«Роуминг» ҳолатида АУ ни идентификация қилиш хусусиятларини кўрсатиб ўтамиз.
АУ идентификацияси «уй» тармоғининг EIR регистри ёрдамида қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади: меҳмон тармоқ АУ дан дастлабки уланиш (ингл. Initial Attach) га талаб олган ҳолларида, фақат бу талаб “хэндовер” процедурасини бажариш учун дастлабки уланиш ҳолларидан ташқари.
АУ ни идентификациялаш, шунингдек, абонент ускунаси UTRAN/GERАN тармоқларида бўлиб, сўнг E-UTRAN тармоғига кирганида TAU процедураси амалга оширилганда, агар АУ га хизмат кўрсатган SGSN тугуни АУ идентификацияси ҳақида маълумот бермаган бўлса, бажарилади.
Назорат саволлари
LTE технологияси ҳақида умумий маълумотларни келтиринг. LTE тизимлари характеристикаларига асосий талаблар қандай бўлган?
LTE стандартининг асосий техник характеристикаларини келтиринг.
LTE тизимида маълумот узатиш таянч тармоғининг янги архитектураси қандай ном олди? Унинг асосий вазифалари қандай?
LTE/SAE архитектурасида қайси бўлимлар асосий ҳисобланади? LTE/SAE умумий архитектурасининг соддалаштирилган схемасини чизинг.
E-UTRAN тармоғининг тузилмаси ва функцияларини баён этинг.
MME, S-GW ва P-GW тармоқ тугунларининг функцияларини баён этинг.
GSM ва WCDMA/HSPA тармоқлари LTE/SAE тармоқларига қандай уланади?
EPS нимтизимининг вазифаси қанақа? S1-flex механизми нимага хизмат қилади? Тармоқни биргаликда ишлатиш қандай амалга оширилади?
LTE/SAE архитектурасида бошқарув ва абонент сатҳларида протокол стекларини келтиринг.
RLC даражаси маълумот узатишнинг қандай ишончлилик режимларини таъминлайди?
LTE тизимида ишончлиликни таъминлаш учун қандай пакетларни такрорий узатиш механизмларидан фойдаланилади?
“Юқорига” ва “пастга” йўналишларда алоқа учун 2-чи даражанинг тузилмасини келтиринг.
LTE тизимидаги мантиқий каналларни ва уларнинг вазифаларини санаб ўтинг?
LTE тизимидаги транспорт каналларни ва уларнинг вазифаларини (қўлланишини) санаб ўтинг?
LTE тизимида мантиқий каналлар транспорт каналларга қандай тақсимланади?
Мобиллик нуқтаи назаридан абонент ускунаси қандай ҳолатларда бўлиши мумкин?
Актив ва ноактив режимларда АУ нинг мобиллиги қандай таъминланади?
LTE тизимларида қандай маълумот йўқолишини камайтириш механизмлари таклиф этилган? Улардан қайси бири танланган?
3GPP лойиҳаси доирасида “хэндоверда” АУ учун контекстни узатишда RLC даражаси контекстини узатиш ва RoHC процедурасидан фойдаланиш масалалари қандай ечилган?
E-UTRA тармоғида “пастга” ва “юқорига” йўналишларда қандай каналларни ажратиш технологиялари танланган? Нима учун?
E-UTRA технологиясининг асосий миқдорий характеристикаларини келтиринг.
E-UTRA фреймининг тузилмасини келтиринг.
OFDM технологиясига қисқача тавсиф беринг ва унинг асосий афзалликларини санаб ўтинг.
“Пастга” йўналишда OFDM/QAM модуляцияси қандай ишлайди?
E-UTRA тармоқларида кўп антеннали тизимлар нима сабабдан ва нима учун ишлатилади?
MIMO технологиясига тавсиф беринг? MIMO технологиясининг принципи нимада? MIMO технологияси қандай иш режимларига ажратилади?
MIMO ишлатилганда қабул қилинаётган канални қандай математик ифода билан кўрсатиш мумкин?
MIMO учун Шэннон формуласи қандай кўринишга эга?
Фазовий мультиплекслаш қандай турларга ажратилади? Улар қандай ишлатилади?
MIMO тизимида қандай фазовий ажратиш турлари ишлатилади?
Фазовий-вақтли кодлаш механизми қандай ишлайди?
Нурларни шакллантириш усулини ҳисобга олганда MIMO тизимларининг «интеллектуал» антенналарини қандай гуруҳларга ажратиш мумкин?
Радиочастота спектридан фойдаланиш масаласида алоқа индустриясининг анъаналари ва истиқболлари қандай? LTE тармоқларини қуриш учун эҳтимолли частота полосалари қандай?
Дунёнинг турли регионларида 700MGs диапазонида частоталарни қайта тақсимлаш қандай амалга оширилади?
900MGs диапазонида LTE тармоқларини қуриш афзалликлари нимада ва бу диапазонда уларни қандай қурилиш кетма-кетлиги кутилмоқда?
IMT-2000 ер сирти хизматларини ривожлантириш учун бўйича бутунжахон радиоалоқа конференцияси (БРК) томонидан қандай частоталар полосаси аниқланган?
LTE тизимларини ривожлантириш учун бошқа қандай частоталар диапазони номзод ҳисобланади ва IMT-2000 ва IMT Advanced тизимларини ривожлантириш учун қандай бўлажак радиочастоталарга зарурат мавжуд?
QoS алоқа сифати кўп ҳоллар учун қандай параметрлар орқали аниқланади?
Алоқа ва АТ соҳаларида қандай QoS моделлари қўлланилади?
Кафолатланган QoS даражасини таъминлаш учун LTE тизимида қандай ёндашувдан фойдаланилган?
LTE тармоғининг турли элементларига ва турли даражаларида хавфсизликка қандай таҳдидлар мавжуд?
Абонент ускунаси, таянч станция, мобилликни бошқариш тизими, “сунги миля” транспорт каналларига қандай таҳдидлар мавжуд?
LTE тизимида АУ ни кузатиш таҳдиди қайси параметрлар бўйича бўлиши мумкин?
Қандай ажратишни LTE тармоқларида ахборот хавфсизлигини таъминлашни асосий принципи деса бўлади?
3GPP 33.401 Техник спецификацияда қандай хавфсизлик функцияларининг гуруҳлари аниқланган?
LTE/SAE тармоғида хавфсизликни таъминлаш функцияларининг бажарилишида қандай асосий масалалар ечилади?