5.5. WiMAX тармоқларида радиочастота диапазонидан фойдаланиш
5.5.1. WiMAX тизимлари учун радиочастоталарни тақсимлашда бутун дунё анъаналари
WiMAX бу кенг полосали симсиз уланиш (КСУ) тармоқларини яратиш учун ишлаб чиқилган технология бўлиб, улар анъавий сотали алоқа тизимлари ишлатмайдиган частоталар полосасида, яъни 2GGs дан юқори диапазонда ишлайди. WiMAX тармоқлари ишлатадиган частоталар спектри 2,3GGs ва 2,7GGs орасидаги диапазондаги полосани (Шимолий Америкада фойдаланиладиган), қайд этилган хизматлар учун 3,3GGs ва 3,8GGs орасидаги диапазондаги полосани, шунингдек, Wi-Fi ва симсиз телефонияда фойдаланиладиган “лицензияланмаган” 2,4GGs ва 5,8GGs полосани ўз ичига олади. Замонавий IЕЕЕ 802.16 стандартлари 2GGs ва 6GGs орсидаги бутун частоталар диапазонини қўллаб-қувватласада, WiMAX форуми 2,5GGs, 3,5GGs ва 5,8GGs поласаларда сертификатларни олишга йўналди. Қурилган WiMAX тармоқларининг асосий улуши 3,5GGs диапазонга тўғри келади, бу ерда бутун дунёда ўрнатилган ускуналарнинг 40 фоизига тўғри келди, кейин 5GGs; 5,2GGs; 5,4GGs; 5,6GGs; 5,8GGs диапазонлар келади. КСУ жаҳон бозорининг 85 фоизи атрофидани оператор тармоқлари ташкил этади, қолган қисм эса хусусий корпоратив тармоқларга тўғри келади [52].
Лекин, бунда WiMAX тизимлари учун алоҳида радиочастоталар полосаси ажратилмади. WiMAX учун 2,5GGs ёки 3,5GGs частоталар диапазонидаги “бириктирилган” спектр ҳақида гапирилганда ҳам бу диапазонларда частоталар полосасининг турлилига эга бўлинади. Масалан, АҚШ, Канада ва Лотин Америкасининг бир неча давлатларида КСУ тизимлари учун спектр 2,3GGs полосаларда ва 2,5GGS ҳамда 2,7GGs орасидаги диапазонда рухсат этилади, у ҳолда Wi-Fi тизимлари ва симсиз телефонлар учун 2,4GGs полоса ишлатилаётгани боис, унга рухсат этилмайди. Частоталарни тақсимлашда 3,5GGs полосада ва 3,3GGs ва 3,8GGs орасидаги диапазонда мураккаб вазият вужудга келди.
Бош муаммо шундаки, кўзда тутилган полосалар турли тарқалиш характеристикали турли диапазонлар қисмларидан, узаткичлар қувватларига талаблар ва ускуналарни ишлатилиши имкониятларидан иборат. Вазият янада мураккаблашадики, симсиз кенг полосали уланишга тақсимланган спектр ҳатто алоҳида олинган континентларда ҳам деярли гармонлаштирилмаган. Лекин, ҳатто принципиал умумий спектр техник ажратилиши мумкин бўлган жойларда ҳам сиёсий режа муаммоси вужудга келади, чунки турли давлатларда радиочастота спектрини ишлатиш бўйича турли талаблар амал қилади. Натижада, халқаро ва миллий спектрдан фойдаланиш қоидалари лабиринтида WiMAX тизимларини ривожлантириш учун йўлларни қўйиш осон бўлмайди ва катта кучларни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |