Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил



Download 9,38 Mb.
bet60/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

Ҳисоб-китоб операциялари
Ҳисоб-китоб операциялари блокида: истеъмолни аниқлаш (мисол учун, коммутатордан қўнғироқлар ҳақидаги батафсил маълумотларни олиш, коммутацион қурилмадан сарф қилинган трафик тўғрисида маълумотларни олиш ва уларга ишлов бериш, медиация тизимидан маълумотлар олиш); истеъмолни баҳолаш (истеъмол ҳақидаги маълумотларнинг ҳисоб-китоб кўрсаткичларини аниқлаш); баҳоларни бирлаштириш (агрегация) ва абонентларга ишлатилган хизматлари учун ҳисоб ёзишни ташкил қилиш, солиқлар, чегирмалар ва қўшимчаларни ҳисоблаш, хатоларни тўғрилаш, тўлов учун ҳисоб варақалар яратиш, тўлов ҳисоб-китобларини абонентларга етказиш ёки маълум қилишни таъминлаш, абонентларнинг шахсий ҳисоб рақамларини бошқариш ва шу каби бошқа қатор функциялар амалга оширилади.
Ҳисоб-китоб операциялари блоки телекоммуникация хизматларини турига хамда абонентлар билан ўзаро муносабатлар моделига қараб турлича ташкил этилиши мумкин. Хусусан, «олдиндан тўлаш» (ингл. Prepaid) ёки «факт асосида тўлаш» (ингл. Postpaid) моделлари ажратилади.
Олдиндан тўлаш (Prepaid) – абонентлар билан ҳисоб-китобни амалга ошириш модели бўлиб, алоқа хизмати оператори абонент ҳисоб рақамига олдиндан тўловни амалга оширишни кўзда тутади. Бу каби тизимларда ҳисоб-китоб реал вақт асосида амалга оширилади. Бунда абонентга оператор томонидан ўрнатилган энг кам миқдор мавжуд бўлиб, абонент ҳисобида қолган пул унгача камайса, хизмат кўрсатиш режими ўзгариши (ёки тўлиқ тўхтатилиши) мумкин. Абонент ҳисобидаги маблағ миқдори, ижобий баланснинг давомийлиги, тушаятган тўловларнинг миқдори ва доимийлиги - оператор томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг сифати, миқдори ва хисоби учун тарификация параметрлари бўлиб хизмат қилади. Олдиндан тўлаш модели «иссиғидаги биллинг» деб ҳам аталади.
Факт асосида тўлаш (Postpaid) – хисоб-китоб модели бўлиб, бунда оператор абонент билан тузилган шартномага мувофиқ олдин хизмат кўрсатади, сўнг тарификация қилади ва тўлов учун ҳисоб чиқаради. Тарификация ҳамда ҳисоблаш жараёни доимий-режали бўлиб, одатда шартномада келтирилган календар вақт оралиғида (кўпинча ойлик, камдан-кам ҳолларда ҳафталик, чораклик, йиллик) амалга оширилади. Абонент ҳисоб варақада кўрсатилган маблағни шартномада келтирилган вақт оралиғида тўлаши шарт. Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса, абонентга дебитор қарздорлиги учун шартномада келтирилган тартибда чоралар кўрилади.

Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish