- ўта йирик бўлимлар, малакали мутахассислар билан
таъминланган;
- бошқарув даражасининг кам босқичлилиги;
- тизимни мутахассислар гуруҳига асосланганлиги;
- корхана иш тартиби ва графигини истеъмолчиларга
қаратилганлиги.
Гарчан идеал бошқарув шакли мавжуд бўлсада қар қандай
тадбиркорлик фаолиятида ўзига хос бошқарув шаклини
(модуль) танлаш муҳимдир. Бошқарув шаклини яратишда
корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми, инвестиция, маҳсулот
тури ва у ҳаракат қилаётган муҳитнинг ҳолати ҳисобга олини-
ши керак.
Бошқарувни қуйидаги ташкилий шакллари мавжуд.
Чизиқли тузилиши
— бу ерда ишлаб чиқариш ва сотиш аниқ
чегараланган.Бир бўлим ишлаб чиқариш билан, иккинчи бир
бўлим сотиш билан шуғилланади.
Чизиқли штаб тузилиши
— бунда ҳар бир чизиқли раҳбарда
махсус ихтисослашган штаблар ташкил этилади. Бу раҳбарга юзага
келган муаммоларнн ўрганиш ва ҳал этишда ёрдам беради.
Функционал тизим
— бу ишлаб чиқаришни тез ўсиш суръатлари
ва мураккаб ишлаб чиқариш шароитида қўлланалилади. Бу ерда
қарорлар қабул қилишда ходимлар ажратилади, жавобгарлик эса
бўлим раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Девизионал
тизим
—
маҳсулотлар,
бозорлар
ёки
истеъмолчиларга хизмат қилаётган гуруҳларга қаратилган. Ҳар
бир марказ деб юритилувчи (фойда маркази, сотиш маркази,
сармоя маркази) ишлаб чиқаришда, сотишда, режалаштиришда
илмий текшириш ва бошқа жойларда бўлимларига эга.
Маъмурият тасарруфида фақат фирма умумий фаолияти билан
шуғулланувчи бўлимлар қолади холос.
Матрицали тизими
— бу тизим ишлаб чиқарилаётган
Do'stlaringiz bilan baham: |