2.Инвестиция фаолиятини такомиллаштиришга тускинлик килувчи субъектив омилларни айтинг
3 Инвестиция портефели дегенда нима тушунасиз ?
4. Инвестициялашга қандай асосий талаблар қўйилган?
15- Мавзу :Ўзбекистон суғурта бозори ва давлат томонидан тартибга солиш
Суғурта бозори тушунчаси ва унинг иштирокчилари. Суғурта бозорининг профессионал ва профессионал бўлмаган иштирокчилари. Ўзбекистон суғурта бозори ривожланишини акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар. Суғурта бозорининг турлари. Минтақавий суғурта бозори ва уни ташкил этилиши. Халқаро суғурта бозори ва унинг намоён бўлиш хусусиятлари. Суғурта бозори инфратузилмасининг суғурта бозори ривожланишидаги аҳамияти. Суғурталовчилар уюшмаси ва унинг вазифалари. Актуарийлар маркази ва консалтинг фирмалари. Суғурта бозорида монополистик фаолиятни олдини олиш, чеклаш ва барҳам бериш. Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш зарурлиги. Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш шакллари. Суғурта фаолиятини тартибга солиш ваколатига эга бўлган давлат органлари. Давлат суғурта назорати органи: унинг функция ва вазифалари. Суғурта фаолиятини тартибга солишга қаратилган асосий меъёрий ҳужжатлар. Суғурта фаолиятини лицензиялашда зарур бўладиган ҳужжатлар ва уларни экспертизадан ўтказиш тартиби. Лицензияни чақириб олиш ва вақтинчалик тўхтатиш шартлари.
15-машғулот Ўзбекистон суғурта бозори ва уни ривожланиши
Режа:
1.Суғурта бозори тушунчаси ва унинг иштирокчилари.
2. Суғурта бозорининг турлари ва уларга умумий тавсифнома.
3. Суғурта бозори инфратузилмасининг суғурта бозори ривожланишидаги аҳамияти
Блиц сўров
1.Суғурта бозори нечта турга бўлинади?
2.Миллий суғурта бозори нима?
3.Минтақавий суғурта бозори миллий суғурта бозоридан қандай фарқ қилади ?
4.Ҳалқаросуғурта бозори операциялари қандай амалга оширилади?
5.суғурта аудитори ким ва қандай вазифани бажаради?
6.диспашер тушунчасини изоҳланг ?
Суғурта бозори инфра тузилмасининг таркибини “балиқ склети “техникасидан фойдаланиб ёритиб беради.
Мавзуни мустаҳкамлаш бўйича тест назорат саволлари
1. Бир мамлакат ҳудудидаги суғурта муассаларини ва уларнинг фаолиятини ўз ичига оладиган суғурта бозори - ... .
А) Миллий суғурта бозори В) Минтақавий суғурта бозори
С) Ҳалқаро суғурта бозори Д) Жаҳон суғурта бозори
2 Иқтисодий ва бошқа жиҳатлардан ўзаро яқин муносабатда бўлган бир нечта мамлакатларнинг ички суғурта бозори - ... .
А) Миллий суғурта бозори В) Минтақавий суғурта бозори
С) Ҳалқаро суғурта бозори Д) Жаҳон суғурта бозори
3 Ўзбекистонда суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантиришда қайси суғурта ташкилоти етакчилик қилмоқда?
А) Кафолат В) Мадад
С) Ўзбекинвест Д) Ўзагросаноат
Do'stlaringiz bilan baham: |