ҚУРИЛИШ МЕЪЁРЛАРИ ВА КОИДАЛАРИ
ИСИТИШ,
ВЕНТИЛЯЦИЯ
ВА КОНДИЦИЯЛАШ
ҚМҚ 2.04.05-97*
РАСМИЙ НАШР
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА
ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ
Тошкент 2011
ҚМҚ 2.04.05-97* 2-бет
УДК 69 - 696/697 (083.74)
ҚМҚ 2.04.05-97*. Иситиш, вентиляция ва кондициялаш / ЎзР
Даврархитектқурилиш – Тошкент, AQATM, 2011-212 бет.
ҚМҚ 2.04.05-97* тасдиқланган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҚМҚ
2.04.05-97 нинг қайта нашридир.
ҚМҚ 2.04.05-97. Иситиш, вентиляция ва кондициялаш Ўз Р.
Даврархитектқурилишқўми – Тошкент, 1997.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:ЎзЛИТТИ (т.ф.н. В.П. Ильин - мавзу раҳбари,
т.ф.н. А.М. Комилов, т.ф.н. Е.А. Насонов, муҳандислар А.А. Ерзин, Р.Р.
Қадиров), Ўзоғирсаноат АЖ (Л.П. Ложечкин - мавзу бўлимининг раҳбари), ЎзР.
ИИВ ЁСБ (А.Ҳ. Ёқубов, Р.А. Аблязис, М.Т. Иброҳимов, А.А. Пугин), Ўз Р. ССВ
(ЎФА муҳб. Аз., т.ф.н. Т.И. Искандаров, т.ф.н. М.Р. Қўчқорова, т.б.ф.н. Л.А.
Бочкарева), ТАҚИ (т.ф.н. Ю.К. Рашидов, т.ф.н. Д.З. Саидова, Т.М. Мамажонов).
ҚМҚ 2.04.05-97 ишлаб чиқишда СНиП 2.04.05-91 материалларидан
фойдаланилган.
ЎзЛИТТИ АЖ томонидан КИРИТИЛГАН
МЎҲАРРИРЛАР: Т.Н. Набиев, Ф.Ф. Бакирханов, В.Д. Сташис
(Давархитектқурилишқўми), С.А. Хўжаев, Л.А. Мухамедшин, A.M. Комилов
(ЎзЛИТТИ АЖ).
Тасдиқлашга Ўз Р. Давархитектқурилишқўмининг лойиҳа ишлари
бошқармаси томонидан ТАЙЁРЛАНГАН (Д.А. Ахмедов).
ҚМҚ 2.04.05-97 “Иситиш, вентиляция ва кондициялаш” кучга кирганидан
бошлаб, Ўзбекистон республикаси худудида СНиП 2.04.05-91 “Иситиш,
вентиляция ва кондициялаш” ўз кучини йўқотади.
Давлат тилига таржимаси - Ю.К. Рашидов, Т.М. Мамажонов
Мазкур
нашр
матнида
Ўзбекистон
Республикаси
Давархитектқурилишнинг 2004 йил 30.12 да 84 сонли буйруғи билан
тасдиқланган ҚМҚ 2.04.05-97 га 1 сонли Ўзгариш (ишлаб чиқарувчилар: т.ф.н.
Е.А.Насонов, Р.Р.Кадиров, А.В.Бубнов, т.ф.н. Ю.К.Рашидов, Л.П.Ложечкин) ва
қурилиш
объектларини
энергосамарадорлигини
ошириш
мақсадида
«ToshuyjoyLITI» OAJ томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси
Давархитектқурилишнинг 2011 йил 12.07 да 46 сонли буйруғи билан
тасдиқланган ҚМҚ 2.04.05-97 га 2 сонли Ўзгариш (ишлаб чиқарувчилар: т.ф.н.
Е.А.Насонов, Р.Р.Кадиров, А.В.Бубнов) ҳисобга олинган.
ҚМҚ 2.04.05-97* 3-бет
Ушбу қурилиш меъёрларига бинолар ва иншоотлар (сўнгра "бинолар")
хоналарида иситиш, вентиляция ва ҳавони кондициялашни лойиҳалаштиришда
риоя қилиш лозим.
Лойиҳалаштиришда, шунингдек, иситиш, вентиляция ва ҳавони
кондициялаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давархитекткурилиш қўмитаси
билан келишилган ва тасдиқланган бошқа меъёрий хужжатлар талабларига риоя
қилиш лозим.
Ушбу меъёрлар:
а) радиоактив моддалар, ионлашган нур тарқатувчи манбалар билан
ишлашга мўлжалланган иншоот ва пана жойлар, тоғ ер ости ишлари объектлари
ва портловчи моддалар ишлатиладиган ва сақланадиган хоналарни иситиш,
вентиляция ва ҳавони кондициялашни;
б) пневмотранспорт ва чангсўрғич ускуналар тизими, технологик ва
электртехник жиҳозлар учун маҳсус қиздирувчи, совитувчи ва чангдан
тозаловчи ускуналар ва қурилмаларни;
в) газсимон ва суюқ ёқилғи билан ишлайдиган печ ёрдамида иситишни
лойиҳалаштиришга татбиқ этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |