ЎҚув-услубий мажмуа



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

1. Мотивация 
 
- Талабаларни бўйин аъзоларидаги операциялар: Трахеядаги операциялар 
(трахеотомия ва трахеостомия). Буйин аъзоларидаги операциялар: 
қалқонсимон безни Николаев буйича субтотал резекцияси. Қизилунгачнинг 
буйин қисмини очиш билимларни ўргатиш.
-Келажакда тўғри ва ўзига ишонган холда, логик ва критик фикрлашни, 
касбига маъсулиятли ёндошишни талабада шакллантириш. 
-. Талабага жавобгарлик хиссини, , амали кўникмаларни эгаллашда зарурий 
билимлар хажмини кенгайтириш.
- Бўлажак шифокорни шакллантиришда олинган теоретик билимлар ва 
амалий кўникмалар ҳажми талабага келажакдаги амалиётида ёрдам беради. 
Умумий жаррохлик,ички касалликлар . 
3.Машғулотнинг таркиби 
3.1. Назарий қисм 
Амалий тиббиётда бўйиндаги фасциялараро клетчатка бўшлиқлари 
катта аҳамиятга эга, улар бўйлаб томирлар жароҳатланганида гематома ва 
инфекция тушганда – флегмоналар тарқалиши мумкин. 
Жағ ости қопчасида кўпинча йирингли жараёнлар (лимфаденитлар) 
ривожланади, бироқ унинг фасция варақлари воситасида яҳши 
чегараланганлиги жараённинг қўшни соҳаларга тарқалишига имкон 
бермайди ва жағ ости флегмонасида ўз вақтида ўтказилган кесим унинг тезда 
тузалиб кетиши билан якун топади. 
2. Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар 


132 
Spatium interaponeuroticum suprasternale-да йиринг ривожлангандаги 
анатомик шароитлар ҳам шунга ўхшасада, бу ерда жараённинг тарқалиб 
кетиши кўпроқ кузатилади. Йирингли жараён натижасида тўқималардаги 
босим кўтарилганда инфильтрат m.sternocleidomastoideus-нинг остидаги ёпиқ 
(кўр) халтачаларга, уларни ёриб ўтиб бўйиннинг ён бўлимларига тарқалиши 
мумкин. Мазкур соҳадаги ёт жисмларни олиш ёки йирингли ўчоқни кесиш, 
унда жойлашган arcus venosus yuguli-ни жароҳатлаб қўйиш хавфи мавжуд. Бу 
ҳаво эмболиясига сабаб бўлиши мумкин. Бўшлиқнинг орқа деворини 
янглишиб кесиб юбориш оқибатида йиринг олдинги кўкс оралиғига оқиб 
тушади.
Висцерал фасция варақлари ораларидаги клетчатка бўшлиқлари берк 
бўлмаганлигидан қизилўнгач ва трахеянинг орқа девори шикастланишидаги 
флегмоналарнинг тарқалиб кетиш хавфи бор. Зеро, фасциянинг висцерал 
варақлари йирик қон томирлар, трахея ва қизилўнгач бўйлаб бўйиндан кўкс 
оралиғи соғасига ўтади, ва шунинг билан, гематома ҳамда флегмоналарнинг 
бу ерга тарқалишини таъминлайди. Бунинг олдини олиш учун зарарланган 
клетчатка бўшлиғини рационал равишда, унинг топографиясини яхши билган 
ҳолда дренажлаш керак. 
Қизилўнгачнинг бўйиндаги қисмига оператив очиб киришнинг ҳамма 
томонлардан бошқа аъзолар билан ўраб олинганлиги туфайли ҳам анча 
қийин. Унга қандай қириб бориш мумкин? Қизилўнгач траҳея билан умуртқа 
поғонасининг орасида, ўрта чизиқ бўйлаб чап томонга бироз оғган ҳолатда 
жойлашган. Унга қайси томондан кириб борилмасин, томир тутамини четлаб 
ўтиб бўлмайди. Тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулининг орқа қирғоғи бўйлаб 
кесиладиган бўлса, томир-нерв тутамининг орқа томонидан ўтишда, уни 
кўрмасдан жароҳатлаб қўйиш ҳавфи бўлади. Шу туфайли қизилўнгачни 
томир тутами билан траҳея орасидан кесиб очиш анатомик жиҳатдан асосли 
ҳисобланади. Бунда чап томондаги мускулнинг олдинги қирғоғи бўйлаб 
кесиб томир ғилофининг олдинги деворини очилади, томирларни ташқари 
томонга суриб, трахеянинг орқасидаги қизилўнгачни топилади. Операциядан 
олдин беморнинг бошини қарама-қарши томонга буриб қўйиш мақсадга 
мувофиқ бўлади, чунки бунда томир тутами мускулнинг, қизилўнгач эса 
траҳеянинг тагидан чиқиб кўриниб туради. 
Қалқонсимон безни кесиб очиш унча мушкул иш эмас, чунки безни 
олдиндан бўйин ички фасцияси ҳамда бўйиннинг олдинги (претрахеал) 
мускулларигина қоплаб туради. Шунинг учун ҳам терини ёқа шаклидаги 
ёйсимон Кохер қисми орқали кесиб, тўш-тилости мускулларини 
кўндалангига қирқилади; бундай кесим косметика талабларига тўла жавоб 
беради. Агар қалқонсимон без унчалик катталашмаган бўлса, юқоридаги 
мускулларини кесмасдан, тўмтоқ илмоқлар ёрдамида икки томонга тортиб 
териши билан чекланса ҳам бўлади. Тугунли катта буқоқларда безни ажратиб 
олиш анча мушкуллашади, чунки бунда безнинг ва томир-нерв тутамининг 
синтопияси ўзгариб кетади. Бундай ҳолатларда жарроҳ дастлаб безнинг 
бўйинчасини кесади, кейин аста-секин унинг ташқи капсуласини реакция 
қилиниши лозим бўлган жойгача ажратиб боради.Одатда безнинг трахеяга 


133 
ёндошиб турган 5-10г оғирликдаги пастки-орқа квадранти қолдирилади. 
Безнинг қолдирилган қисмида гемостаз ўтказиб, унинг паранхимаси ва 
капсуласини чокларга қамраб олган ҳолда тикиб чиқилади. Мазкур услубда 
ўтказилган струмектомияда қалвонсимон артерияларни боғлаб қўйишга 
ҳожат қолмайди, бундан ташқари қайтувчи нерв ва парақалқонсимон 
безларнинг шикастланиш хавфининг олди олинади.
Авваллари Кохер, Де Кервен, А.В.Мартинов каби жарроҳлар пастки 
қалқонсимон артерияларни боғлаб, без бўлакларини экстракапсуляр резекция 
қилар эдилар. Айниқса, икки томонлама ўтказилган бундай радикал 
операциялар микседема, тетания, қайтувчи нервларнинг шикастланиши каби 
асоратларга олиб келар эди. О.В.Николаев 1950 йилда таклиф этган 
операцияда эса без бўлакчаларини субкапсуляр резекция қилиниб, унинг 
орқа-ёнбош қисмлари қолдирилади, бу парақалқонсимон безлар ҳамда 
қайтувчи ҳиқилдоқ нервининг шикастланишининг олдини олади. 
Трахеотомия – трахеянинг деворини кесиб, унинг бўшлиғини очиш – 
экстремал ҳолатларда қўлланадиган кенг тарқалган операция ҳисобланади. 
Трахеостомия эса трахея бўшлиғи билан атмосферани кесиб очилган жароҳат 
орқали махсус трахеостомик найча (ёки бошқа йўл) ёрдамида муайян 
муддатга туташтиришдир. Трахеостомияни нафақат товуш бойламларининг 
шишларидаги ёки бўғма касаллигидаги асфиксияларда, балки эндотрохеал 
наркоз бериш ёки ускуна ёрдамида сунъий нафас ўтказиш чоғида найчани 
киритиш учун ҳам ишлатилади. Техник жихатдан тўғри бажарилган 
трахеостомия: 
1) ҳиқилдоқ ёки ундан юқорироқда механик тўсиқларда нафаснинг 
эркин ўтишини таъминлайди; 
2) “ўлик”нафас бўшлиғини 2/3 га, нафас қаршилигини эса ½ га 
камайтиради; 
3) бронх дарахтини фаол дренажлаш ва унга муттасил равишда дори 
моддаларини юбориб туришга имкон беради; 
4) ускуна ёрдамида узоқ вақт давомида сунъий нафас олишдиришга 
имкон беради. 
Трахея деворининг кесилиш жойига ҳамда қалқонсимон без 
бўйинчасига нисбатан ўтказилишига кўра трахеостомиянинг юқориги, ўрта 
ва пастки турлари тафовут этилади. Бунда биринчи халқанинг ёки бўлмаса 
узуксимон тоғайнинг кесилиши трахеянинг стенози ва деформацияланишига 
ёки хондроперихондритига ва ҳивилдоқнинг стенозига олиб келиши 
мумкинлигини назарда тутиш лозим. Ўрта трахеостомияда қалқонсимон 
безнинг бўйинчаси кесилади ва трахеянинг учинчи ва тўртинчи ҳалқалари 
кесиб очилади.
Трахея билан қалқонсимон без бўйинчасининг топографик-анатомик 
муносабатидан келиб чиққан ҳолда катта ёшдагиларда кўпроқ юқори 
трахеостомияни, болаларда эса – пастки трахеотомия ўтказилади. Сабаби, 
болаларда қалқонсимон безнинг бўйинчаси юқори жойлашган. Бўйинча 
катталашганда ёки безда қўшимча (пирамидал) бўлак бўлган ҳолларда катта 
ёшдагиларда ҳам пастки трахеотомия ўтказиш лозим бўлади. Пастки 


134 
трахеотомия техник жихатдан мураккаброқ: жароҳатнинг пастки қисмида 
тўш дастасидан юқорида spatium suprasternale-ни очишда arcus venosus juguli-
ни ҳимоялаш керак, яна чуқурроқда – претрахеал чаткада – вена чигали, 
баъзан a.thyreoideaima учрайди. Шунга қарамасдан жарроҳлик амалиётида 
пастки трахеотомия юқоридагига нисбатан кўпроқ тарқалган.
Бўйиндаги жароҳатларда уларга дастлабки жарроҳлик ишловини 
берилиши ўзига хос томонлари бор. Бунда бўйин жароҳатларининг қуйидаги 
хусусиятларининг эсда тутиш муҳимдир: 
-
биринчидан, 
бўйинни 
қоплаб 
турган 
тўқималарнинг 
силжувчанлиги туфайли жароҳат канали эгри-бугри бўлиб, 
ундан яллиғланиш суюқлигининг оқиб чиқиши қийинлашади. 
Буни шуни эътиборга олиш лозимки, бошни бурганда 
ҳиқилдоқ, трахея ва ҳалқум ҳам ўша томонга, қизилўнгач эса 
қарама-қарши томонга силжийди; 
-
иккинчидан, шикаст натижасида бўйин аъзолари билан бир 
вақтда йирик қон томирларининг ҳам жароҳатланиши 
кузатилади; 
-
учинчидан, трахея, ҳиқилдоқ ва қизилўнгач жароҳатларига 
инфекция 
нафақат 
ташқаридан, 
балки 
шу 
аъзолар 
бўшлиқларининг ўзидан ҳам тушади; 
-
тўртинчидан, нафас йўлларига қон кетиши натижасида 
аспирацион хавфи туғилади. 
Бўйиндаги жароҳатга дастлабки ишлов бериш чоғида кесим 
йўналишини жароҳатнинг қаерда жойлашганлигига қараб танланади: 
бўйиннинг медиал бўлимида кўндаланг, тўш-ўмров-сўрғичсимон мускули 
соҳасида шу мускулнинг толалари йўналишидаги, латерал бўлимида эса 
кўндаланг ёки қийшиқ-кўндаланг (ўмров суяги ёки ўмров ости томирлари 
йўналиши бўйлаб) кесимларни ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Юмшоқ тўқималарни кесиб олиб ташлашда уларни тежаш керак, акс 
ҳолда қўпол чандиқланиш туфайли контрактуралар шаклланиши мумкин. 
Агар бирор фасция шикастланмаган бўлса, уни кесиб юборишдан сақланиш 
лозим, чунки бундай ҳаракат қўшни клетчатка бўшлиқларининг очилиб 
кетишига сабаб бўлади. Веналарни кесиш зарурати туғилганда, ҳаво 
эмболияси хавфининг олдини олиш мақсадида, уларни аввалдан боғлаб 
кейин кесиш керак бўлади. 
Бўйиннинг ташқи учбурчагида муолажа ўтказаётган плевра 
гумбазининг ўмров суягидан 2-3 см юқорига чиқиб туришини эса тутиш 
лозим. Шу сабабли чуқур кесишлар натижасида плевра жароҳатланиб, 
пневмоторакс келиб чиқиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Очилган клетчатка 
бўшлиқларини 
пухталаб 
дренажланади. 
Ҳиқилдоқ 
ва 
трахеянинг 
жароҳатларида тўқималарни тежаган ҳолда кесилиб, албатта трахеостомия 
қўйилади. Ҳалқум ва қизилўнгачнинг шикастларида уларни тўш-ўмров-
сўрғичсимон мускулининг олдинги қирғоғи бўйлаб кесиб очиб, жароҳатига 
икки қаторли синтетик матодан иплар қўйиб тикилади, сўнгра қизилўнгач ва 


135 
ҳалқум атрофидаги клетчаткаларга ва улардан ташқари орқа кўкс оралиғига 
ҳам дренаж қўйилади. 

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish