Uyatchanlik va tortinchoqlikni bartaraf qilishda psixokorreksion ishlar



Download 178 Kb.
bet1/3
Sana18.04.2022
Hajmi178 Kb.
#561200
  1   2   3
Bog'liq
Abdukaxxorova SHaxsanam


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O‘RTAMAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
FARG‘ONA DAVLAT UNIVERSITETI
PEDAGOGIKA- PSIXOLOGIYA FAKULTETI
PSIXOLOGIYA YO‘NALISHI
15.12 -guruh talabasi Abdukaxxorova SHaxsanam Zayniddin qizining

KONSULTATIV PSIXOLOGIYA VA PSIXOKORREKSIYA
fanidan
UYATCHANLIK VA TORTINCHOQLIKNI BARTARAF QILISHDA PSIXOKORREKSION ISHLAR”
mavzusidagi
KURS ISHI
Ilmiy rahbar: Prof.D.Muxammedova

Farg‘ona- 2019


Кириш
Уятчанлик ва тортинчоқлик компонентлари энг кам ўрганилган бўлиб, хозирги кунда бу компонентлардан қутилиш йўлини ахтариб юрган инсонлар сони кўпайиб бормоқда. Чунки компонентлар ёш ўсмирлар ва қизларни бахтсиз, ўзига ишончсиз қилади, ўзларига дўст ва севикли бўлган кишиларни топишга халақит беради ва хаттоки жиноят қилишларига олиб келади. Бу компонентлар нафақат ёшлар ўртасида балки ўрта яшар кишилар ва хатто кекса одамлар хаётига ҳам ўз кучини кўрсатади. Бир сўз билан айтганда у инсонлар хаётини мазмунсиз, ишончсиз қилиб қўяди. Лекин бу дунёда хаётдан гўзалроқ нарса йўқдир. Шундай бўлсада ўзини уятчан ва тортинчоқ деб билувчи инсонлар энг гўзал инсоний туйғулардан бебахра қоладилар. Чунки бу компонентлар инсонлар билан танишишни қийинлаштиради, мулоқотга тез киришишга тўсқинлик қилади, тескари эмоционал холатлар яъни, хаяжонланиш, деприссия ва ёлғизликни келтириб чиқаради, ўз фикрини баён қилишларидаги қийинчиликларни кучайтиради, коллектив ва бегоналар ўртасида ўз фикрини ва муомиласини қийинчилик билан баён қилиш хусусиятини кучайтиради, диққатини хаддан ташқари бир жойга тўплашга сабаб бўлади. Уятчанлик ва тортинчоқлик компонентлари гўдаклик давриданоқ бошланади ва у кўп холларда қарилик давригача давом этади. Шунинг учун ҳам бу компонентларни бартараф этиш йўллари чет элларда ўрганилиб келинмоқда. Масалан, Америкалик машҳур психолог профессор Ф.Зимбардо бу компонентлар устида кўплаб тажрибалар, экспериментал олиб борган ва у билан бирга Станфорд клиникасида уятчанлик ва тортинчоқлик психотерапиясини очган. Шу билан биргаликда у ўзини Стенфорд сўрақномасини тузган. Чунки давлат ва унда яшаётган инсонлар ҳар хил бўлсада, лекин, уларни ташвишлари бир хил бўлишига шубхаланмаса ҳам бўлади. Уятчанлик ва тортинчоқлилик шахсни мумкин бўлмасада яқинроқ таркибий қисмлари саналади.
Чунки бу хислатлар ҳар бир шахсда хох у кичик ёшдаги бола бўлсин, хох катта ёшдаги киши бўлсин барибир бу компонентлар уларда шаклланган бўлади. Бу компонентлар кишини ҳар бир хислатларида яъни юриш-туришида, ва бир сўз билан айтганда кишининг теварак атроф билан бўлган мулоқотида яққол кўзга ташланади. Уятчанлик ва тортинчоқлик кампонентларидан кўплаб кишилар азоб чекадилар, шунинг учун ҳам чет элларда ҳар хил килиникалар очилмоқда, сўроқномалар тузилмоқда. Кундан кунга бу компонентларни йўқотишни турли-туман йўллари изланмоқда.
Ўрта Осиё ва шарқ психологияси эса Европа психологиясидан тубдан фарқ қилдаи. Бизнинг психолгияда юқорида кўрсатиб ўтилган хислатлар устиворлик даражасига эга эканлигини кўрамиз. Шу сабабли ҳам шарқ психологияси жуда содда ва номукаммаллиги билан ажралиб туради. Зеро юқоридаги хислатлар устун бўлса фаолият структураси ҳам, уларнинг активлиги ҳам, ички кечинмаларини юзага чиқариши ҳам суст бўлади. Шунинг учун уятчанлик ва тортинчоқлик компонентларини ўрганиш хали унчалик даражага эга бўлгани йўқ. Чунки бу компонентлар Ўрта Осиё ва шарқ мамлакатларида азал-азалдан фазилат деб хисобланганлиги бўлса унинг яна бир сабаби уни луғавий маъносидир. Бу сўзларнинг луғавий маъноси ҳам кўп нарсаларни ўзгаришига сабаб бўлади. Масалан, рус тилидан застенчивость и независимость сўзларини таржима қиладиган бўлсак у ҳолда уятчан ав уятчан эмас деган сўзларни оламиз. Лекин шундайлигича яъни, уятчан ва уятсиз деб оладиган бўлсак бу сўзлар тескари фикрлашга олиб кенлади. Чунки миллий тартибимизда уятсиз сўзи ўта тартибсиз ва ҳурматга нолойиқ инсонларга қарата ишлатилади. Лекин бизнинг мақсадимиз уятчан ва уятчан эмас, тортинчоқ ва тортинчоқ эмас кишиларга ёрдам беришдан иборатдир. Қандайдир шунга ўхшаш англашилмовчиликлар туфайли бу муаммони ўрганиш даражаси бизнинг мумлакатда хали анча орқада.
Бу борада биз психологлар кўплаб илмий текширишлар олиб боришимиз керак. Тадқиқотларни методологик ва назарий базаси бўлиб ҳар хил психология китоблари айниқса америкалик психолог профессор Ф.Замбардонинг “Застенчивость” номли китоби хизмат қилади. Бу китобдаги сўроқномаларни таржима қилиб, уни бизнинг ёшлар қандай қабул қилишини ўрганиб чиқдик. Бу сўроқнома ўқувчи ва студентларда жуда катта қизиқиш уйғотади, ҳар хил фикрларни келиб чиқишига ва қарама-қаршиликларга сабаб бўлади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек бу компонентларни ўрганишда чет эл психологияси анча муофақиятга эришган. Масалан, Ф.Зимбардо ўзининг “Застенчивость” китобини ҳам умуминсоний ташвишлардан мисоллар келтирган. Чунки бу китобда жуда ҳам кўплаб хаётий мисоллар келтирилган, уларни инсон хаётига салбий тасир кўрсатиши изохлаб берилган. Уятчанлик ва тортинчоқлик одамларни ҳар хил шароитда ўзини қандай тутиши, бундай компонентларга эга бўлган одамлардан қандайдир бир сабабдан масалан, нотаниш кишиларга уларни нотанишлиги учун, бошқаларни ва ўзига қарама-қарши бўлган шахслардан қўрқишлари кўрсатиб берилган. Лекин бу каби камчиликлар нафақат чет элликлар хаётига балки ҳар бир кишининг хаётига жимгина кириб келиши мумкин. Уятчанлик ва тортинчоқлик инсонлар билан уларни эхтиёткорлиги, ишончсизлиги каби хислатларни борлиги учун алоқа қилиш жуда хам қийин. Шунинг учун ҳам чет эл психологлари ҳар хил тестлар ва сўроқномалар орқали уятчанлик ва тортинчоқлик жуда хам кенг тарқалганлигини аниқлаганлар. Масалан 80% одамлар ўзларини хаётини маълум бир вақтида уятчан ва тортинчоқ бўлганини белгилашган, яъни хаётини хозирги кунида ўтган замон кунида, ёки умрининг бутун бир даврида шундай бўлишгани тасдиқланган. Мана шундай кишиларни 4 фоизи эса ўзларини чуқур уятчан ва тортинчоқ қилиб белгилаганлар, улар ҳар доим тортинчоқ ва уятчандирлар, ҳар қандай ҳолатларда ва ҳар қандай одамлар билан бирга мисолларидан ҳам яққол кўринади. Уятчанлик ва тортинчоқлик компонентлари мактаб ўқувчилари ўртасида катталарга нисбатан кўпроқ учрайди. Шу билан бирга биз эркакларга нисбатан аёлларда кўпроқ учрайди деб ўйлаймиз, лекин уятчанлик ва тортинчоқликни тарқалишида қарама-қарши жинсларни алоқаси йўқлиги исботланганлиги келиб чиқади. Буларни хаммаси анашу юқорида кўрсатилган психолог профессор Ф.Зимбардо тузган сўроқномалар ороқали исботланган. Бу тадқиқот илмий жихатдан янгилиги ва ўрганилмаганлиги, ҳамда хозирги кунда анча дорзарблиги билан ажралиб туради.
Юқорида айтиб ўтганимиздек бу комонентлар киши хаётида жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки уятчанлик ва тортинчоқлик ҳар бир ёшдаги кишида, ҳар бир соҳада ва хаттоки кўча-куйда оддийгина ўз кундалик ишлари билан машғул бўлаётган инсонларда ўз кучини кўрсатади. Мактаб ўқувчилари ва студенлар ўртасида ўтказилган сўроқномаларимиз ҳам бу фикирни тўғрилигини исботлади. Айниқса ўқувчилар ўзларининг шу пайтгача бўлган хаётий даврида бундай холлар кўплаб бўлганлигини айтдилар. Лекин булар орасида яна шундай ўқувчилар чиқдиларки улар ўзларини на тортинчоқ ва на уятчан деб биладилар, бундай ҳолат уларда хеч қачон бўлмаган деб тасдиқлайдилар. Чунки, уятчанлик ва тортинчоқлик компонентлари бўлган кишилар ички ва ташқи ҳарактерга эга бўладилар. “Ташқи” ҳарактерга эга бўлганлар ҳар доим “Мен тўғримда нима деб ўйлашади?”, “Менга қандай муносабатда бўлишади?”, “Мен уларга ёққанимни қандай билиш мумкин?” каби ўз-ўзини анализи билан ташвишга тушадилар.
“Ички” ҳарактерга эга бўлганлар эса ўз-ўзини анализидан билиш фақат ўз-ўзига қаратилган бўлади. Бу шунчаки диққатини ўзида тўплаш эмас, балки негатив бўялган эгоцентризмдир, яъни “Мен ахмоқ”, “Мен бадбашара”, “Мен бўлмағур” каби кечинмалардан қийналадилар. Бу икки ҳарактер тўғрисида кўп психологлар текширишлар олиб борганлар, психолог Пол Пилконисни текширишларидан уятчан ва тортинчоқ одамларни икки асосий типи ўрганилди. Биринчи типидаги одамлар яъни уятчан ва тортинчоқ одамлар ўзларини ёмон тутганларидан ташвишланадилар, иккинчи типга мансуб кишилар эса ўзларини ёмон хис этаётганларидан ташвишланадилар. Бундай холларни биз студентларимиз орасида ҳам кўплаб учратишимиз мумкин, масалан шундай студентлар бўлади-ки, улар хатто семинарлар у ёқда турсин ўқитувчи билан бўладиган соддагина хамкорликда хам қочадилар.
Уятчан ва тортинчоқ одамларда учрайдиган камгапли хамда ўзини тута билмаслик касб-корида юқори мансабга эриша олмаслиги учун хизмат қилади. Ташқи тортинчоқ одамлар эгаллаши керак бўлган юқори холатдан кўра, кўп пайтларда паст холатни эгаллайдилар. Шу билан бирга бундай одамлар лидерликка эриша олмайдилар, чунки ҳар бир социал ўрамда яхши ва чиройли гапира оладиганларни гина лидер бўлиши мумкин. Бундай мисолларни чет эл психологиясида кўплаб учратишимиз мумкин. Бундай инсонларни ўрганиш, қандайдир уларни тўғри йўлга бошлайдиган, фойдали маслахатлар берадиган адабиётлар рўйхатини бериш, қолаверса мана шундай адабиётларни ўзимиз яъни бўлгуси психологлар ёзишимиз керак. Биз психологлар ҳам бу соҳада чет эл психологиясидан қолишмайдиган тарзда илмий ишларни қилишимиз, улар орқали замонамиз ёшларига ва шулар билан бир қаторда ёши катта кишиларга ёрдам беришимиз мумкин.
Юқорида айтиб ўтганимиздек Ф.Зимбардо ўзининг сўроқномаларида ва тестларида замон ёшларига ёрдам бериш мақсадида тузга ва улар орқали бир қанча кишиларга ёрдам берган. Унинг клиникасига ҳар хил ёшдаги ва ҳар хил муносабатдаги кишилар келиб ўзларининг “дардларига” даво топганлар. Уларнинг Стенфорд сўроқномаси хозирги кунда хам ўз қимматини сақлаб қолмоқда. Профессорни уятчанлик ва тортинчоқлик компонентлари билан шуғулланишига унинг студентлари сабаб бўлган. Уларнинг кўпчилиги уятчанлик ва тортинчоқликдан азоб чекардилар. 18 дан 21 гача бўлган бир неча минг тёшларни текшириб улардан 42 фоизи ўзларини учтчан ва тортинчоқ деб хисоблаган бўлса, 60 фоизи эса бу компонентларни жиддий ҳаётий қийинчилик деб билганлар бўлган. Шунинг учун ҳам у томонидан ташкил этилган Стенфорд клиникаси уятчанлик ва тортинчоқлик психотерапияси бўйича улкан зафарларга эришган.
“Застенчивость” китоби ҳам илмий тилда ёзилган академик қўлланма эмас, балки ҳар бир киши уятчанлик ва тортинчоқликни йўқотиши учун шуғулланса бўладиган психологик қўлланмадир, яъни психологик жихатдан ўз-ўзини ўқитишдир. Бизнинг ёшлар ўртасида ҳам ёлғизликдан қийналаётганларни, дўст ёки ўзига яқин бўлган одамни топишда қийинчиликларга учраётганларни биринчи навбатда уятчан ва тортинчоқ деб биламиз. Бундай ёшлар учун анашундай психологик жихатдан ўз-ўзини ўқитиш китоблари жуда катта ёрдам беради.

Download 178 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish