Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


Ахборот хизматларини кўрсатиш



Download 9,38 Mb.
bet61/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

Ахборот хизматларини кўрсатиш
Ахборот хизмати тарифлар, чеклашлар, эҲТИмолий комбинациялар тўғрисидаги тезкор маълумотларни ҳисобга олган ҳолда абонентлар, маҳсулотлар ва хизматларни қўллаб қувватлаш функцияларини ўз ичига олади. Шунингдек, «биллинг» тизимининг тўлиқ конфигурацион маълумотлари, ҳисоб-китоблар жадвали, ҳисоблар чиқариш, абонентларни хабардор қилиш, аудитни ҳамда маълумотларнинг эскиришини созлаш, абонентларнинг белгиланган характеристикаларини бошқариш каби функциялар ҳам киради.
Молиявий хизмат кўрсатиш
Молиявий хизмат кўрсатиш тўловларга ишлов бериш, уларни ҳисобланган миқдорини кўрсатилган хизматлар миқдори билан солиштириш («квитовка»), абонентларнинг дебитор қарзларини назорат қилиш ва ундириш ҳамда солиқ солиш бўйича маълумотларни бошқариш каби функцияларни амалга оширади.
        1. LTE тармоқларида «биллинг» ни ташкил этиш асослари

LTE тармоқларида овозли алоқа ва маълумотлар узатишда тарификация ҳамда абонентларга хизмат кўрсатиш сиёсатини бошқариш масалалари юқори аҳамият касб этади. Бу эса фойдаланилаётган мобил трафик ҳажмининг кескин ортиши ҳамда турли хилдаги кенг полосали хизматларнинг конвергенцияси билан боғлиқ. Интернетга ва бошқа ахборот ресурсларига исталган канал ёрдамида юқори тезликда ва сифатли уланиш имконияти абонентларнинг асосий талабларидан бири бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда истемол қилинаятган трафик даражаси операторлар томонидан тезлик ҳамда трафик ҳажмига чекловлар киритиш ҳисобига бошқариб турилибди, лекин бу каби услублардан узоқ вақт фойдаланиб бўлмайди, ва бу мобил кенг полосали хизматларнинг умумий ривожланишига тўсқинлик қилади.
Турли хил алоқа хизматларининг конвергенцияси натижасида хозирги кунда операторларга универсал ҳисоблаш тизимлари янада долзарб бўлади. Бундай хисоблаш тизимлари алмашилган трафик асосида хисоб-китоб қилувчи анъанавий овоз ва маълумот узатиш хизматларини қўллаб-қувватлаши хамда янги, асли маълумот узатиш тармоқларида асосланган ва уларнинг узлуксиз қисми бўлган хизматларни қўллаб-қувватлаши лозим бўлади. Мультисервис (кўп сонли хизматлар) шароитида ва турли хил ҳисоблаш моделлари асосида абонентлар сўзлашувларини ҳамда трафикларини ҳисоблашга мўлжалланган ягона «биллинг» хизмати «конвергент биллинг»28 номини олди. Оддий мисол – “Triple Play” хизматлари, яъни фойдаланувчиларга «бир пакетда» ҳам маълумот узатиш, ҳам телефония, ҳам телевидение хизматларини кўрсиш. Мураккаброқ мисоллар – бу «булутли хизматлар» (IaaS, SaaS), ўзаро жойлашуви узоқроқ бўлган йирик корпоратив мижозлар учун VPN тармоқларини ташкил қилиш ва бошқалар.
Бу каби масалаларни ҳал этишда юқорида таъкидлаб ўтилганидек (3.3.3-бобга қаранг), 3GPP лойиҳасида LTE/SAE архитектуриасига хизмат кўрсатиш сифатини мослашувчан бошқара оладиган ҳамда тўртинчи авлод янги хизматларини кўрсата оладиган янги функционал элементлар қўшимча равишда киритилди. Хусусан, бу функционал элементлар LTE тармоғида қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • абонентларнинг молиявий имконияти ҳамда эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қулай тарифларни қўллаш;

  • фойдаланилган иловаларга боғлиқ ҳолда тарификацияни таъминлаш;

  • фақатгина алоқа операторига маълум бўлган абонентларнинг жойлашган манзили билан боғлиқ хизматлар (масалан, сифатли контекстли рекламалар учун);

  • оператор томонида трафик мазмунини филтрлаш, шунингдек, фойдаланилаётган хизматларга вақт бўйича ҳамда давомийлик бўйича чекловлар ўрнатиш (ушбу масаланинг долзарблиги шундаки, бугунги кунда Интернет фойдаланувчиларининг аксарият қисмини ёш болалар ташкил этмоқда);

  • алоқа хавфсизлигига тахдид қилувчи, ҳалақит берувчи сайтлар ҳамда дастурлардан ҳимояланиш.

Ўз навбатида, LTE тармоқ архитектураси доирасида ушбу вазифалар кўрсатилаётган хизматларнинг тарификациясини ҳамда абонентларга хизмат кўрсатиш сиёсатини (қоидаларини) бошқариш функциясига тааллуқлидир (қисқача «тарификация ва сиёсатни бошқариш» функцияси).
        1. LTE тармоғида тарификация ва сиёсатни бошқариш

Тарификация ва сиёсатни бошқариш – PCC (ингл. Policy and Charging Control) функцияси LTE тармоғида (3GPP 8-релизи), 3.19-расмда кўрсатилганидек, илова серверлари ёрдамида хизматлар сифати - QoS ни, тарификацияни ва сиёсатни динамик тарзда бошқарувини таъминлайдиган, амалда ишлатилган платформа асосида қурилади.

3.19-расм. LTE тармоғида РСС функциясини ишлаш принципи (видеоконтент узатиш мисолида)
Расмдан кўринганидек, РСС функцияси тақсимланган архитектурага эга ва спецификацияланган ўзига хос вазифаларни бажарувчи қуйидаги бир нечта функционал элементлардан ташкил топган:

  • PCRF (ингл. Policy and Charging Rules Function) – сиёсатни ва тарификация қоидаларини бошқариш ҳамда маълумот оқимлари асосида қарорлар қабул қилиш вазифаси;

  • PCEF (ингл. Policy and Charging Enforcement Function) –SGW-хизмат кўрсатиш шлюзида ташкил этилган тарификация ҳамда сиёсатни қўллаш вазифаси ва PCRF бошқаруви остида мустақил IP-оқимлар учун шлюзлаш ҳамда QoS ни бошқариш функцияларини бажаради. PCEF вазифаси, шунингдек, тарификация мақсадида трафикни баҳолашдаҳам қатнашади;

  • OCS (ингл. Online Charging System) – фойдаланувчиларга PCEF воситасида, уланиш вақти, узатилган/қабул қилинган трафик ҳажми ёки бошқа турдаги пуллик хизмат кўринишидаги хизматларни кўрсатишга масъул бўлган “онлайн” (реал вақт асосида) тарификация вазифаси;

  • OFCS (ингл. Off-line Charging System) – “офф-лайн” (нореал вақт асосида) тарификация вазифаси, РCEF дан абонент хизматдан фойдаланганлиги тўғрисида маълумот олади ва фойдаланилган хизматларнинг тарификацияси бўйича кейинчалик «биллинг» тизимида фойдаланиш учун CDR (ингл. Charging Data Records) ёзувларини яратади.

Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, РСС функцияси тарификацияни динамик равишда бошқаради ҳамда ҳар бир абонент учун мустақил равишда ёки ҳатто алоҳида маълумотлар оқими бўйича ҳам алоҳида QoS даражаларини бошқаради.
LTE тизимларида «биллинг» хизмати ташкил этилишини кўриб чиқишда LTE тармоқларини жорий этиш босқичма-босқич (қуйидаги фазалар асосида) амалга оширилиши режалаштирилганлигига алоҳида этибор қаратиш лозим, хусусан:

  • 1-фаза: фақат маълумотлар узатиш ташкил қилинган LTE тармоғи;

  • 2-фаза: маълумотлар узатишга қўшимча равишда IP бўйича овоз узатиш ташкил қилинган LTE тармоғи (VoIP ёки VoLTE);

  • 3-фаза: тўлиқ IP-архитектура асосида қурилган ва IMS муҳитида ишлайдиган LTE тармоғи.

Тарификация ва сиёсатни бошқариш функциясининг иши ҳам шунга мос равишда фазадан-фазага ривожланиб бориши лозим. Масалан, РСС функциясининг 1-фаза учун вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • PCC нинг барча функциялари трафикнинг мазмуни ҳамда ҳажми илгаригига нисбатан сезиларли даражада ўсишини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган бўлиши лозим;

  • Медиация тизими ҳамда “онлайн” тарификация взифалари (4G) пакетли коммутация тармоқлари билан (2G ва 3G) каналли коммутация тармоқларининг биргаликда ишлашини қўллаб-қувватлаши лозим;

  • Мавжуд медиация тизими EPC-янги таянч тармоғи элементларини қўллаб-қувватлаши учун кенгайтирилиши лозим;

  • Фойдаланаётган хизматларга боғлиқ ҳолда абонентлар исталган тўлов моделларини танлай олиш имкониятига эга бўлишлари лозим (prepaid, postpaid, ёки аралаш (гибрид) моделлар).

Ушбу вазифалар LTE тармоғини бошланғич эволюцион жорий қилишда ҳамда уни даромад келтириши учун жуда муҳим ҳисобланади (3.20-расм).
2-фаза босқичида каналли коммутация тармоқлари билан ўзаро трафик алмашуви кескин қисқаради, аммо пакетли коммутация ҳажми ортади, ва РСС функциясига ҳам ўзгартириш киритилади.VoLTE хизматларига ўтиш трафик турига боғлиқ ҳолда QoS ни динамик бошқаришни тўлиқ киритишни талаб этади.
3-фаза босқичида радиоуланиш сатҳидаги каби коммутация сатҳида ҳам тўлиқ IP-протоколга ўтиш амалга оширилади (3.21-расм).

3.20-расм. LTE тармоғида РСС функциясининг 1-фаза босқичидаги ишлаш схемаси

3.21-расм. LTE тармоғида РСС функциясининг 3-фаза босқичидаги ишлаш схемаси
Ушбу босқичда «биллинг» ва QoS ни бошқариш жараёнида иштирок этувчи контент ва иловалар серверлари кенг тадбиқ этилади, ва бу, ўз навбатида, тарификация ва сиёсатни бошқариш функциясида юклама янада ошишига олиб келади. Ва бу масалалар операторлар томонидан ўзларининг LTE тармоқларини, хусусан РСС функциясини, режалаштиришда 1-фазадан бошлаб алоҳида эътиборда бўлиши жуда мухимдир.
Ягона IP-платформага ўтиш тармоқнинг мослашувчан ишлаши, кам харажатлилиги ва хизматларнинг оммабоплиги (универсаллиги) каби қатор афзалликларни киритиш билан бир вақтда, тарификация ва сиёсатни бошқариш, алоқа хавфсизлигини таъминлаш ва янги иловаларни қўллаб-қувватлашда қатор қўшимча вазифаларни ҳам яратади. Ўзгаришлар бошқарув сигналлар (сигналинг) сатҳида ҳам амалга ошади, хусусан: SIP-протоколига қўшимча LTE тармоғида 2G, 3G ва симсиз кенг полосали тизимларда фойдаланиладиган SS7, RADIUS ҳамда CAMEL29 протоколларини ўрнига, бошқарув сигналларини хам тармоқ ичида, хам тармоқлараро алмашувини таъминлай оладиган янги Diameter протоколи ишлатилади. Кенг маънода, тарификация ва абонентларга хизмат кўрсатиш сиёсатини бошқариш функцияси аутентификация, мобилликни бошқариш, QoS-хизматлар сифатини таъминлаш, «биллинг» ҳамда “роуминг” каби функцияларни ўз ичига олади. Демак, ягона IP-платформа Diameter протоколида сигнал муҳитини бошқаруви, хавфсизлиги ва конфигурацияси қандай ташкил қилинганини аниқлаб беради. Diameter протоколи асосида янги уланиш технологиялари яратилганда аутентификация, авторизация ва турли сервисларни ҳисобга олиш (ААА) хизматларини тақдим этиш учун кейинчалик кенгайтириш имкониятига эга таянч протокол яратиш концепцияси ётади. Хусусан, Diameter протоколи қуйидаги характеристакаларга эга:

  • кафолатланган етказишни таъминловчи транспорт протоколларини қўллаб-қувватлаш (UDP ўрнига TCP ёки SCTP);

  • транспорт ва тармоқ сатҳларида маълумотларни ҳимоя қилиш (IPSek ёки TLS);

  • RADIUS протоколидан босқичли ўтиш (Diameter протоколи RADIUS протоколи билан тўлиқ мослашмаслигига қарамасдан);

  • “атрибут-қиймат” жуфтлиги (AVP) ҳамда идентификаторлар учун (8 бит ўрнига 32 бит) манзил хажмининг етарлилиги;

  • “клиент-сервер” моделини қўллаб-қувватлаш;

  • тугунларни (DNS-сервердан фойдаланган ҳолда) динамик тарзда аниқлаш;

  • тармоқ тугунларининг функционал имкониятларини мослаштириш;

  • иловалар сатҳида ишончли етказиш механизмини қўллаб-қувватлаш;

  • юқори сифатли мобилликни қўллаб-қувватлаш;

  • такомилашган масштабланиш;

  • фойдаланувчи буйруқлари ва атрибутларидан фойдаланиш.










Шундай қилиб, LTE тармоқларини жорий қилиш операторлар олдига кенг миқёсда, хусусан, фойдаланиладиган хизматлар тарификациясини ҳамда абонентларга хизмат кўрсатиш сиёсатини бошқарувини ташкил этиш соҳаларида маълум бир вазифалар қўяди. Бунда, бир тарафдан, юқори тезликли 4G хизматларини жадал равишда жорий этиш эҲТИёжи ва, иккинчи тарафдан, ускуналарни, жумладан OSS/BSS тизимларини алмаштирш ва янгилаш учун бўладиган сарф-ҳаражатлар ўртасидаги балансни топа билиш ўта мухим вазифага айланади. Шу маънода моҳирона ташкил этилган тарификация тизими хамда даромадларни ва фойдаланувчиларнинг содиқлигини оширишга қаратилган «биллинг» тизимининг мавжудлиги ҳал қилувчи омиллардан бўлиши мумкин.

Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish