Ўқувчилардаги билиш жараёнлари ҳусусиятлари?
Темперамент турлари қайсилар?
Характернинг хусусиятлари қандай?
Фойдаланилган адабиётлар:
Нишонова З.Т., Алимова Г.К. Болалар психологияси ва психодиагностиаси Т.: ТДПУ 2017 – 264 б.
Ғозиев Э. Онтогенез психологияси Назарий- экспериментал таҳлил T.: Ношир 2010. – 356 b.
Дўстмуҳамедова Ш.А., Нишонова З.Т. ва бошқалар Ёш даврлари ва педагогик психология Т.: Фан ва технологиялар 2013 – 343 б.
Шаповаленко И.В. Возрастная психология (Психология развития и возрастная психология): учебник для студентов вузов. – М.: Гардарики, 2007. – 349 с.
2- амалий машғулот Етакчининг мулоқот маданияти
Етакчи шахсининг коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари диагностикаси методикаси
Кўрсатма: қуйидаги саволларга жавоб беринг, саволга «ҳа» деб жавоб берсангиз тегишли тартиб рақами олдига «+» белгисини, «йўқ» деб жавоб берсангиз «-» белгисини қўйинг.
Саволлар.
Доим суҳбатлашиб турадиган дўстларингиз кўпми?
Кўп ҳолларда дўстларингизни ўз фикрингизга оғдира оласизми?
Дўстларингиздан бири сизни ранжитса, узоқ вақт хафа бўлиб юрасизми?
Мураккаб вазиятларда ўзингизни ўнглаб олишингиз доим қийин кечадими?
Ҳар хил янги одамлар билан танишишга интиласизми?
Ижтимоий фаолият билан шуғулланиш сизга ёқадими?
Вақтингизни одамлар билан эмас, кўпроқ китоб ўқиш билан ёки бошқа ишлар билан ўтказишни ёқтиришингиз ростми?
Бирор мақсадга эришиш йўлида олдингизда тўсиқлар пайдо бўлса, ниятингиздан тезда воз кечасизми?
Ёши сиздан анча катта бўлган одамлар билан осон алоқа ўрната оласизми?
Дўстларингиз билан ҳар хил ўйинлар, кўнгилочар тадбирларни уюштиришни яхши кўрасизми?
Янги жамоага қўшилиб олишингиз қийинми?
Бугун бажарилиши мумкин бўлган ишларни тез – тез эртага қолдириб турасизми?
Нотаниш одамлар билан осон алоқа ўрната оласизми? 14.Дўстларингиз сизнинг фикрингизга монад иш қилишини талаб
этасизми?
15.Сиз учун янги бўлган жамоага қўшилиб кетишингиз қийинми? 16.Дўстларингиз ўз мажбуриятларини, вазифаларини бажармаганда,
улар билан «сан - ман»га бормаслигингиз ростми ?
Имконият бўлди дегунча янги одам билан танишишга, суҳбатлашишга интиласизми?
Муҳим масалаларни ҳал этишда, кўпинча ташаббусни ўз зиммамизга оласизми?
Атрофдагилар ғашингизга тегадими, ёлғиз қолишни хоҳлайсизми? 20.Нотаниш жойда ўзингизни тез ўнглаб ололмаслигингиз ростми?
Доим одамлар орасида бўлиш сизга ёқадими?
Бошлаган ишни охирига етказа олмасангиз асабийлашасизми? 23.Бирор янги одам билан танишмоқчи бўлганингизда, сизда уялиш,
тортиниш ҳислари пайдо бўладими?
24.Дўстларингиз билан кўп сўхбатлашишдан чарчайсизми? 25.Жамоа бўлиб ўйналадиган ўйинларни ёқтирасизми?
Дўстларингиз манфаатларига тегишли масалаларни ҳал этишда тез – тез ташаббускор бўлиб турасизми?
Сиз унчалик яхши танимайдиган одамлар даврасида ўзингизни ишончсиз ҳис этасизми?
Камдан кам ҳолларда фикрингиз тўғри эканлигини исботлашга уринасизми?
Сизнингча, нотаниш одамлар гуруҳига кўтаринки кайфиятни олиб кириш осонми?
Ижтимоий фаолиятда иштирок этасизми? 31.Танишларингиз сони озгина бўлишига интиласизми?
Дўстларингиз сизнинг фикрингизга қўшилмаса, барибир уни исботлашга уринасизми?
Нотаниш одамлар жамоасида ўзингизни эркин ҳис этасизми? 34.Турли тадбирларни ташкил этишга жондилдан киришасизми? 35.Кўпчилик олдида сўзлаётганингизда ўзингизни эркин ҳис этасизми? 36.Турли учрашувларга тез – тез кеч қолиб турасизми?
Дўстларингиз сизнинг фикрингизга қўшилмаса, барибир уни исботлашга уринасизми?
Кўпинча дўстларингиз диққат – эътибори марказида бўлиб турасизми?
Нотаниш одамлар билан суҳбатлашганингизда кўпинча ўзингизни ноқулай ҳис этасизми?
Дўстларингизнинг катта даврасида ўзингизни ишончли ҳис этишингиз ростми?
Натижаларни қайта ишлаш.
Синалувчилар жавобларини калит билан солиштириш ва ўзаро мос жавоблар миқдорини аниқлаш керак.
КАЛИТ
Коммуникатив мойиллик
|
Ташкилотчилик мойиллик
|
1. +
|
3. -
|
5. +
|
7. -
|
2. +
|
4.
-
|
6.
+
|
8. -
|
9. +
|
11. -
|
13. +
|
15. -
|
10.
+
|
12.
-
|
14.
+
|
16. -
|
17. +
|
19. -
|
21. +
|
23. -
|
18. +
|
20.
-
|
22. +
|
24. -
|
25. +
|
27. -
|
29. +
|
31. -
|
26. +
|
28.
-
|
30. +
|
32. -
|
33. +
|
35. -
|
37. +
|
39. -
|
34. +
|
36.
-
|
38. +
|
40. -
|
Коммуникатив мойилликлар коэффиценти /Кк/ ни ва ташкилотчилик мойилликлари /Кт/ ни қуйидаги формулалар орқали аниқлаш.
Кк = ўзаро мос жавоблар миқдори Х 0,05 Кт= ўзаро мос жавоблар миқдори Х 0,05
Олинган натижалар 0 ва 1оралиғида жойлашади. Кўрсаткичнинг 1га яқин бўлиши коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари юқори эканини, 0 га яқин бўлиши эса паст эканлигини кўрсатади.
Кўрсаткичларни баҳолаш учун қуйидаги жадвалдан фойдаланилади.
Кк
|
Кт
|
Баҳо
|
0,1 – 0,45
|
0,2 – 0,55
|
1
|
0,46 – 0,55
|
0,56 – 0,65
|
2
|
0,56 – 0,65
|
0,66 – 0,70
|
3
|
0,66 – 0,75
|
0,71 – 0,80
|
4
|
0,76 – 1,00
|
0,81 – 1,00
|
5
|
Do'stlaringiz bilan baham: |