. Пахтачиликнинг иктисодий ахамияти нимадан иборат?
2. Пахтачиликни баркарор ривожлантириш вазифаларн.
3. Пахтачиликда алмашлаб экиш схемаларининг таърифи.
4. Пахтачиликда минтакавий ихтисосланиш.
5. Пахтачиликда фермер хўжаликларини ташкил этишнинг 
ахамияти.
6. Пахтачиликни жадал ривожлантириш омиллари.
7. Пахта толаси турларини таърифланг.
8. Ғўзанинг эрта пиш ар навларига таъриф беринг.
9.
Пахтачиликда уругчиликнинг ахамияти ва уни ташкил этиш.
10. Стандарт бўйича пахта навларига қўйиладиган талаблар.
11. Пахтачиликда ўғитлаш тизими ва ўғит турлари бўйича 
меъёрлар.
12. Пахтачиликда шудгорлаш ва унинг ахамияти.
13. Пахтачиликда ерни экишга тайёрлаш.
14. Чигитни экишга тайёрлаш ва экиш меъёрлари, муддатлари.
15. Яганалаш ва хар бир гектар ерда сакланиши мумкин бўлган 
туп меъёрлари.
16. Пахтачиликда сугориш меъёрлари ва сугоришни ташкил 
этиш.
17. Ғўза катор ораларига ишлов беришни ташкил этиш.
18. Ғўзани чилпиш муддатларини режалаштириш ва дефоляция.
'19. 
Пахтани қўлда ва маш инада теришни ташкил этиш.
20. Пахта етиш тириш да «Андижон усули»ни таърифланг.


12.1. Дон ишлаб чикариш нинг иктисодий 
ахамияти ва вазифаларн
Д он етиштириш кишлок хужалиги ишлаб чикаришнинг асосий 
ўзагини таш кил этади. Ахолининг нон ва нон махсулотларига, чор­
вачилик тармоқларини омухта озиқаларга булган талабини тўла 
қондириш дон ишлаб чикаришни давлат томонидан қўллаб 
қувватланиш ига ва бу сохани биринчи даражали вазифага айлани- 
ш ига сабаб бўлди.
М амлакатнинг дон махсулотларига бўлган талабини кондириш 
учун унда яш аётган хар бир жон бошига камида бир тоннадан дон 
етиштириш Республиканинг дон мустақиллигига эришиш дастурида 
ўз ўрнини топган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 1 тонна доннинг 158 кг ис- 
теъмолга, 127 кг уругликка, 600 кг чорва моллари учун озиқага, 115 
кг бош ка эхтиёжларга сарфланиши режалаштирилган. Республики- 
мизда дон муаммосини хал килиш учун юкори агротехника 
коидаларига, замонавий уругчилик тизимига, ерни ўғитлаш усулла- 
рига, хосилни ўз муддатларида, нес-нобуд қилмасдан ўриб - йигиб 
олиш га риоя килиш лозим. Бунда дон етиштирувчи пудратчи, дехкон, 
фермерларга тўла иктисодий мустақиллик берилиши, донни давлат 
томонидан сотиб олиш бахоларини тартибга солиш, донни харид 
қилишда жахон тажрибаларидан фойдаланиш энг асосийси, дон етиш- 
тирувчининг замон талаби даражасида яшаш имкониятларига эга 
бўлишини таъминлаш шарт. Аммо хозирги ваюгда Узбекистон Рес- 
публикасида етиштирилаётган дон, эҳтиёжларни тўла кондира олма- 
ган бир вақтда уни ишлаб чиқаришда хам кўплаб долзарб муаммолар 
тўпланиб қолган. Уларни окилона ҳал этиш оила пудрати аъзолари ва 
дехкон - фермерларни дон ишлаб чиқаришдан моддий манфаатдорли- 
гини ошириш билан бир қаторда истиқболда Республиканинг дон мус- 
тақиллигига эришиш режасини амалда бажаришга имконият яратиши 
мумкин.
Давлатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида орттирил- 
ган тажрибалар шуни кўрсатадики, мамлакатнинг аввало дон мус- 
тақиллигига эришиши долзарб вазифа эканлиги ва давлат ўз дон за- 
хираларини ташкил этиши ва уни йилдан-йилга янгилаб бориш та­
лаб этилади.


