Интерфаол ёндашув.Ўқитувчилар дарс жараёнини яхши ташкил этиш учун қулай муҳит яратади. Ўқувчиларнинг ўзаро фикр (ахборот) алмашишларига имкон берилади. Ечимини кутаётган масалаларни ҳамжихатликда муҳокама этадилар, ечадилар. Вазиятдан чиқишда ҳамкорликда ечим топадилар. Олган ахборотлари асосида билимларини бир-бирларига намойиш этадилар. Бир-бирларидан илҳомланиб, руҳий қониқиш ҳосил қиладилар. Ҳар бир иштирокчи ўзини таълим мазмунининг муаллифидек ҳис этади. Таълим мазмунини тўла ўзлаштиришга эришилади.
Таянч компетенцияларни шакллантиришда қўлланиладиган кўпгина учул, метод ва технологиялар мавжуд. Уларданюқори самара берадиган методлардан айримларини кўриб чиқамиз.
Лойиҳалаш методи.Лойиҳалаш методи- ўқувчилар узлуксиз равишда мураккаблашиб борадиган амалий топшириқни режалаш, конструкциялаш ва бажариш жараёнида билим, кўникма ва малакага эга бўладиган ўқитиш тизимидир.Таълим олувчилар кенг миқёсдаги муаммоли ( ижодий, ахборот, коммуникация ва ҳ.к.)масалалар билан боғлиқ лойиҳаларни бажарадилар.
Мазкур методнинг юқори самара бериши учун лойиҳани бажаришда ўқувчиларда мотивациянинг юқори даражада бўлиши, шарт ҳисобланади.
Лойиҳалаш методи орқали ўқувчиларда қуйидаги шахсий компетенциялар шаклланади: командада ишлаш; ишчанлик; маъсулиятни ҳис этиш; ўзига ишонч; ўқитишлилик; тезкор фикрлаш; жараён ривожини кўра билиш; мушоҳада қила билиш; узоқни кўра билиш; ташхислаш; мотивация.
Афсус билан шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда ҳамма ўқитувчилар ҳам бу методни муаффақиятли қўллай олмайди.
Муаммоли модулли таълим методи. Муаммоли модулли таълим методи олинган назарий билимларни амалиётда қўллашни назарда тутади.Мазкур метод ўқитишнинг турли моделларининг дидактик асосини ташкил этиб, ўқитиш воситалари ва педагогик техниканинг қўллаш усулари билан фарқланади. У ўқув предметини нисбатан кичик бўлакларга – модулларга бўлишни ифодалайди.
Модуль нисбатан мустақил ва тугалланган таълим дастури бирлиги бўлиб белгиланган компетенцияни шакллантиришга қаратилган бўлади. Ҳар бир модул ўқитиш натижасини( ўқиётганлар фаолияти); таълим мазмунини( фаолияти ва баҳолаш критерийларини); шаклини ва ўқитиш методларини; компетенцияни ривожлантириш даражаси билан аниқланадиган модульнинг чегарасини акс эттиради.
Компетенцияларга асосланган модулли таълимнинг ўзига хос хусусияти шундаки, таълим жараёни қатнашчиларининг таълим сифатини баҳолашга ва унинг тутган ўрнига муносабати ўзгаради.Чунки бунда компетенцияларни шаклланганлик даражаси ҳақида ва бошқа маълумотлар маълумотлар тўпланади ҳамда олдиндан белгиланган эталон билан солиштирилади.
Модулли ўқитиш қуйидаги аломатларга эга:
- ўқитишни индивидуаллаштириш, мустақил ўқиш учун кўпроқ вақт ажратиш;
- таълим мазмунини модулларга ажратган ҳолда бериш. Бунда уни ахборот ва методик мажмуа билан тўла таъминланади;
- таълим мазмунининг турли талабларга нисбатан юқори даражада мослашувчанлиги;
- субъект-субъект муносабатлари паритети;
- танлаш ҳуқуқининг реаллиги.
Таълим жараёнида модулли ўқитиш қўлланилганида шахсни ривожлантиришга оид: гапириш, командада ишлаш, иш сифатига йўналтириш, умумий интеллектуаль даража каби компетенцияларшаклланади.
Унинг афзалликлари:
- таълим сифатининг ортиши,унинг олдиндан белгиланган стандартларга мослиги ва объектив баҳоланиши;
- кўп босқичли тайёргарлик кўриш имконияти мавжудлиги( модуль структурасида белгиланган);
- ўқувчига индивидуал ёндошув орқали ўқитувчи ўқувчи билан яқиндан муносабатда бўлади ва ўқувчининг коммуникатив хислатлари ривожланиши учун шароит яратилади;
- оралиқ ва жорий назоратларни топшириш жараёнида стресс вазиятлар камаяди;
- “Бутун ҳаёт давомида ўқиш” тамойили амалга оширилади.