ЎҚув-услубий мажмуа фарғона 20


Жаҳонда суғуртанинг ривожланганлик даражасига тушунтириш беринг



Download 2,81 Mb.
bet127/162
Sana14.05.2022
Hajmi2,81 Mb.
#603723
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   162
Bog'liq
2 5359378505412903899

Жаҳонда суғуртанинг ривожланганлик даражасига тушунтириш беринг.

  • Суғуртанинг барча мамлакатларда бир текисда ривожланмаганига сабаб нима?

  • Жаҳон миқёсида суғуртанинг ривожланиш даражаси қандай кўрсаткич орқали ифода қилинади?

  • Чет мамлакатларда суғурта ташкилотларини қандай туркумлаш мумкин?

  • Жаҳон суғурта компаниялари томонидан амалга ошириладиган суғурта турларини қандай туркумлаш мумкин?

  • АҚШ суғурта тизимининг хусусиятлари нималардан иборат?

  • Буюк Британия суғурта тизимига таъриф беринг.

  • Германия суғурта тизимининг хусусиятли томонилари нималардан иборат?

  • Япония суғурта тизимига тушунтириш беринг.

  • Ривожланган чет мамлакатлар суғурта тизимини ўрганиш орқали мамлакатимиз суғурта тизимига қандай баҳо бериш мумкин?



    Ўзбекистон Республикаси
    Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги


    Фарғона политехника институти

    «БҲ ва А » кафедраси


    «Суғурта иши»
    фанидан


    услубий қўлланма
    Фарғона -2011

    Ўзбекистон Республикаси
    Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги
    Фарғона политехника институти



    «БҲ ва А» кафедраси


    «Суғурта иши» фанидан
    «Менежмент»ва « Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”йўналиши талабалари учун амалий машғулотларни ўтказиш бўйича


    услубий қўлланма
    Институт услубий кенгаши
    томонидан тасдиқланган.
    Баён № _________2011йил.
    Фаргона -2011

    Мазкур услубий қўлланма амалий машғулотларни ўтказиш учун “Иқтисодиёт ва менежмент” факулътетининг ” Менежмент” ва “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналишларида таълим олаётган талабалари учун янги укув режаси асосида тузилган. Мавзуларни танлашда муаллиф бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодий хаётни барқарорлаштиришнинг асосий омилларидан бири бўлган суғурта ва унга боғлик муаммолар ҳамда бу муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.Шу билан бир қаторда унда мустақил тайёргарлик қилиш учун услубий ёрдам сифатида мисоллар ,тест ва назорат саволлари келтирилган.


    Услубий қўлланма “БХ ва А” кафедраси йиғилиши томонидан 2011 йилнинг ___________________да нашр этишга тавсия қилинган. Баён №


    Услубий қўлланма “Иқтисодиёт ва менежмент “ факультетининг услубий кенгаши томонидан 2011йилнинг ___________________да нашр этишга тавсия қилинган. Баён №


    Муаллиф: доцент Қундузова Қ.И.


    Такризчи: доцент Жумақулов З.И.
    катта ўқитувчи Мамажонов А.А.

    Кириш

    Молия-кредит тизими ва унинг ажралмас таркибий қисми бўлган суғурта миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ва барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
    “Суғурта иши” фани талабаларга мазкур соҳанинг назарий ва амалий асосларини пухта эгаллаб олиш имкониятини беради. Ушбу фанда суғуртанинг иқтисодий моҳияти, суғурта соҳасида қўлланиладиган атама ва тушунчалар каби долзарб масалалар ўз аксини топган. “Суғурта иши” фанининг асосий мақсади Ўзбекистонда жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш шароитида суғурта ишини ташкил этишнинг назарий ва амалий асосларини ўрганишдан иборат.
    Фаннинг вазифаси талабаларга қуйидагиларни ўргатишдан иборат: суғуртанинг моҳияти, функциялари; суғурта фаолиятининг ҳуқуқий асослари; суғурта фаолияти классификатори ва унинг таркиби; суғуртада тариф сиёсати; Ўзбекистон суғурта бозори; суғурта бозорини давлат томонидан тартибга солиш каби мавзулар бўйича кўникмалар ҳосил қилишдир.Шу сабабли,талабаларнинг назарий жиҳатдан олган билимларини янада мустахкамлаш ва уларни амалиётда мустақил қуллай олишлари учун амалий машғулот дарсларини ҳозирги кун даражасида ташкил этиш зарур.
    Ушбу “Суғурта иши” фанидан тайёрланган услубий қўлланма амалий машғулотларни ўтказиш учун мўжжалланган бўлиб, ўқув машғулотларини олиб боришда ҳозирги пайтда катта аҳамият касб этиб бораётган илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш, жумладан кичик гуруҳларда ишлаш, гуруҳларнинг маълум позицияни эгаллаши, барчанинг бир - бирини ўқитиши, «ақлий ҳужум», балиқ склети каби усулларни кенг қўллаш ўқув машғулотини самарали бўлиши, уларнинг қизиқарли кечишини таъминлаган.

    Асосий қисм


    1-Мавзу :Суғуртанинг иқтисодий моҳияти, функциялари ва
    асосий атама ва тушунчалар ( 6-соат)


    Ушбу мавзуда талабалар Суғуртанинг келиб чиқиши, суғурта иқтисодий категориясининг муҳим белгилари, суғурта бозор инфратузилмасининг таркибий қисми, Суғурта фондлари ҳақида тушунча. Суғурта заҳираларини шаклланиш усуллари. Марказлашган суғурта фондлари. Ўз-ўзини суғурталаш фондлари. Ўз-ўзини суғурталаш фондларининг афзаллик ва камчилик томонлари. Суғурта фондларини суғурталаш йўли билан шакллантириш ҳамда суғуртанинг функциялари. Суғурта фанини ўрганишда ибора ва тушунчалар. Суғурта заҳираларини шаклланиши билан боғлиқ атамалар. Суғурталовчи ва суғурталанувчи. Суғурта шартномаси ва суғурта полиси. Суғурта объекти ва субъекти. Суғурта тарифи ва суғурта мукофоти. Суғурта муносабатларида қатнашувчи томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини. Суғурта заҳираларидан фойдаланиш билан боғлиқ атама ва тушунчалар. Суғурта ҳодисаси. Суғурта суммаси ва суғурта қопламаси. Суғурта жавобгарлик ҳажми. Суғурта риски. Суғурта далолатномаси. Франшиза. Чет мамлакатларда суғурта иши. Халқаро суғурта ташкилотлари орқали киритилган атамалар: “Яшил карта”, “СИФ”, “КОФ” ва бошқа атамаларни ўрганадилар

    1-машғулот ( семинар) Суғуртанинг иқтисодий моҳияти, функциялари


    Режа:
    1. Суғуртанинг моҳияти ва зарурияти
    2.Суғуртанинг ўзига xос xусусиятлари
    3.Суғуртанинг (иқтисодий) функциялари


    Талабалар билимини фаоллаштирувчи саволлар :
    1.Суғуртанинг моҳиятини изоҳланг?
    2. Суғурта бозор иқтисодиёти шароитида қандай аҳамиятга эга?
    3. Суғуртанинг қандай хусусиятлари бор?
    4. Суғуртанинг 2-хусусиятини изоҳлаб беринг?
    5. Суғуртанинг учунчи хусусияти нима?
    6 Суғуртанинг қандай функциялари бор?
    Топшириқ

    Download 2,81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   162




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish