Узбекистан Республикаси Давлат архитектура ва курилша



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/178
Sana19.05.2022
Hajmi1,58 Mb.
#605111
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   178
Bog'liq
kmk-2.04.05-97-rus-uzb

3. ИСИТИШ 
 
Умумий ҳоллар 
 
3.1.
Иситиш даврида, хоналардаги ҳавонинг ҳисобий ҳароратини рухсат 
этилган чегараларда таъминлаш учун, ташқи ҳавонинг мустахкам ўртача 
суткалик ҳароратини 10°С ва ундан кам, даволаш, мактабгача болалар 
муассасалари, мактаб ва мактаб-интернатлар учун эса 12°С ва ундан кам бўлган 
даврни ҳисобга олган ҳолда иситишни лойихалаштириш лозим. Иситиш 
даврининг ўртача ҳарорати ва давомийлигининг ҳисобий қийматларини ҚМҚ 
2.01.01-94 бўйича қабул қилиш лозим. 
3.2*.
Иситишни лойихалаштиришда қуйидагиларни: 
а) 9-сон иловага мувофиқ тўсиқ конструкциялари орқали йўқотилган 
иссиқликни; 
б) 8-сон иловага мувофиқ сизиб ўтган ташқи ҳавони иситишга кетган 
иссиқлик сарфини; 
в) материаллар, жихозлар ва транспорт воситаларини иситишга кетган 
иссиқлик сарфини; 
г) электр асбоблар, ёритгичлар, технологик жихозлар, коммуникациялар, 


ҚМҚ 2.04.05-97* 10-бет 
материаллар, кишилар ва бошқа манбалардан мунтазам берилаётган иссиқлик 
оқимини; бунда турар жой уйларидаги хоналар ва хоналардаги хар 1 м
2
полга 10 
Вт иссиқлик оқими тўғри келишини ҳисобга олиш лозим. 
Хоналарнинг ички тўсиқ конструкциялари орқали йўқотилаётган 
иссиқликни, агар бу хоналардаги ҳароратлар фарқи 3°С ва ундан кам бўлса, 
ҳисобга олмасликка рухсат этилади. 
3.3.
Иситиш тизимларини (иситиш асбоблари, иссиқлик ташувчи, иссиқлик 
берувчи юза ёки иссиқлик ташувчининг чегаравий ҳарорати) 10-сон илова 
бўйича қабул қилиш лозим. 
Ички иссиқлик билан таъминлаш ва иситиш тизимлари учун, иссиқлик 
ташувчи сифатида, одатда, сув қўлланиши лозим; бошқа иссиқлик ташувчилар, 
шу жумладан, сув музлашининг олдини олувчи қўшимча қўшилган сувдан, 
асосланиб берилгандагина қўллашга рухсат этилади. 
Қўшимча сифатида портлаш ва ёниш хавфи бўлган моддалардан, 
шунингдек, ГОСТ 12.1.005-88 бўйича 1, 2 ва 3-чи класс хавфи бўлган 
моддалардан, авария натижасида улардан ҳоналардаги ҳаво таркибидаги ЧРК ва 
ЧРВКни оширувчи моддалар ажратиб чиқиши мумкин бўлган миқдорда 
фойдаланиш мумкин эмас. 
3.4.
Навбатчи иситиш тизимини, одатда, асосий иситиш тизимларидан 
фойдаланган холда, 2.5 б га биноан ҳаво ҳароратини тутиб туриш учун кўзда 
тутиш лозим. Махсус навбатчи иситиш тизимини лойихалаштиришга рухсат 
этилади. 
Иситилмайдиган бинолардаги алоҳида ҳоналар ва зоналарда технологик 
талабларга мос келувчи, шунингдек, ускуналарни таъмирлаш ва созлаш 
вақтидаги доимий бўлмаган ишчи ўринларда ҳаво ҳароратини тутиб туриш учун 
маҳаллий иситиш тизимини кўзда тутиш лозим. 
3.5*.
Техник-иқтисодий асослаш билан иссиқлик энегетик самарадорлиги 
2,2 дан кам бўлмаган электр энергиясида ишловчи иссиқлик насослари (сплит-
кондиционерлар, мульттизимлар ва бошқалар) орқали амалга оширишга йўл 
қўйилади. 
Электр иситиш асбобларидан фойдаланиб иситиш техник-иқтисодий 
асослаш ва албатта, «Уздавэнергоназорат» инспекцияси билан қуввати 10 кВт 
дан юқори бўлган ҳолатда маъқуллашни кўзда тутилганда йўл қўйилади. 
Электр иситиш асбоблари заводда тайёрланган бўлиши, иссиқлик берувчи 
юзанинг температураси 10* иловада берилган чегаравий йўл қўйилувчи 
қийматдан ошмаслиги лозим.
3.6.
Омборхона хоналарининг иситиш тизимини, 3.53 б. да кўрсатилган 
чегараланишлар 
билан 
технологик 
талабларга 
мувофиқ 
равишда 
лойихалаштириш лозим. 
3.7.
Махаллий иситиш асбоблари билан бинонинг иситилаётган 
хоналарнинг умумий майдонини 5% ва ундан кам майдонини эгаллаган ва 
уларни иситиш учун бўлган талаблар асосий биноларга бўлган талаблардан фарқ 
қилган бир ва бир нечта хоналарни иситиш, агар у ушбу хоналарнинг ёнғин-
портлаш ҳавфсизлигини бузмаганда, одатда асосий бинолар учун бўлган 
талабларга мувофик равишда лойиҳалаштириш лозим. 


ҚМҚ 2.04.05-97* 11-бет 
3.8.
А ва Б категориядаги биноларда, одатда, ҳаво билан иситишни 
лойихалаштириш лозим. Бошқа тизимларни (10 - сон иловага қаралсин) 
қўллашга, шунингдек, сув ёки сув буғи билан алоқага кирганда портлаш ҳавфи 
ҳосил қилувчи моддалар ёки сув билан ўзаро таъсири натижасида ўз - ўзидан 
ёниш ёки портлашга лаёқати бор моддалардан фойдаланилаётган ёки 
сақланаётган ҳоналардан ташқари, бошқа ҳоналарда, маҳаллий иситиш 
асбоблари билан сув ёки буғли иситиш тизимларини қўллашга рухсат этилади. 
3.9.
Хонадонли иситиш тизимлари билан жихозланадиган бинолар учун 
зинапоя катаклари иситилишини лойиҳалаштириш шарт эмас. 
Хоналарни зина сатхидан ажратиб турувчи тўсиқлар талаб этилаётган 
иссиқликни ҳимоялаш хусусиятини таъминлаганда, меъёрлаштирилмаган ички 
ҳароратли зина сатхларини иситишни кўзда тутмасликка рухсат этилади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish