Схема
|
Сотанинг майдони бўйича ўрталаштирилган спектр самарадорлиги
|
Йўналтириш диаграммасини шакллантириш
|
2,1 bit/sek/Gs
|
MIMO
|
1,7 bit/sek/Gs
|
Йўналтириш диаграммасини шакллантириш + MIMO
|
2,5 bit/sek/Gs
|
Бу камчилик икки технологияни бирлаштириш билаш тузатилиши мумкин, бу тармоқни ёйишнинг барча шартларида оптимал ечим олиш имконини беради. AAS технологиясининг қўлланилиши WiMAX тармоқларини бирламчи ёйиш даражасига мос келади. MIMO нинг қўшилиши микро ва пико сотали тармоқларда юқори абонентлар сиғимини талаб қиладиган тармоқларда амалга оширилади. AAS ва MIMOнинг бирлашиши битта умумий антенна тизимлари ёрдамида таъминланиши мумкин, бу холатда ТС ни оддий дастурий таъминотни юклаш орқали модернизациялаш имконияти бўлади.
AAS ва MIMO технологияларини бирлаштириш имконияти
Ҳозирги кунда амалиётда қўшимча имкониятлар олиш учун AAS ва MIMO технологияларини бирлаштириш бўйича қилинган ишлар мавжуд. Лекин бунда бир неча қийинчиликлар юзага келади, масалан, антенналарни жойлаштириш бўйича талаблар. AAS технологиясини қўллаганда антенналар бир-бирига етарлича яқин жойлашиши керак (одатда,нурланувчи тўлқиннинг ярим узунлиги ҳисобида), антенна элементлари учун MIMO схемалар қўлланганда эса антенналар бир-биридан узоқликда жойлашиши лозим ёки қутбланишлари турлича бўлиши керак. Юқоридагиларга боғлиқ ҳолда, бу технологияларни икки жиҳат бўйича бирлаштириш имконияти мавжуд:
бир-бирига яқин бўлган оптимал масофаларда AAS ли тизимларда MIMO ни қўллаш.
Ҳар бир панел элементлари орасидаги масофа етарлича кичик бўлганда, икки элементли антенна панеллари жуфтликларини қўллаш.
Биринчи вариант алоқа каналлари энергетик имкониятларини оширишда катта фойда беради. Уни тадбиқ қилиш учун таянч станциялари стандарт тўрт элементли антенна панелларидан фойдаланиш ҳисоби етарлича осон ишлаб чиқилган бўлиши мумкин, улар тизимни кейинчалик алмаштиришни талаб қилмайди. «AAS+MIMO» технологияларини бирлаштириш ТС да датурий таъминотни юклаш орқали амалга оширилиши мумкин.
Иккинчи вариантда энг яхши ишчи характеристикаларга эришилади. AAS ҳисоби бўйича олинган аниқ талабларга боғлиқ равишда 30%гача каналнинг ўтказиш қобилиятини ошириш мумкин. Бу схема мавжуд аппарат базасида етарлича оддий ҳолатда амалга оширилади.
WiMAX тармоқларини ёйишнинг қийинчиликлари
Тўртинчи авлод тармоқларига қўйиладиган талабларга мос равишда WiMAX тизимларига алоқа сеансларини қайта ишлаш динамик алгоритмларини таъминлаш, радиоэфир шартларига мос равишда сигнал қайа ишлаш усулларини соддалаштириш каби талаблар қўйилади.
Агар WiMAX тизимлари “сигнал-шовқин” нисбатининг юқори кўрсаткичига ва ишончли сигналга эга бўлса, юқори тезликли узатиш режимини танлаш мумкин, бунда сигнал қабул қилгичларда осон ва аниқ декодланади. Радиомуҳитнинг ёмон параметрли холатларида тизим анча чидамли чигнал қайта ишлаш усулларини танлайди (масалан, OFDM-символидан фойдаланиб кам битли юқори қувватли сигнал чиқариш), бу эса сигнални аниқроқ декодлаш имконини беради. Шунинг учун WiMAX тармоқларини ёйиш бир қатор мураккабликларга эга, бунда нафақат сигнал поғонаси ва CINR коеффициенлари ҳисобга олинади, шунингдек Абонент ускуналари учун канал ресурсларини динамик тақсимлаш механизмлари билан аниқланади. Кўплаб алоқа тизимлари 2-3 профилдаги алоқа сеансларига эга, шунингдек WiMAX тизимларида бир вақтда 7 тагача профил мавжуд бўлиши мумкин, лекин WiMAX тизимларида сигнални қайта ишлаш алгоритмлари бошқа симсиз тизимларга нисбатан анча мураккаброқ бўлиб туюлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |