1.2. Шахс структурасида уятчанлик ва тортинчоқлик копонентлари
Ўрта Осиё ва шарқ психологияси эса бундан тубдан фарқ қилади. Бунда юқоридаги санаб ўтилган хислат устиворлик даражасига эга эканлигини кўрамиз. Шу сабабли ҳам шарқ психологияси жуда содда ва номукаммаллиги билан ажралиб туради. Зеро ёқоридаги хислат устун бўлса фаолият структураси ҳам, унинг активлиги ҳам ички кечинмаларини ёзага чиқариш ҳам суст бўлади.
Ўрта Осиё ва шарқ мамлакатларида уятчанлик ва тортинчоқлик азал-азалдан фазилат деб хисобланиб келинган. Оилада дунёга келса, уни ёшлигиданоқ одобли-андишали, уятчан ва ўзидан катталарга тик боқмасликка ўргатишган ва тарбия беришган. Агарда кимнингдир фарзанди ўзидан каттароф одамга тик боқса ёки унинг сўзига рад жавобини берса ўша бола одобсиз саналган. Бу тўғрисида жуда ҳам кўп ривоятлар ҳам бор бўлиб, улар хозиргача сақланиб келинмоқда. Масалан: бир ривоятда шундай бир нарса ривоят қилинади, яъни отда ўтиб кетаётган бир оқсоқол бир гала ёш болаларга дуч келади. Болаларнинг хаммаси ўзи билан ўзлари машғулдирлар. Шунда бир бола ўйиндан тўхтайди ва икки қўлини кўксига қўйиб, оқсоқолга салом беради. Бу харакатдан ажабланган оқсоқол болани яна бир бор синаш мақсадида қўлидаги узукни ечиб ерга ташлайди ва кимда-ким узукни олиб берса, ўша болага дафтар ва қалам учун пул беражагини айтади. Шунда бир тўп бола ўзини ерга отади ва чолнинг узугини топиб олиб беришади. Шунда чол узугини бир чеккада қўлини кўксига қўйиб турган ҳалиги боланинг олдига ирғитади.
Боланинг одобига яна бир марта қойил қолган оқсоқол уни узоқдан-узоқ дуо қилади, ота-онасига раҳмат айтади. Қуш уясида кўрганини қилади деганларидек бола ҳам олган тарбиясини кўчада маҳаллада кўрсатади. Катталар унинг тарбиясига қараб ота-онасига баҳо берадилар. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиё халқларига Европа халқларидан тубдан фарқ қилади. Бу фарқлар, айниқса севги-муҳаббат жараёнларида яққол намоён бўлади. Масалан: Европа қизлари бу ҳодисани табиий бир ҳол, уятадиган хеч қандай жойм йўқ деб билишса ўзбек қизлари аксинча, ўзларидаги бундай хис-туғуни уят деб биладилар.
Биз бунга жуда ҳам кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Мана мисол учун Одил Ёқубовнинг “Эр бошига иш тушса” романида “Биллур қандилар” қиссасида бундай мисоллар кўплаб келтирилган. “Эр бошига иш тушса” романида иффатли қиз Муяссар ва соддадил ўзбек йигити Машрабларнинг севгиси хикоя қилинади. Ўша пайтдаги огғир шароитда улар бир-бирига ўзларининг пок муҳаббатлари, садоқатлари ва айни бир пайтда ўзларининг хис туйғуларини бир-биридан яширадилар. Улардаги бундай ҳолатга уларнинг уятчанликлари, андишалари ва ниҳоят ўзбекона тарбия сабаб бўлишини кўришимиз мумкин. Шу ерда қуйидаги қаторларни мисол қилишимиз мумкин.
Пахта даласига ўзбек қизларига ўхшаб кийиниб олган рус қизлари бир-бирларига таажуб билан тикилишар ва:
Мана, биз ҳам ўзбекча бўлдик! – деб кулишарди.
Марина эса негадир Муяссарга кўз қисиб:
Ўзбекча бўлдигу, бирор ўзбек йигитлари олармиканлар бизларни! – деб куларди.
Муяссар лоладек ёниб, юзини четга бурарди.
(Бу романдаги воқеалар уруш йилларида бўлган). Мана шундан ҳам ўзбек қизига хос иффатни кўриш мумкин.
“Биллур қандилар” қиссасида ҳам икки ёшнинг севгиси, қизнинг эса ўз севгисига вафо қилмай бошқа биров билан турмуш қуриши хикоя қилинади. Лекин бу ерда автор соф муҳаббат эгаси, асарнинг бош қахрамонига шундай таъриф беради:
Одатда, йигитлар икки тоифага бўлинади
Биринчи тоифа йигитлар учун севги муаммоси, яъни қизлар билан танишиш, уларга муҳаббат изхор қилиш муаммоси умуман йўқ, улар қизлар билан осон танишиб, осон топишиб, осонгина истиробсизгина ажрашиб ҳам келишаверади.
Иккинчи тоифа йигитлар учун бу нарса нихоятда қийин муаммо бўлиб туюлади, болаликда қизлар даврасида кам бўлган, табиатдан тортинчоқ, хатто қизларга яқинлашишни “уят” деб тушунадиган бу тоифа йигитлар, эр етганда ҳам қиз зотидан ийманиб, уларга яқинлашишдан чўчиб, довдираб, қисиниб юришади. Лекин бу тоифа йигитлар бир танишган қизга қаттиқ кўнгил қўйиб, қаттиқ севиб қолишади. Шу сабаб, улар учун жудолик ҳам катта изтиробга айланади. Хикматилло шу иккинчи тоифа йигитлардан эди.
Бу тарифга юқоридаги кишига хос бўлган хислатлар хамма андишалик кишиларга хослиги кўриниб турибди. Ўзбек қизлари билан бирга ўзбек йигитларида ҳам ўзига хос бир андиша уят, номуслилик хислатлари борлиги кишини завқлантиради.
Мана шу юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда кишида бир савол туғилади, яъни: Уятчанлик ва тортинчоқлик фазилатми ёки йўқми?
Бу саволга ҳар ким ҳар хил жавоб бериши табиийдир. Шу мақсадда мен ўнта тест саволи ва ўнта вазиятдан иборат сўроқномани Қува шаҳридаги 3-ўрта мактабнинг 2-синф ўқувчиларида ўтказдим. Мен қуйида шуларни келтирмоқчиман.
Бу тестдаги ўнта савол қуйидагилардан иборат:
Сизнингча уятчанлик қандай тушунча?
Тортинчоқлик деганда нимани тушунасиз?
Сиз уятчанликни фазилат деб хисоблайсизми?
Тортинчоқликничи?
Сиз ўзингизни уятчан деб хисоблайсизми?
Тортинчоқ деб-чи?
Уятаётган пайтингизда сизни уятчан деб хисобламасликлари учун бу холатингизни беркитасизми?
Ёлғизлигингизда уятчанлик, тортинчоқлик ҳолати бўладими?
Уятчанлик сизни қийин ахволга солиб қўядими?
Совуққонлик ёки журъатсизлик деб қарашганми?
Юқорида айтиб ўтканимиздек бу саволларга ҳар бир ўқувчи ўз холича жавоб беришган. Мен бу сўроқномани 1 та синфда, яъни 23 та 2-синф ўқувчилари ўртасида олиб бордим. Бу саволларнинг ҳар бирида иккитадан тортиб бештагача жавоб вариантлари бор эди. Ўқувчилар бу жавоб вариантларидан ўзлари тўғри деб билганларини белгилаганлар.
Сизнингча уятчанлик қандай тушунча?
Саволига 23 ўқувчидан тўрттаси андишалик, яна тўрттаси хуштабиатлик тушунчасини, ўн икки ўқувчи бўлар-бўлмасга хижолат бўлавериш деб ва учта ўқувчи номуслик деб жавоб беришган.
Тортинчоқлик деганда нимани тушунасиз?га 12 та ўқувчи одоб андишалик, 4 таси дадилликнинг йўқлиги, беш ўқувчи ийманишлик деб ва 2 таси камсуқумлик деб белгилашган.
Сиз уятчанликни фазилат деб хисоблайсизми? Саволига 23 ўқувчидан йигирматтаси ха, фазилат деб хисоблайман, учта ўқувчи эса йўқ деб рад жавобини беришган.
Тортинчоқликничи? Деган саволга ўн битта ўқувчи йўқ, фазилат деб хисоблайман деб, ўн икки ўқувчи эса ха жавобини беришган.
Сиз ўзингизни уятчан деб хисоблайсизми? Га саккизта ўқувчи йўқ, уятчан деб хисоблайман, ўн бештаси эса ха хисоблайман деб фикр билдиришган.
Тортинчоқ дебчи?га ўн икки ўқувчи ха тортинчоқман деб ўн битта ўқувчи эса йўқ деб жавоб беришган.
Уятаётган пайтингизда сизни уятчан деб хисобламасликлари учун бу ҳолатингизни беркитганмисиз? Деган саволга ўн бешта ўқувчи гоҳида бўлиб туради, гоҳида йўқ деб, олтита ўқувчи йўқ мен буни беркита олмайман, иккита ўқувчи ха, хар доим деб жавоб вариантларини белгилашганлар.
Ёлғизлигингизда уятчанлик, тортинчоқлик ҳолати бўладими? Саволига тўртта ўқувчи ха, бўлади деб ўн тўққизта ўқувчи йўқ, бундай ҳолат бўлмайди деб ўз фикрларини билдиришган.
Уятчанлик сизни қийин ахволга солиб қўядими? Деган тест саволига учта ўқувчи ха, кўпинча, олтитаси камдан кам ёки айрим ҳолларда жавобини, саккизта ўқувчи ха, баъзан, деб иккитаси жуда кам, тўрттаси хеч қачон вариантларини белгилаб беришган.
Сиз уятчанлигингизни бошқача хусусия яъни, бефарқлик, совуққонлик ёки журатсизлик деб қарашганми? Деган саволга битта ўқувчи ха, кўпинча, ўн саккизта ўқувчи эса йўқ деб жавоб вариантларини белгилаганлар.
Буларнинг хаммаси мана шу сўроқномадаги тест саволларига берилган жавоблар бўилиб, бундан ташқари юқорида айтиб ўтганимиздек бу ерда яна ўнта вазият ҳам бор эди. Ўқувчилар ҳам бу ўнта вазиятни ўқиб чиқиб, ўзларига мос келган жавобни белгилашлари керак бўлади. Бу вазиятда жавоб вариантлари бештадан иборат бўлиб, уларга баллар қўйилган, ўқувчилар эса бешта жавобдан фақат биттасини белгилашлари шарт қилиб олинган.
Бу ўнта вазият қуйидагилардан иборат:
Фараз қилинг, рахбар хузурига навбат кутиб турибсиз. Қабулда одам кўп. Бир одам қабулхонага кирдида, тўғри кабинетни эшигини очиб кириб кетди. Шунда сиз:
Орқасидан кириб ҳалиги одамга одобсизлиги учун танбех берасиз – 5 балл.
Дунёда одобсиз одамлар кўпда, деб шундай ўтираверасиз – 1 балл.
Шундай ахмоқлар хаммани кайфиятини бузади, деб ўтирганларга шикоят қилиб қўясиз – 2 балл.
Халиги одам қайтиб чиққандан кейин, баланд овоз билан одобсизлигини юзига соласиз – 4 балл.
Ҳалиги одам қайтиб чиққандан кейин унга секин танбех берасиз – 3 балл.
Автобусда одам кўп, хамма тиқилинчда қийналиб кетаяпти. Иккита йигит баланд овозда латифа айтиб кулишиб кетаяпти. Шунда сиз:
Йигитларни одобсизлиги хақида ўйлаб қўясиз – 1 балл.
Айтилаётган латифага қулоқ солиб қўшилиб куласиз – 2 балл.
Уларга бу қилиқларинг яхши эмас деб секин танбех барасиз – 3 балл
Ота-онаси қандай тарбия берган экан бу йигитларга деб атрофдагиларга шикоят қилиб қўясиз – 4 балл.
Қандай тарбиясиз йигитлар, хаммани асабини бузаяпсанлар деб уришиб берасиз – 5 балл.
Сиз хайдовчисиз. Ўз мшинангизда кетаяпсиз. ДАН ходими тўхатиб, гўёки сиз қоида буздингиз деб сизни асоссиз жазоламоқчи. Шунда сиз:
Хеч нарса демасдан уни қарорига рози бўласиз – 2 балл.
Жарима тўлайсизда, унинг сурбетлигидан шикоят қилиб қўясиз – 1 балл.
Жарима тўлаб, машинадаги йўловчиларингизга роса шикоят қиласиз – 3 балл.
Жарима тўлашдан олдин эътироз билдириб қўясиз – 4 балл.
Мен жарима тўамайман. Сиз нохақсиз деб оёқ тираб туриб оласиз – 5 балл.
Магазинда одам гавжум. Сиз ҳам ўзингизга керакли буюм сотиб олиш мақсадида магазинчига пулни бердингиз. Аммо магазинчи пулни олганини тан олмади. Шунда сиз:
Бу қандай магазинчи ўзи деб ёнингиздагиларга бақириб шкоят қиласиз – 2 балл.
Секин аста тушунтиришга харакат қиласиз – 4 балл.
Пулни берганман деб магазинчи билан жанжаллашасиз – 5 балл
“Булар иш бўлди” деб бошқалатдан пул тўлаб олиб кетаверасиз -3 балл.
Пулни тўлайсизда, магазинчи устидан юқоридагиларга шикоят қиласиз – 1 балл.
Сиз автобусда билет олиш учун кассадан навбатда турибсиз. Автобус келгани йўқ. Йўловчилардан бир-иккитаси сиздан олдин турган йўловчиларга пул бериб, уларга ҳам кўшиб билет олишни айтди. Шунда сиз:
Индамайсиз эътибор хам бермайсиз – 3 балл.
Ичингизда сўкиниб қўясиз – 2 балл.
Сиз хам ундан олдинги турган одамга пул бериб, қўшиб олишини илтимос қиласиз – 4 балл.
Унга қўшиб билет олмоқчи бўлган одам билан уришасиз – 5 балл.
Ёнингиздагиларга шикоят қиласиз – 1 балл.
Сиз маълум сабабга кўра дарсга кеч қолдингиз. Бундан ўзингиз ҳам хижолат бўлиб иккиланиб дарсга кирасиз. Ўқитувчи сизни группа ичида қаттиқ камситади. Шунда сиз:
Кеч қолганингиз сабабини тушунтирасиз – 2 балл.
Индамайсиз – 3 балл.
Дарсдан сўнг танбех берса хам майли эди деб ўйлайсиз – 1 балл
Орқага қайтиб чиқиб кетасиз – 4 балл.
Ўқитувчидан узр сўрайсиз - 5 балл.
Кўчада бир тўп йигитлар турибди. Сиз уларни ёнидан ўтиб кетаяпсиз. Шунда улар бирданига кулиб юборишди. Шунда сиз:
Ўз-ўзингизга тарбиясиз йигитлар экан деб ўйлаб кетаверасиз – 1 балл.
Одобсизликларини юзига солиб уришиб берасиз – 2 балл.
Умуман эътибор бермайсиз – 3 балл
Ёнларига бориб секингина танбех берасиз – 4 балл.
Ғазабланганингизни билдириб жавраб ўтиб кетасиз - 5 балл.
8. Имтихон бўлаяпти. Сиз кириб билет тортингиз. Билетдаги саволларнинг жавобини биласиз, лекин шу пайтда хаёлингиздан кўтарилди. Шунда сиз:
1) Билмайман, деб чиқиб кетасиз – 3 балл.
2) Хаёлингиздан кўтарилганини ўқитувчига батафсил тушунтирасиз – 2 балл.
3) Бошқа нарсаларни айтиб ўқитувчини чалғитасиз – 3 балл
4) Бахо қўйиб бераверинг деб, илтимос қиласиз – 4 балл.
5) Индамай ўтираверасиз – 4 балл.
9. Автобусда одам кўп. Хамма тиқилинчдан қийналиб кетаяпти. Йўлдан бир йигит чиқиб, иккинчи бир йигит билан уришиб кетиб, уят гап айтади. Шунда сиз:
1) Одобсизлиги учун урушиб берасиз – 4 балл.
2) Шеригингизга бу йигитларни одобсизлиги тўғрисида шикоят қиласиз – 5 балл.
3) Умуман эътибор бермайсиз – 1 балл.
4) Йигитни одобсизлиги хақида ўйлаб кўрасиз – 1 балл.
5) Секингина танбех бериб кўясиз – 3 балл.
10. фараз қилайлик магазинда таллонга озиқ-овқат тарқатишяпти. Бир пайт нотаниш бир кимса сотувчини магазин складига чақириб кириб кетди. Навбат кутиб турганлар жуда кўп ва сотувчини иш вақти тугуяпти. Шунда сиз:
1) Орқасидан кириб сотувчига танбех берасиз – 4 балл.
2) Иш вақтида сотувчини банд қилиб нима қилади, деб ўтираверасиз – 1 балл.
3) Сртувчини банд қилган одамни чиқиб келаётганида танбех берасиз – 3 балл.
4) Сотувчини устидан қолган харидорларга шикоят қилиб қўясиз – 2 балл.
5) Бегона одамга норози бюўлиб, шикоят қиласиз – 5 балл.
Ўқувчилар мана шу саволларга ўз жавобларини беришганлар. Ўқивчиларнинг жавобларини текшириш, уларнинг уятчанлик ва тортинчоқлик компонентларини билиш учун қуйидаги балл системасини туздим ва шу балл системаси асосида жавобларни кўриб чиқдим. Бу бал системаси қуйидагича:
45 баллдан 50 баллгача – уятчанлик хисси йўқ.
35 баллдан 45 баллгача – дадил.
25 баллдан 35 баллгача – ўта мулохазали
15 баллдан 25 баллгача – дадиллик хисси йўқ.
10 баллдан 15 баллгача – уятчан.
Мен ўқувчилар берган жавобларни юқоридаги балл системасида баҳолаб чиқдим ва қуйидаги натижаларга эришдим. Бу натижада йигирма учта ўқувчидан ўн учтаси 25 дан 35 гача бўлган балл системасини т ўплади, бу баллни тўплаган ўқувчилар юқорида айтиб ўтилганидек ўта мулохазали бўлиб, тўртта ўқувчи эса 35 дан 45 гача бўлган баллни тўплаганлар ва улар баллар системаси бўйича дадиллар, олтита ўқувчи эса 15 дан 25 гача бўлган баллни тўплаб, ўзларига дадиллик хисси йўқликларини исботлаганлар.
Бу ўқувчилар ўртасида уятчан ва тортинчоқ хисси йўқ болалар чиқмади.
Мана шу фикрлардан келиб чиққан ҳолда мактабларда ва шунга ўхшаш жойларда психологлар ҳар хил сўроқномалар орқали ўқувчиларни психик хусусиятларини ўрганиб чиқадилар ва уларга ёрдам берадилар. Бизда яъни Ўзбекистонда психологлар жуда ҳам керакдир, айниқса мактабларда.
Мактабларда қабул бўлаётган пайтларда ҳам психологнинг роли жуда катта, улар мактабга кираётган болани холатини кўриб чиқиб, унинг уятчан ёки тортинчоқ, дадил ёки қўрқоқлик хиссини қай даражада ривожланганлигини ўргандилар. Қадим-қадимдан уятчанлик, камтарлик, камсуқумлик ёшларимиз учун яхши фазилат деб юритилганлигини яна бир қарра кўриб чиқайлик.
Камтарлик, камсуқумлимк – инсон қиёфасини безовчи бебаҳо фазилатларидан биридир. Хақиқий камтарлик инсонпарварлик, одамийлик каби хислатлари билан узвий боғлиқдир. Камтар одам ўзини хеч қачон мехнаткаш халқдан устун қўймайди. Халқ билан доимо бир тан, бир жон бўлиб яшайди.
Оилада, турмушда, юриш-туришда, кийинишда оддий одамларга нисбатан самимий муносабатда бўладилар.
“Камтар кам бўлмас”, “Камтарга камол”- дейди доно халқимиз, исбот талаб қиладиган хақиқат минг йилликларнинг синовидан ўтиб келмоқда.
Шу боис, куюнчак биродарларимиз ўз яқин қариндошларига доимо камтар бўл, камсуқум бўл, кам бўлмайсан деб насихат қиладилар.
Чинакам камтар, чинакам камсуқум кишилардан хар қандай буюкликни, хар қандай фидоийликни кутиш мумкин. Чунки, ота-онаю дўст биродарларига самимий мехр муҳаббат кўрсатишни, кўзлаган мақсад сари сабру бардош билан интилишини ўз хаётларининг мазмун-моҳияти деб биладилар.
Шайх-Бахоуддин Нақшбанд камтарликни, мискинликни ҳамма нарсадан юқори қўйиб, кўнгилни ранжитишни – улуғ кабохат деб билганлар.
XXY-XY асрларда Мовароуннахр ва Хуросонда кенг тарқалган Нақшбанд таълимоти одамларга беғараз ёрдам бериш, ўз меҳнати билан фақирона халол яшаш, хаммага рахм-шафқатли, сабр тоқатли бўлишни тарғибот қилди.
Шундай экан, имон, халоллик билан яшаш, доимо камтар-камсуқум бўлиш, одамларга инсонпарварлик қилиш, тўғри йўлдан адашмаслик хар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Аёлларимизга, қизларимизга хос бўлган уятчанлик, тортинчоқлик фазилатларини яна бир кўриниши хаёдир. Хаё ахлоқ-одоб фазалатларининг улуғи бўлиб, нафсни тийиш, ёмонликни тарк этиш, бехаёлардан ўзини олиб қочиш, уялиш, номусни сақлаш кабиларни англатади. Ҳаё инсон хаётини безаги, зийнати хисобланади. Хаё ибо-комил хулққа эга бўлган киши рухининг тафаккури, маънавий тимсолидир. Хаё инсон қалбида, туйғусида, ташқи кўринишда намоён бўлувчи, иффат ва назокатини оширувчи ақл-фаросат гулшанининг тоза гулидир.
Қадимдан ўзбек хотин-қизлари учун хай меросий фазилат бўлиб келмоқда, мана шу маънавий нур билан хонадонларни файзга тўлдирмоқдалар.
Хаё бу поклик, сабр-бардорлик, қаноат, одоб, ихлосдир. Аёл кишидан хаё кетса, оилада файз бўлмайди. Хаёсиз кишилар ор-номусини, дўстлик ва садоқатни хам оёқ ости қилишдан тап тортмайдилар. Абдулла Авлоний айтганидек: “Хаё дилни равшан қиладурган бир нурдирки, инсон хар вақт ша маънавий нурнинг зиёсига мухтождир.
Иффатнинг пардаси, виждоннинг ниқоби хаёдир. Демак, инсоният ўлчовининг энг гўзал намунаси хаё ва одобдир. Инсонинг хаё туйғуси унинг ахлоқий гўзаллиги билан ўлчанади. Ўзбек халқи жахонда хаёси билан ажралиб туради. Миллат сифатида биз хаёмизни мухофаза қилган даврларда чет элликлар доимо бизга хавас билан қарашган.
Мустақил ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришганига эндигина олти йил тўлди. Халқимизнинг асрлар бўйи орзу бўлиб келган ниятлари ушалди. Бугпунги кунда биз дунёдаги деярли барча нуфузўли хорижий мамлакатлар тан олган. Бирлашган миллатлар ташкилотига аъзо тбўлган мустақил Ўзбекистоннингш фарзандларимиз.
Ўзбекистон истиқлоли туфайли ёшларни миллий рухда аҳлоқли-одобли қилиб тарбиялаш масаласига бўлган эътибор янада кучайди. Чунки маънавий камол топган инсонларгина баркамол жамият қуришлари мумкин. Ўзбекистон истиқлолини мустахкамлашда ва уни ривожлантиришда маънавий соғлом авлодни вояга етказишва уларда ахлоқ-одоб хақидаги миллий урф одатларимизни шакиллантириш зарур, зеро халқимизнинг қадим-қадимдан амал қилиб келаётган ахлоқ-одоб хақидаги миллий урф одатларимизни шакллантириш зарур, зеро халқимизнинг қадим-қадимдан амал қилиб келаётган ахлоқ-одоб фазилатлари маънавиятимизни асосидир.
Республикамиз президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикасининг бир йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқида: “Бугун Ўзбекистон халқи улуғ аждодларининг анъаналарини, урф одатларини тдавом эттириб, тақдирини ўз қўлига олиб, қаддини ростлаб, эл-юртимизда осойишталик, барқарорликни, миллатлараро ахиллик ва фуқоролар тотвлигини авайлаб асраб, янги тарихий шароитда ўз келажагини қурмоқда, миллий давлатчилигини тикламоқда”, - деб таъкидлаши Республикамизда инсонпарвар буюк давлатнинг барқарор этишдан далолатдир.
Мана шундай давлат қуриш учун бизнинг ёшларимиз ахлоқли-одобли, юксак маънавий камолотга эришганбўлиши билан бирга улар шижоатли, иродали, тадбиркор ва ишбилармон бўлишлари даркор.
Бу йўлда эса уларга уятчанлик ва тортинчоқлик халақит бериши мумкин. Бунда эса биз ёшларга уятчанлик ва тортинчоқликни енгишига, ўзига ишонч уйғотишга ёрдам беришимиз лозим. Хўш шарқ мамлакатларига бу масалага қандай ёндошишмоқда, буни биз қисқача таҳлил қилиб чиққан эдик.
Бизни тахлилимиз шуни кўрсатдики, уятчанлик бошқа мамлакатлардан кўра кўпроқ Япония ва Тайванда тарқалган экан. Савол жавоб олиб борилганда 57% Японлар ва 53% Тайвандликлар ўзларини тортинчоқ деб тан олдилар. Тўртдан уч японлар тортинчоқликни жуда муҳим проблема деб қарайдилар: 90% дан ошиғи эса ўзларини олдин бўлган ёки хозирги тортинчоқ деб хисоблайдилар, японлар ва тайвандликлар аёллардан кўра эркаклар орасида тортинчоқлар кўпроқ экан. Исроил Мексика ва Хиндистонда эса аёллар кўпроқ тортинчоқ экан.
Бу шарқ маданиятида қизиқ қарама-қаршилик уятчанликни ёқимсиз хислат ва анъанавий равишда рағбатлантириладиган камтарлимк ва ўзини тутиш сифатида қўйилиши кузатилади. Бошқаларга кўра японлар уятчанлик бизга ёқади деб тез-тез таъкидлайдилар. Лекин улар фақат 20%ни ташкил қилади. Саволномани тўлдирган жуда кўп студентлар уятчанликни ёқимсиз фазилат деб бахоладилар. Ёшларни қотиб қолган шарқ маданиятининг дурдоналарига қарашлари мана шунда ифодаланган бўлиши мумкин. Япония жамоатчиликлари уятчанликни дунёси келтирадиган турларидандир. Япон болалари охир-оқибат тортинчоқликни олиб келадиган анъана маданият турлари билан ўралган ҳолда ўсади.
Японлар уятга қолмасликлари учун кўп куч сарфлайдилар. Бошқалар томонидан негатив баҳоланадиган ҳар бир қадам шахснинг ўзи учун ёки гуруҳ учун уятни потенциал асоси бўлиб хизмат қилади. Япон тилида “уятчанлик” – сўзи билан “уят”, “номус” – сўзи бирбирига ўхшашдир. Японлар масхара билишдан қўрқиб уятчанликка тушиб қоладилар. Уятчанлик жамият томонидан рағбатлантирилади лекин у одамларнинг шахсий ҳаётига негатив таъсир кўрсатади.
Хитойда уятчанликни олдини олишни самарали йўлларини топишди. Биз кўриб чиққан шарқ маданиятига асосан хитойда шахсий ҳаёт гурҳга бўйсунгандир. Лекин бунда муҳим фарқлар мавжуддир: бу ерда гуруҳ рағбатининг асоси сифатида чиқади, у ўз – ўзига ишонмасликдан даволайди. Маданий революциядан кейинги жамият хаёти кўпроқ Исроильдаги ҳаётга ўхшаб кетади. Хитойда инсонни индивидуал имконияти гуруҳ томонидан бостирилмайди. Аксинча инсонлар ўз муваффақиятлари ва ютуқларини гуруҳ билан шерикчилик қилишига рағбатлантирилади.
Индивидуализм, гуруҳ манаатига зид худбинлик ва интизомсизлик – деб қаралади. Жуда кўп синф ва стадионларнинг деворларига “Аввал дўстлик, сўнг мусобақа” деб ёзиб қўйилган. Шахсий ютуқ гуруҳ ва жамият учун фойдали нуқтаи – назардан қаралади.
Масалан, баъзи истедодли болалар “Болалар саройида” ўқиш имкониятига эга бўладилар, лекин у ерда ўрганганларини қолганларга хам ўргатиш мажбурияти сигдирилади. Билим, истедод ва ютуқлар “Халққа хизмат” қилиш керак, индивиднинг шахсий манфаатларига эмас.
Жуда кўп кузатишлардан маълум бўлишича Хитой фуқораларига уятиш, уятчанлик ётдир. Хитой болаларини улмаслиги тўғрисидаги тасдиқни биз Хитой Халқ Республикасида илк ёшли болаларни ривожланишини ўрганаётган Америкалик делегация хисоботидан хам олишимиз мумкин. Психологиларнинг бир гуруҳи Хитойдаги жуда кўп мактаб ва больнициаларда бўлдилар, оилаларга кирдилар. Уларнинг кузатувлари бўйича Хитой болалари психологик химоя туйғусин сезадилар, улар мустақил ва актив, эхтимол бу маданият доирасида уятчанлик и жтимоий стуктурада хар бир одам учун жой ажратилганини хисобига минмумга тушиб қолгандир. Бу ерда болаларни қадрлайдилар. Муваффақиятсизлик учун жавобгарлик ташқи ёмон таъсуротлар ва ёмон ижтимоий шароитларга юкланади. Бир неча ўн йилликлар ичида маданий бойликлар хитой авлодлари, минг йиллар кўтариб юрган уятчанликни шарқий ниқобини йўқотдилар.
Биз бу мисолларни уятчанликни бутунлай қоралай ёки уни инсоний фазилат эканлигини инкор этиш учун келтирмадик. Лекин, бу фазилат ёшларимизни ҳаётда ўз ўринларини топишларига турли ҳаёт муаммоларини ечишда қатҳий иродали бўлишларига халақит бермаслиги керак. Бу ўринда эса психологлар болаларга бу тўсиқни енгишга ёрдам беришлари керак.
ХУЛОСА
Умумий хулоса қилиб айтадиган бўлсак, психологиядаги уятчанлик ва тортинчоқлик компанентлари тушунчаси кенг маънони касб этади. Бу тушунча шахс структурасини, унинг умумий фаолиятини кенг маънода тўлдиради. Бундан ташқари бу тушунчалар хар бир миллат, маданиятда турли фарқли белгиларга эга. Масалан Америка ёшлари психологиясига назар ташласак улардаги инсон шахсининг ўзига хос хусусиятлари саналган тортинчоқлик, уятчанлик ва бошқа шунга ўхшаш хислар устиворлик даражасига эга эмаслигини, фаолият учун тўсқинлик қилмаслигини кўрамиз.
Бу чет эллардаги психологияни нақадар мукаммаллигини ва мураккаблигини билдиради. Лекин бизнинг шарқона тарбиямизда эса бунинг акси. Уятчанлик ва тортинчоқлик устиворлик даражасига эгалигини кўрамиз. Шунинг учун биз психологлар хозирдан бошлаб келажак авлод учун замин яратиб беришимиз керак, яъни биз уятчанлик ва тортинчоқликни ёшларимиз ҳаётини эгаллаб олмаслигига йўл қўймаслигимиз керак. Зарур бўлса чет эллардаги каби психологик клиникалар очишимиз, болалар боғчаси, мактаб ва лицейларда ўрта ва олий ўқув юртларида маърузалар қилишимиз, у ерларда ҳар хил тест ва сўроқномалар ўтказишимиз керак.
Биз психологлар ота-оналарга ҳам маслахатлар бериб уларни фарзандларин тарбиясида мана шундай хисларни кучаймаслигига ҳам ёрдам беришимиз керак.
Болалар учун қизиқарли тест савол-жавоблари ишлаб чиқишимиз ҳам мақсадга муофиқ бўлади.
Уятчанлик ва тортинчоқлик одамни ҳар хил йўлга бошлайди ва оғир жиноятлар содир қилишга ҳам олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам мактаблардаги психологларга улкан маъсулият юкланади. У биринчи навбатда бошланғич синф ўқувчилари орасида уятчанлик ва тортинчоқлик компонентлари бўлган ўғил-қизларни аниқлаши, улар билан индивидуал ишлар олиб бориши, ҳар хил ўйинлар ташкил этиши ва шу ўйинлар давомида уларга уятчанлик ва тортирчоқликни хислатларини, салбий томонларини тушунтириб беришлари, бунга ҳар хил қизиқарли мисоллар келтиришлари хам болалар учун жуда фойдали бўлади.
Психологлар ҳар бир ўқувчини мактабдаги юриш-туришлариджан тортиб, токи уларни дарсдан ташқари пайтларда нима билан шуғулланишигача билиши лозимдир.
Психологлар бола камгаплигини, одамовилигини ёки бўлмаса қўрқоқлигини қай даражада ривожланганлигини ўрганиши керак. Бу ўрганишлар болани келажак хаёти учун, уни келажакда ким бўлиб етишиши учун муҳим аҳамият касб этади. Психологлар мактабда ўқиш жараёнидаёқ уятчан ва тортинчоқ болаларга ёрдам беришлари, улар учун керакли маслахатлар, фикрлар айтишлари, бир сўз билан айтганда уларга хар бир томонлама ёрдам беришлари керак. Айниқса бизнинг ёшларимиз ичида уятчан ва тортинчоқ йигит ва қизлар кўплаб учраб туради. Юқоридаги тест саволларидан хам кўриниб турибди-ки, улар бу компонентларни фазилат деб биладилар. Бу эса уларни кўп ҳолларда қийин ахволга солиб кўяди. Шунинг учун ҳам биз ўз юртимизда мана шундай ёшларга ёрдам берадиган кишилар бўлиб етишишимиз керак.
Албатта, ўзбек йигит ва қизлари қадимдан иболи ва хаёли, одобли ва андишали саналиб келинган. Шунинг учун бўлса керак улар ўз дард ва аламларини, хаётидаги қийинчиликларини, айниқса уятчанлиги ва тортинчоқлиги туфайли кўраётган ҳар бир зарбани бирон бир кишига айтгандан кўра, индамай юраверишни афзал кўрадилар. Ҳар хил касалликларни келиб чиқишига ҳам уларнинг уятчанлиги сабаб бўлади, десак ҳам бўлади. Чунки, бирон бир ўзбекни боласи касал бўлса докторга учрашдан чўчийдилар ва ўз уйида ётишни афзал кўрадилар. Агарда улардан “Нега докторга бормадингиз” деб сўрасангиз, “Уятаман”деган жавобни эшитишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам биз, бўлажак психологлар шариат чиқмаган ҳолда бўлажак авлодларга ёрдам беришимиз, уятчанлик ва тортинчоқлик компонентларидан қандай “Қутилиш” йўлларини ўргатишимиз ва жамият учун оз бўлсада фойда келтиришимиз керак.
Бир сўз билан айтганда биз хам жахон психологлари қаторига қўшилишимиз керак. Бунинг учун албатта тинмай изланишимиз, ишлашимиз керак бўлади. Изланишлар даврида биз юртимиз ёшларини уятчанлик ва тортинчоқлик компонентларидан қутилиш йўллари , ҳилма хил томонларини ишлаб чиқишимиз керак бўлади.
Шундагина бизнинг ўзбек ёшлари орасидан элга машҳур кино актиёрлар, дунёни яратадиган қўшиқчи юлдузлар, дунёга машхур фан арбоблари, педагоглар етишиб чиқиши табиийдир. Бу йўлда биз ҳам тинмай изланишлар олиб борамиз, психологиянинг хали очилмаган чўққиларини мустақил Ўзбекистон психологлари забт этадилар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Ф.Зимбардо Застенчивость Пед санг – М: педагогики, 1991 йил.
“Умумий психология” педагогика олий билимгоҳларининг талаблари учун дарслик, Т.Ўқитувчи 1992.
Ф.Соибназарова Тарбия: Одоб ва оқибат Т.Ўзбекистон 1991.
Одобнома Т.Ўзбекистон 1993
У.Махкамов “Ахлоқ – одоб сабоқлари”, Т.Фан 1994.
О.Ёқубов “Эр бошига иш тушса” сайланмаси
П.И.Иванов
Do'stlaringiz bilan baham: |