UMTS ва GSM тармоқларининг ўзаро ишлаши
UMTS ва GSM тизимлари радиоинтерфейс сатхида турли хил механизмлардан фойдаланади, шунинг учун ушбу сатҳда иккала тармоқлар мослаша олмайдилар. Лекин ҳозирги пайтда иккала стандартда ишлай оладиган UMTS абонент ускуналари ва модуллари Европа, АҚШ, Шимолий Африка ва Осиёнинг кўп ҳудудларида кенг тарқалган. Бунда, агар UMTS тизимининг абоненти UMTS хизмат доирасидан четга чиқса, унинг терминали автоматик равишда GSM форматида қабул қилиш ва узатиш ҳолатига ўтади (ҳатто тармоқ турли операторларга тегишли бўлсахам). Лекин GSM стандартининг мобил терминаллари UMTS тармоқларида ишлай олмайди.
GSM стандартида хизмат кўрсатаётган алоқа операторлари учун UMTS стандартига ўтиш техник нуқтаи назардан оддий бўлсада, тармоқни ташкил этиш нуқтаи назаридан анча ҳаражатли бўлади. Янги даражадаги тармоқларни қуришда олдинги инфратузилманинг аксарият қисми сақланиб қолади, лекин шу билан бирга БСлар учун янги ускуналарни сотиб олиш ҳамда янги лицензиялар олиш учун катта миқдорда маблағ сарфланиши талаб қилинади.
UMTS тизимининг GSM тизимидан асосий фарқи радиоуланиш тармоғини (ингл. Radio Access Network - RAN) умумий уланиш принципида қурилишидадир. Бу UMTS тизимини бирлашган хизматлар кўрсатувчи рақамли тармоқлар - ISDN, Интернет, GSM, ёки бошқа UMTS тармоқлари билан ўзаро ишлаш имконини беради. UTRAN номини олган UMTS стандарти радиоуланиш тармоғи “Тизимларнинг очиқ ўзаро ишлаш” моделининг (ингл. Open Systems Interconnection - OSI) учта қуйи сатҳларида ишлайди, улардан энг юқорисини (учинчи, тармоқ сатҳини) радиоресурсларни бошқарувчи тизим протоколлари (RRC протоколи) ташкил этади.
UMTS стандартининг камчиликлари
UMTS стандартининг асосий камчиликларига қуйидагилар киради:
спектрдан нисбатан самарасиз фойдаланиш (5MGs кенгликдаги жуфт каналлар) ва бошқа хизматларга тегишли бўлган частоталарни бўшатиш зарурати, бу тармоқларни қурилишини секинлаштиради (масалан, АҚШдагидек);
баъзи давлатларда (шу жумладан, АКШ ва Японияда) радиочастота спектрини тақсимлаш тартиби ҲТИ тавсияларига мос келмайди, ва натижада UMTS тармоқларини стандарт учун мўлжалланган частоталарда қуриб бўлмайди;
UMTS ва GSM тармоқлари орасида “хэндовер”ни текис амалга оширишнинг технологик мураккаблиги;
сотанинг унча катта бўлмаган радиуси (хизматларни тўлиқ тақдим этиш учун у 1-1,5km ни ташкил этади);
аккумулятор батареяларининг кам сиғимлилиги билан бирга мобил терминалларнинг нисбатан оғирлиги.
2.4.3.2. CDMA-2000 стандарти
3GPP-2 лойихаси доирасида амалга оширилган тадқиқотлар натижасида CDMA-2000 оиласи таркибига кирадиган стандартлар гуруҳи ишлаб чиқилди. Ўз номидан маълум қилганидек, CDMA-2000 стандартларининг оиласи (CDMA2000 1Х - CDMA2000 EV-DO Rel.0, CDMA-2000 EV-DO Rev.A, CDMA-2000 EV-DO Rev.B, - CDMA-2000 3x) каналларни код асосида ажратувчи – CDMA технологиясини қўллаган ҳолда қурилади. CDMA технологияси ўзининг юқори спектрал самарадорлиги туфайли сотали алоқа тизимларининг иккинчи авлодидан учинчи авлодига ўтиш учун қатъий ечим бўлди. CDMA-2000 стандарти cdmaOne (IS-95) тармоқларининг эволюцион ривожланишида учинчи авлоди деб ҳисобланади, ва шуни учун хам бу стандартлар тармоқлари ўзаро ишлай олади. CDMA–2000 стандартлари IS-95A версиясининг асосий принципларини сақлаган ҳолда узлуксиз ривожланмокда ва такомиллашиб бормоқда. Ўзининг кейинги эволюцион ривожланишида CDMA-2000 стандартлари LTE стандарти томон харакатланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |