Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил



Download 9,38 Mb.
bet104/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

Кенг қамровли зоналар. WiMAX тизими радиоканал шароитларига қараб турли модуляция усулларини (BPSK, QPSK, 16-QAM ва 64-QAM) тезкор равишда мослаштириши (адаптация қилиши) мумкин. Узаткич қуввати кучайтиргичи ва паст тезликли модуляция усуллари ишлатилганда алоқанинг узоқлигини (“нуқта-нуқта” режимида) 56 km дан ошириш мумкин (айниқса, тўғри кўриниш мавжуд бўлса).
Тўғри кўриниш бўлмаган холларда алоқа ўрнатиш. Тўғри кўриниш бўлмаган (ингл. NLOS) холат деб объектлар орасида радиотўлқиннинг биринчи Френел зонаси тўлиқ ёпиқ бўлган ҳолат тушунилади. Кўп нурли узатиш шароитларида самарали бўлган OFDM технологиясидан фойдаланиш туфайли WiMAX тизимлари тўғри кўриниш бўлмаган холлардаҳам юқори кўрсатгичлар билан ишлаши мумкин. Бу қобилият WiMAX тизимларида ҳатто тўғри кўриниш бўлмаган ҳоллардаҳам юқори тезликдаги алоқани тақдим этиш имконини беради. Бу нарсага, масалан, 3G тармоқларида эришиш анча мураккаб.
Мобиллик. IEEE 802.16е стандарти WiMAX технологиясига мобилликни қўллаб-қувватлаш учун асосий функционал имкониятларни қўшди. Такомиллаштиришлар асосан OFDM ва OFDMА технологияларининг қўшилиши ҳисобига физик даражага тегишли бўлди. Мобил WiMAX тизими 160km/soat гача тезликда харакатланувчи абонент билан ишончли алоқани ташкил этишга имконият яратади.
Тармоқга созланиш қулайлиги. Замонавий сотали алоқа тизимларидаги каби WiMAX тизимининг абонент ускунаси тармоққа уланганида мустақил идентификацияланишга қодир. Яъни АУ таянч станцияга уланганида алоқа каналининг характеристикаларини аниқлаши, тармоқнинг маълумотлар базасидан рўйхатдан ўтиши ва сигнални узатишга мос параметрларини ўрнатиш мумкин.
Ишчи частоталарнинг кенг диапазони. IEEE 802.16 стандартлар оиласида 2,5GGs; 3,5GGs ва 5,8GGs частоталар диапазонидан фойдаланиш кўзда тутилган.
Кучайтирилган алоқа хавфсизлиги. WiMAX технологияси AES (ингл-н Advanced Encryption Standard) ва 3DES (ингл-н Triple Data Encryption Standard) шифрлаш алгоритмларини қўллаб-қувватлаши мумкин. Таянч станция ва абонент ускунаси орасида каналларни шифрлаш ҳисобига WiMAX тизими абонентлар орасида махфийликни (бошқалар эшитишидан ҳимояни) ва оператор хизматларига рухсат этилмаган уланишларни тақиқлаш ҳисобига бутун тармоқ бўйича хавфсизликни таъминлайди. WiMAX тизими, шунингдек, ичига ўрнатилган VLAN41 (ингл-н Virtual Local Area Network) функциясини қўллаб-қувватлаш ҳисобига бир таянч станция орқали узатилаятган турли фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоясини таъминлайди.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish