Мавзуни мустаҳкамлаш бўйича масала
Мақсад- хаёт суғуртаси бўйича суғурта мукофотлар ва суғурта қопламаларини ҳисоблашни ўрганиш.
Вазифа- Шартда келтирилган маълумотлар бўйича суғурта мукофотларини ва қоплапаларини қандай миқдорида туланишини аниқлаш ?
Масалани бажариш учун маълумотлар.
1-гуруҳ учун:
Суғурталовчи билан фуқоро А.Азимов ўртасида хаётни аралаш суғуртаси шартномаси тузилди. Суғурта суммаси 10 йилга 5млн .сум. белгиланди . Ҳаётни аралаш суғурталаш бўйича суғурта мукофатини аниқланг.
2 топширик
К.Жалолов ўзинг фарзанди Саид Жалоловни “Кафолат “ акциядорлик суғурта компаниясига “болалар суғуртаси” бўйича суғурталади. Саид Жалоловни ёши 7 ёшда . Суғурта суммаси томонлар келишуви асосида тузилган шартномада 8 млн.белгиланди “Болалар суғуртаси” бўйича суғурта мукофатини аниқланг.
3 топширик
“Кафолат “ акциядорлик суғурта компаниясига “болалар суғуртаси” бўйича суғурталан ган Саид Жалоловни дарахтдан йиқилиб қули синди. Медицина ходимларининг берган хулосасига кўра унга 10 % суғурта қопламаси тўланиши керак суғурта қопламасини аниқланг.
4 топширик
Суғурталанган фуқоро А.Азимов бахтсиз ходисага учради . Ушбу бахтсиз ходиса туфайли у хаётдан кўз юмди . Унинг Суғурталовчи билан тузган “хаётни аралаш суғуртаси” шартномасига 4 йил бўлганди . Суғурталовчи томонидан фуқоро А.Азимовга туланиши керак бўлган суғурта қопламасини ва омонат миқдорини аниқланг.
2-гуруҳ учун:
1 топширик
А.Каримов ўзинг фарзанди Гўзал Каримовани “Кафолат “ акциядорлик суғурта компанияси билан “Никох суғуртаси” бўйича суғурталади. Гўзал Каримовани ёши 6 ёшда . Суғурта суммаси томонлар келишуви асосида тузилган шартномада 12млн белгиланди “Никох суғуртаси” бўйича суғурта мукофатини аниқланг.
2 топширик
К .Комилов набираси Асал Каримовани “Ўзагросуғурта “ акциядорлик суғурта компаниясига “болалар суғуртаси” бўйича суғурталади Асал Каримовани ёши суғурталанган кунга 5 ёшда . Суғурта суммаси томонлар келишуви асосида тузилган шартномада 8 млн.белгиланди “Болалар суғуртаси” бўйича суғурта мукофатини аниқланг.
3 топширик
А.Каримов ўзинг фарзанди Гўзал Каримовани “Кафолат “ акциядорлик суғурта компанияси билан “Никох суғуртаси” бўйича суғурталади. Гўзал Каримова йўл таранспорт ходисаси туфайли жарохатланди . Медицина ходимларининг берган хулосасига кўра у 15 % мехнат қобилятини йўқотган .Суғурта қопламасини аниқланг.
4 топширик
К .Комилов набираси Асал Каримовани “Ўзагросуғурта “ акциядорлик суғурта компаниясига “болалар суғуртаси” бўйича суғурталади.суғурта шартномаси кучга киргандан уч ой кейин Асал Каримова бахтсиз ҳодиса туфайли сувга чуккан. “Болалар суғуртаси” бўйича Асал Каримованинг васийларига тўланиши керак бўлган суғурта қопламасини аниқланг.
Талабалар билимини мустаҳкамлаш учун тест саволлари :
1.Никоҳ суғуртасида суғурта пули қачон тўланади ?
А) Никоҳдан ўтганда ёки 21 ёшга етганда
Б) Никоҳдан ўтганда ёки 18 ёшга кирганда
В) Никоҳдан ўтмаса ҳам 18 ёшга етганда
Г) Никоҳдан ўтмаса ҳам 21 ёшга етганда
2.Болаларни суғурталашда боланинг ёши неча ёшдан ошмаган булиши керак?
А) 15 ёшдан Б) 18 ёшдан В) 21 ёшдан Г) 10 ёшдан
3..Ахоли хаётини суғурталашга куйидагиларнинг кайси бири киради?
А) Хамма жавоб Тўғри.
Б) Маълум ёшга етгунча суғурталаниш
В) Бахтсиз ходисалардан суғурталаниш
Г) Вафот ходисалардан суғурталаниш
4.никох суғуртасида тузилаётганда боланинг ёши неча ёшдан ошмаган булиши керак?
А) 15 ёшдан
Б) 18 ёшдан
В) 10 ёшдан
Г) 7 ёшдан
5. Ҳаёт суғуртасининг ҳаётнинг аралаш суғуртаси деб аталишига сабаб бўлган нечта суғурта жавобгарлик тушунча мужассамлиги сабаб бўлган?
А) 4
В) 3
С) 2
Д) 5
6.Хаётни суғурта қилиш фаолиятини амалга оширувчи суғурталовчилар учун устав фонди энг камида қанча суммани ташкил қилиши керак?
А) 250000 АҚШ доллари
В) 200000 АҚШ доллари
С) 100000 АҚШ доллари
Д) 150000 АҚШ доллари
7.Ҳаётни суғурталаш неча йилдан кам бўлмаган муддатга тузилади?
А) 1 йилдан
В) 2 йилдан
С) 3 йилдан
Д) 5 йилдан
8. Ҳаётнинг аралаш суғуртаси бўйича суғурталаш шартномаси неча ёшда бўлган фуқаролар билан тузилади?
А) 16 ёшдан 70 ёшгача
В) 7 ёшдан 70 ёшгача
С) 5 ёшдан 100 ёшгача
Д) 18 ёшдан 60 ёшгача
9 Ҳаётнинг аралаш суғуртаси шартномаси неча йилга тузилиши мумкин?
А) 1 йилга, 3 йилга
В) 10 йилга, 15 йилга
С) 5 йилга, 20 йилга
Д) А , В ва С
10 Болалар суғуртаси бўйича суғурталаш муддатининг чегараси неча ёш?
А) 18 ёш
В) 8 ёш
С) 6 ёш
Д) 21 ёш
8- Мавзу :Шахсий суғурта
Ушбу мавзуда талабалар бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг рўй бериши натижасида етказилган зарарни қоплашда суғурта, фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш шартлари, суғуртага олинмайдиган ҳолатлар ҳамда суғурта объекти ва субъекти, фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш бўйича шартнома тузиш тартиби ва бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёти шарт суғурталашда суғурта тарифларини шаклланиши, тариф ставкаси, тиббий суғурталашнинг асосий шартлари: суғурта муддати ва ҳудуди; суғурта ҳодисалари; томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; умумий истиснолар; тиббий хизмат ҳақи тўлаш ва уни ташкил этиш ва мажбурий давлат суғуртаси ҳақида тушунча, ҳарбий хизматчиларни мажбурий давлат суғуртаси–ижтимоий муҳофазанинг муҳим воситаси эканлиги ,суғурта объекти ва субъектлари, суғурта тарифи ва суғурта суммаси, суғурта мукофотини ҳисоблаш ва суғурталовчига тўлаш муддатилар ва суғурта полисини расмийлаштириш тартиби ва суғурта суммаларини тўлаш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган билимларга эга бўладилар
8- машғулот: Шахсий суғурта
Режа:
8.1Фуқароларнинг шаxсий суғуртасининг мазмуни ва унинг фукциялари
8.2 Фуқороларни баxтсиз xодисалардан суғурталаш шартлари ва суғурта шартномаларини тузиш
8.3.Xарбий xизматчиларни мажбурий суғуртаси.
8.4.Суғурта суммаларини тўлаш билан боглиқ xужжатларни расмийлаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |