1. УМУМИЙ ХОЛЛАР
1.1*.
Иситиш, вентиляция ва кондициялаш лойихаларида:
а) турар жой, жамоат, шунингдек; корхоналарнинг маъмурий - маиший
биноларининг хоналаридаги (сўнгра - "маъмурий - маиший бинолар") хизмат
кўрсатиш зоналарида меъёрий (руҳсат этилган, чегаравий ёки иссиқлик
шинамлиги бўйича оптимал) метеорологик шароитларни ва ҳавонинг
тозалигини;
б) исталган вазифани бажариш учун мўлжалланган бинолардаги ишлаб
чиқариш, амалиётхона ва омбор хоналарининг иш зонасидаги меъёрланадиган
(рухсат этилган, чегаравий ёки иссиқлик шинамлиги бўйича оптимал ёки
технологик шароитларга мувофиқ) метеорологик шароитлар ва
ҳаво тозалигини;
___________________
* - 2011 йил августда қабул қилинган ўзгаришлар билан қайта нашр қилинган.
Х. Асомов номидаги
ЎзЛИТТИ акционерлик
жамияти томонидан
киритилган
Ўзбекистон Республикаси Давлат
архитектура ва қурилиш
қўмитасининг 1996 йил 11
сентябрдаги 87-сонли буйруғи
билан тасдиқланган
Амалга киритиш
санаси
1997 йил 1 январ
Ўзбекистон Республикаси
Давлат архитектура ва
қурилиш қўмитаси
(Давархитектқурилишқўм)
Қурилиш меъёрлари
ва коидалари
ҚМҚ 2.04.05-97*
Иситиш, вентиляция ва
кондициялаш
ҚМҚ 2.04.05-97
ўрнига
ҚМҚ 2.04.05-97* 4-бет
в) хоналарга ўрнатилган жихозлар ишлаётган ёки текширилаётган вақтда
улар учун рухсат этилган шовқин 110 дБА дан, импульсли шовқинда 125 дБА
дан ортиқ бўлмаган, авария вентиляцияси ва тутунга қарши химоядан ташқари,
ҚМҚ 2.01. 08-96 "Шовқиндан ҳимоя"га мувофиқ иситиш, вентиляция ва ҳавони
кондициялаш тизимлари ва жихозлари ишидан ҳосил бўлаётган шовқин ва
тебранишларнииг меъёрланадиган даражада;
г) фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига бўлган хавфсизлик; қурилма,
ашё ва энергиядан оқилона фаёдаланиш; ишончлилик ва умрбоқийлик; иситиш,
вентиляция ва ҳавони кондициялаш тизимини монтаж қилиш, хизмат қурсатиш
ва таъмирлаш учун қулайлик;
д) иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимларини портлашдан ва
ёнғиндан ҳимоялашни кўзда тутиш лозим;
е) ҚМҚ 2.01.18-2000* талабларига мувофиқ иситиш, вентиляция ва ҳавони
кондициялаш тизимининг иситиш қозонлари, вентиляторлар, кондиционерлар,
совутиш қурилмалари ва бошқа шу каби қурилмаларда энерготежамкорлик
кўрсаткичларини;
ж) иситиш, вентиляция ва ҳавони кондициялаш бўйича хизмат кўрсатишни
бино ҳажмида ҳарбири ўзининг алоҳида тизимлари ва бошқарилувчи
шоҳобчаларига эга бўлган минтақаларга бўлишини;
з) иситиш, вентиляция ва ҳавонинг кондициялаш тизимини юқори самарали
бошқариш ва жорий созлашни, шу жумлаладан созлашда обихаво
назоратчиларини қўллашни;
и) ишлаб чиқариш жараёнларидан чиқиб кетувчи иссиқликдан, иккиламчи
ва қайта тикланувчи захиралардан максимал фойдаланишни таъминлаб берувчи
техник ечимларни кўзда тутиш.
1.2.
Ишлаётган корхоналарни, турар жой, жамоат ва маъмурий-маиший
биноларни қайта қуриш ва техникавий қайта жихозлаш лойиҳаларида мавжуд
иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимларидан, агар улар ушбу меъёрдаги
талабларга жавоб берса, асосланганда, фойдаланишга рухсат этилади.
1.3.
Агрессив муҳитли, шунингдек, агрессив мухитга эга ҳавони чиқариб
юбориш учун мўлжалланган хоналарга жойлаштириладиган иситиш-вентиляция
жиҳозлари, қувурлар ва хаво қувурларини коррозияга қарши материаллардан
ёки коррозиядан ҳимояловчи қопламаларда бўлишини кўзда тутиш лозим.
1.4.
Алангаланиш хавфи бўлган газ, буғ, аэрозол ёки чанг мавжуд хоналарда
жойлаштирилган иситиш ва вентиляция қурилмалари, қувурлар ва ҳаво
ўтказувчи қувурларнинг қизиган юзалари, уларнинг алангаланиш хавфини
вужудга келтирса, термоизоляцион конструкция юзасидаги ҳарорат ўз-ўзидан
алангаланиш ҳароратидан камида 20% паст бўлишини ҳисобга олган холда,
уларнинг юзалари изоляция қилиниши лозим.
Изоҳ. Изоляция юзаси ҳароратини кўрсатилган даражагача па-
сайтиришнинг техник имкони бўлмаганда, иситиш-вентиляция жиҳозларини,
қувурларни ва ҳаво қувурларини кўрсатиб ўтилган хоналарда жойлаштириш
шарт эмас.
1.5.
Термоизоляцион конструкцияларни, жихозлар ва қувурларнинг
иссиқлик изоляцияси бўйича амалдаги меъёрий хужжатларига мувофик
ҚМҚ 2.04.05-97* 5-бет
лойихалаштириш лозим.
1.6.
Стандартлаштирилмаган иситиш ва вентиляция жихозини, ҳаво
қувурлари ва иссиклик изоляцияси конструкцияларини қурилишда қўллашга
рухсат этилган материаллардан бўлишини кўзда тутиш лозим.
1.7*.
Иситиш, вентиляция ва ҳавони кондициялаш тизимини лойиҳалаш
қурилма, автоматлаштириш жиҳозлари, арматура ва ашёлар, агар улар мазкур
қурилиш нормалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив
ҳужжатлари талабларига зид бўлмаса, ишлаб чиқувчи корхона йўриқномаларига
мувофиқ бажариш лозим.
1.8*.
Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларда лойиҳаланаётган бинонинг ҳисобий
шароитларда, 23* иловадаги шаклга кўра иссиқлик энергетик параметр ва
кўрсаткичларнинг қийматлари келтирилган жадвал берилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |