Олди-сотди шартномаси — бу тижорат, ҳуқуқий ҳужжати
бўлиб, унда сотиш шартлари, амалга ошириш тартиби ва то-
монлар жавобгарлиги ёритилади.
Шартномани тавсиявий мазмуни қуйидагича:
- етказиб бериш предмети ва ҳажми;
- товар микдори ва сифатини аниқлаш усули;
- етказиб бериш шарти, муддати ва жойи;
- баҳо;
- валюта тури ва тўлов шартлари;
- товарларни топшириш ва қабул қилиш тартиби;
- зарарни қоплаш тартиби;
- томонлар келишувлиги ҳолатларида арбитраж;
- форс-мажор ҳолатлари;
шартномани тарқатиш ва тўхтатиш тартиби;
- томонлар манзилгоҳи ва бошқа реквизитлари;
- тасдиқловчи ваколатли шахс;
- табиийки шартномада барча вазият ва кутилган масала
лар кўрсатилмаслиги мумкин. У сотиб олиш жараёнида амалга
оширилади.
Сўнгра товарларни етказиб бериш, йўлда уларни хавфсиз-
лигини таъминлаш мгсалалари кўрилади.
2 .1 .3 . Бг нкротликдан чиқиш йўллари
Ҳеч бир тадбиркор, ўз фаолиятини суғурта қилган бўлса
ҳам, танглик (банкротлик) ҳолатидан кафолатланмаган. Шу
нинг учун юқоридаги ҳолатга тушиб қолганда, эсанкираб
қолмаслиги зарур. Танглиқдан чиқишнинг ҳар хил йўллари
бор. Улар билан таништирамиз:
- бизнесни ишлаб чиқариш ташкилий тузилишини қайта
кўриб чиқиш;
- тўлов қобилияти йўқлигини бартараф этиш;
- молиявий-ҳуқуқий дастаглардан фойдаланиш аҳолини
пулини жалб этиш, лизинг имкониятлардан фойдаланиш;
- ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳисобига
маҳсулот таннархи пасайишига эришиш, меҳнат, молия ва ма
териал манбаларидан оқилона фойдаланиш;
- баҳо сиёсати, яъни харидор эътиборини жалб этиш
Do'stlaringiz bilan baham: |