Ш унинг учун хам жадал суръатлар билан дон етиштириш 
кишлок хўжалигини максадга мувофиқ ривожлантиришнинг асосий 
омили ва чорвачиликни тез суръатлар билан ўстириш учун энг дол­
зарб шартлардан бири хисобланади.
Узбекистон 
Республикасининг 
истиқболга 
мўлжалланган 
кишлок. хўжалигида иктисодий ислохотларни чуқурлаштириш дас- 
турида белгиланган асосий вазифаларда сугориладиган майдонларда 
якин келажакда бошокли дон экинларининг ялпи хосилини 3,9 млн 
тоннага етказиш кўзда тутилган. Бунга асосан хосилдорликни гектар 
бошига 39 центнерга етказиш хисобига эришилади. Лалмикор ер­
ларда галла майдони 310 минг гектар ҳажмида сақлаб қолиб, ялпи 
хосилни 278 минг тоннага хосилдорликни эса 8-11,5 ц/га етказиш 
реж алаш тирилган.
Сугориладиган 
майдонларда 
бошокли дон 
экинларининг 
хосилдорлигини ошиб бориши хисобига ғўза орасига экиладиган 
галла майдонлари кискартирилиб борилади. Бошокли дон экинлари­
нинг бир кисми эса сабзавот ва озиқа экинларидан кейин экилиши 
мўлжалланмоқда. 
Бундай 
чора-тадбирлар 
дон 
майдонларида 
хосилдорликни камида 9-10 ц/га оширишга имконият яратади. Лал­
микор майдонларда тоза шудгор килиб колдирилган ерларга галла 
экиш бир мунча кенгайтирилади ва бугдой майдонлари жами шуд­
гор килинган лалмикор ерларнинг 25-30 фоизини ташкил килади.
Дон майдонларига экиш олдидан ва экиш билан биргаликда 
гектарига камида 15-20 тонна органик ўғитлар, 30 кг азотли, 150 кг 
фосфорли ва 60 кг калийли ўгитлар, вегетация даврида эса, гекта­
рига камида 180 кг азот ўғити билан икки марта озиқлантирилади.
Ш оличилик келгусида асосан Қорақалпоғистон Республикасида 
(75 минг гектар), Хоразм (38 минг гектар), Тошкент (11,4 минг гек­
тар), Сирдарё (7 минг гектар) ва Сурхандарё (5,6 минг гектар) вило­
ятларида етиштирилади. Экин майдонлари ўзгармаган холда шоли­
нинг ялпи хосилини 627,5 минг тоннага етказиш мўлжалланган. 
Ш олини кўчат усулида экишни келгусида 50 минг гектарга етказиш 
кўзда тутилган.
Дон учун маккажўхори экин майдони асосан такрорий экиш 
хисобига 90,0 минг гектарга, хосилдорликни гектарига 40,5 ц/га, 
янги дурагайларни ва маккажўхори етиштиришнинг жадал техноло- 
гияларини жорий этиш хисобига ялпи хосилни 364,5 минг тоннага 
етказиш кўзда тутилган.


Республикада дон ва дон махсулотларига бўлган талабни тўла 
қондиришдек ўта долзарб вазифаларни илмий жихатдан асосланган 
ечимини топиш максадида куйидаги тадбирлар ишлаб чиқилган:
- бошокли дон экинларини Республикамиз табиий иқлим ш а­
роитига мос келадиган махаллий навларини яратиш;
- бошокли дон экинлари экиладиган сугориладиган ер 
майдонларини кенгайтириш;
- етиштирилган хосилни ўз вақтида, нес-нобуд қилмай 
йигиштириб олиш учун кишлок. хўжалик корхоналарининг моддий- 
техника базасини қайта қуриш ва мустахкамлаш;
- етиштириладиган уруглик-донни саклаш ва асраш, уларни 
турли хил касалликларга қарши дорилаш, кадоклаш ва х.к;
- бошокли дон экинларининг касалликларига ва зарар- 
кунандаларига қарши кимёвий дори-дармонларни ва биологик воси­
таларни ўзимизнинг Ватанимизда ишлаб чикариш;
- бошокли дон етиштиришда моддий 
манфаатдорликни 
кучайтириш, иктисодий имтиёзлар белгилаш ва хусусан оила пуд­
рати асосида дон етиштирувчиларга ерни беш йил ва ундан ортиқ 
муддатга бириктириб, шартномадан ортикча етиштирилган хосилни 
тўлиқ ўз тасарруфида қолдириш ва хоказолар.
Дон ва дон махсулотлари ишлаб чикаришни ривожлантириш 
бўйича республикамизда шу кунгача ўтказилган тадбир ўзининг 
ижобий натижаларини берди.
Республика М устакил бўлгунча 80-90 минг тонна дон асосан 
лалмикор ерларда етиштирилган бўлса, М устақилликдан кейин 
Ж умҳуриятда дон мустақиллигига эришиш учун Давлат Дастури 
эълон қилинганидан кейин 1994 йилда ўртача хосилдорлик 14,2 ц/га, 
ялпи дон хосили 3,0 млн. тонна атрофида бўлган бўлса, 2002 йилда 
хосилдорлик- 42,3 ц/га, ялпи хосил - 5,4 млн. тоннани таш кил этди. 
Ш унингдек республикамиз далаларида юкори хосил берадиган 
махаллий дон навлари «Санзар-8», «Ёнбош», «Маржой», «Интен­
сив», «Улугбек-600» каби навлар яратилди. Республикада мавжуд 
бўлган экин майдонларининг 50 фоизи ғаллачиликка тўгри келади.

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish