Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил



Download 9,38 Mb.
bet124/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

Уланиш
тури

Ускуна тури

Ускуналар сони/абонент харакати тезлиги

Хэндовер” ни қўллаб-қувватлаш

802.16-
2004 cтандар-ти

802.16а
стандар-ти

Турғун уланиш

Ташқарида ва ичкарида жойлашган “хотспот” лар

Якка ускуна/ турғун абонент

Йўқ

Ҳа

Ҳа

Кўчма уланиш

Ичкарида жойлашган “хотспот” лар, портатив ШК лар учун PCMCIA-адаптерлар

Кўп сонли ускуналар/ абонент турғун

Йўқ

Ҳа

Ҳа

Портатив
уланиш

Портатив ШК лар учун PCMCIA-адаптерлар, кичик адаптерлар

Кўп сонли ускуналар / пиёда тезлиги

Дағал “хэндовер”

Йўқ

Ҳа

Асосан мобил уланиш

Портатив ШК лар учун PCMCIA-адаптерлар, кичик адаптерлар, чўнтак компьютерлари, смартфонлар

Кўп сонли ускуналар / кичик тезликда ҳаракатланувчи транспорт воситаси

Дағал “хэндовер”

Йўқ

Ҳа

Тўлиқ мобил уланиш

Портатив ШК лар учун PCMCIA-адаптерлар, кичик адаптерлар, чўнтак компьютерлари, смартфонлар

Кўп сонли ускуналар / катта тезликда ҳаракатланувчи транспорт воситаси

Юмшоқ “хэндовер”

Йўқ

Ҳа


5.4.3. WiMAX тармоғини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари



Айтиб ўтилганидек, IEEE802.16 стандарти шаҳар ва районлар масштабидаги симсиз тармоқларда кенг полосали алоқа ташкил қилиш мўлжалланган (WMAN). Стандартнинг бошқа вазифаси локал, ҳудудий ва глобал тармоқлар ўртасида ўзаро алоқани таъминлаш ҳисобланади. Бу тармоқлар шунингдек симсиз шахсий тармоқлар билан ҳам биргаликда ишлайди ва симли ва симсиз тармоқлар орасида протоколлараро иерархик боғланишни таъминловчи симсиз кўприкларни вужудга келтиради.
Бу вазифаларни бажариш учун WiMAX тармоғини ташкил этишнинг турли вариантлари кўриб чиқилган. Умумий ҳолатда WiMAX тармоғи топологияси қуйидаги кўринишда тасвирланади (5.21-расм.):

5.21-расм. WiMAX тармоғи топологияси

WiMAX тизимларида аввал магистрал линияларни ташкил этиш учун 10-66MGs дастота диапазонидан фойдаланиш қўзда тутилган, ҳозирги фойдаланиладиган версияларида эса 2 дан 11 MGs дастота диапазонида 3,5; 5; 7,5; 8,75 ва 10 MGs канал кенглигида ишлайди. Бунда ±10-6 чегарада частота барқарорлигини таъминлаш зарур. Тармоқ таянч станциялари бинолар томларида ёки мачталарда жойлаштирилади. Шунингдек, турли баланд иншоотлардан,симёғочлардан ва, ҳаттоки, дарахтлардан таянч станцияларни ўрнатишда фойдаланиш мумкин. Бирор ҳудуддаги кўп сонли абонентларга симсиз кенг полосали маълумотлар узатиш хизматини тақдим этиш учун WiMAX таянч станциялари абонент ускуналари билан “нуқта- кўп нуқта” топологияда алоқани амалга оширади (5.22-расм).





5.22-расм. «Нуқта-кўп нуқта» режимида WiMAX тармоғи топологияси


Бу чизма бўйича ТС WiMAX абоненти ускуналари ёрдамида фойдаланувчилар билан боғланадилар, кейин сигнал Ethernet-кабель стандарти бўйича ёки тўғридан-тўғри аниқ компьютерга, ёки IEEE 802.11 (Wi-Fi) уланиш нуқтаси орқали қабул қилинади. Бу WiMAX орқали кабелли уланишдан симсиз уланишга ўтишда мавжуд ҳудуд ёки офис тизимидаги локал тармоқларнинг инфраструктурасини сақлаб қолиш имконини беради. Бундан ташқари компьютерлар уланиши учун стандарт технологиялардан фойдаланувчи тармоқларни ёйишни максимал даражада кенгайтириш имконини беради.


Узоқлаштирилган объектлар орасида симсиз кенг полосали алоқани ташкил қилиш учун «нуқта-нуқта» режимидан фойдаланилади (5.23-расм).



5.23-расм. “Нуқта-нуқта” режимидаги WiMAX тармоғининг топологияси


«Нуқта-нуқта» режимида турли тармоқ кўринишлари ва уларнинг комбинацияларидан фойдаланилади. 5.24-расмда WiMAX тизими учун қўлланилувчи турли кўринишдаги тармоқ топологиялари тасвирланган.

5.24-расм. “Нуқта-нуқта” режимидаги WiMAX тармоғининг кўринишлари

WiMAX тармоқларида шунингдек «mesh» режимида алоқа ташкил қилиш мумкин, бунда АУ тўғридан-тўғри бир-бири билан алоқани амалга оширади, таянч станцияси эса асосий тармоқлар инфраструктураси ва меш тармоқлари ўртасида коммутатор ҳисобланади. (5.25-расм). «mesh» режимини қўллаш натижасида тармоқнинг радиоқоплам зонаси юқори тезликда маълумот узатишни таъминлаш билан 50km гача ошади, бу ҳолда битта ТС нинг оддий ҳолдаги радиуси 5-10km ни ташкил этади.



5.25-расм. «Mesh» режимида WiMAX тармоғи топологияси


WiMAX тармоқлари «кўп нуқта - кўп нуқта» режимида қурилиши мумкин, шунингдек у «нуқта-кўпнуқта» режимини ҳам таъминлайди. (5.26-расм).



5.26-расм. «Кўп нуқта - кўп нуқта» режимидаги WiMAX тармоғининг топологияси


Бунда ТС локал трафикни ташкил қилиш учун радиотерминал ёки такрорлагич бўлиши мумкин. Маълумотлар оқими абонентга етиб боргунча, бир неча такрорлигичлардан ўтиши мумкин. Бу ҳолатда антенна масофадан созланадиган тор йўналишда сигнал узатувчи антенна бўлади. Такрорлагичлар алоқа қилинувчи нуқталар орасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш имкони бўлмаган вазиятларда фўлланилади. Улар ТС дан бир ёки бир неча абонент ускуналарига сигнал узатади.


WiMAX тизимлари ускуналари ўз ичига абонент терминалларини, асосий тармоқ ускуналарини, тугунлараро каналларни ва такрорлагичларни олади.


Абонент ускуналари

WiMAX тармоқларида фойдаланиш учун абонент ускуналари турли ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилади ва бинолар ичида ва бинолар ташқарисида (ноутбук кабилар) жойлаштирилиши мумкин. Шуни алохида таъкидлаш керак-ки, бинолар ичида жойлаштиришга мўлжалланган ва алоқа ўрнатишда касбий малака талаб қилмайдиган ускуналар ТС дан унча катта бўлмаган масофаларда ишлаш қобилиятига эга. Шунинг учун бинолар ичида ўрнатилган ускуналар тармоқ инфраструктурасини ривожлантиришда анча катта инвестиция талаб қилади, уларда ТС ларни кўпроқ қўллашга тўғри келади. Мобил WiMAX нинг пайдо бўлиши билан унинг тармоқларида алоқани таъминловчи махсус телефон аппаратлари, мобил ускуналар ва компьютер ускуналари ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилди.


Ўзаро ишлаш имкониятлари ва ишлаш сифати

WiMAX технологияси катта сонли анъанавий тизимлар, симли ёки симсиз тармоқлар билан алоқани таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган( тармоқлар IP га асосланган). Кўп ҳолларда бу архитектура мультимедиали IP-тизимларига (ёки IMS) асосланган бўлиб, тармоқлараро «роуминг» ни таъминлаш, 3G тармоқлари билан биргаликда ишлаш, IP даражасидаги тармоқларда алоқа сифати ва хизматлар тўпламини таъминлаш имконини беради. IP тармоқларига уланиш имконияти туфайли WiMAX технологияси бошқа тармоқларни кенгайтириш “чоксиз мобиллик ” принципи бўйича уларни қуриш имкониятини беради.
WiMAX технологияси симли тармоқ операторларига узоқлаштирилган ҳудудларга уланиш учун “охирги мил” муаммоларини ҳал қилиш имкониятини беради, узоқ масофаларга кабель ётқизиш каби ортиқча харажатларни камайтиради. IEEE 802.16е стандарти мобил алоқа операторлари харажатларини камайтиришни таклиф этади, мобил алоқа операторларига 2G ва 3G даражасидаги хизматларни, кенг полосали маълумот узатиш хизматларини ва энг замонавий рақобатлашувчи симсиз тармоқ хизматларини таъминлашни қўшишни таъминлайди. WiMAX тармоғини қуришнинг молиявий харажатлари анъанавий сотали иккинчи ва учинчи авлод тармоқлариникидан камроқ бўлади, асосий харажатлар ТС станциялари инфратузилмасини яратиш ва қурилиш монтаж ишларини олиб бориш учун сарфланади.IP-протоколида қурилган WiMAX архитектураси кенг полосали мултимедиали иловалардан фойдаланишда энг яхши имкониятлар тақдим этади, шунингдек, IP-асосида қурилган мобил тармоқларда қўлланилувчи овозли ва қисқа хабарларни мобил узатишни таъминлайди.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish