Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил



Download 9,38 Mb.
bet102/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

1-сонли масала: ривожланаёган давлатларда 1,5 миллион қишлоқлар ҳатто телефон тармоқларига ҳам уланмаганлигини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ ҳудудларида АКТ хизматларига уланишни таъминлаш;

  • 10-сонли масала: 2002 йилда Интернет фойдаланувчиларининг умумий сони 600 миллионлигини ёки дунё аҳолисининг 10 фоизини ташкил этганлигини ҳисобга олган ҳолда, дунё аҳолисининг ярмидан кўпига АКТ хизматларига уланишни таъминлаш.

    Кўриниб турганидек, WiMAX технологиясининг зиммасига (бошқа симсиз ва тармоқ технологиялари билан бир қаторда) “Рақамли тенгсизлик” муаммосини ечишда ўта муҳим вазифа юкланган ва бу тизим ривожланган ва ривожланаётган давлатларда АКТ хизматлари ва инфротузилмаларига оммавий, умумқамровли, тенг ҳуқуқли ва ишончли уланишни таъминлашга чақирилган.


    5.1.4. WiMAX тизимининг асосий характеристикалари



    Янги IEEE 802.16 стандартларининг яратилиши ва WiMAX нинг мобил режими пайдо бўлиши туфайли ишлаб чиқарувчилар ягона стандартлар қабул қилиш ва қурилмаларни ўзаро ишлаш имкониятларига кўпроқ қизиқиш билдира бошладилар. Бу қизиқиш, шунингдек, WiMAX тизими кучли рақобат афзаллигига эга бўлиши мақсадида Intel (АҚШ) корпорацияси томонидан қўллаб-қувватланиши билан янада маҳкамланади. Хусусан, WiMAX технологияси жиҳозларни (ускуналарни) стандартлаштириш ва уларни ўзаро ишлаш имкониятларини таъминлайди хамда тармоқлар ташкил этишда сарф-ҳаражатларни сезиларли даражада камайтиришни кўзда тутади. Мисол учун, Intel ва Fujitsu каби чипсет (интеграл схема) ишлаб чиқарувчилар уларни кўп сонда ишлаб чиқкариши ва етказиб бериши мумкин, бу эса, ўз навбатида, абонент ускуналарининг нархини пасайишига олиб келади.
    WiMAX тизимларининг ишчи характеристикаларига кўплаб талаблар қўйилади ва, асосан, максимал маълумот узатиш тезлигига ва алоқанинг узоқ масофаликлиги талаб қилинади. Лекин, бунда бу икки параметрнинг максимал кўрсатгичларини бир вақтни ўзида таъминлаш мумкин эмаслигини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Масалан, замонавий WiMAX тизимларида 70Mbit/sek дан юқори тезликларга эришиш мумкин, лекин буни учун қуйидаги шартлар бажарилиши шарт: модуляция даражасини қўллаб-қувватлаш учун алоқа каналининг сифати жуда яхши бўлиши керак (бу тўғридан-тўғри кўриниш – LOS, ёки шунга яқин кўриниш - nLOS мавжудлигида бўлиши мумкин), ҳамда 10MGs кенгликдаги каналда 1024 та субканаллар мавжуд бўлиши керак. Аксинча, алоқа узоқлигини 50km дан ортиққа таъминлаш мумкин, лекин, у ҳолда маълумот узатиш тезлиги бор йўғи 2-3Mbit/sek ни ташкил этади. Бундаҳам каналнинг сифати жуда юқори бўлиши керак, яъни объектлар орасида тўсиқлар сони жуда кам бўлиши, тор йўналтирилган антенналардан фойдаланилган ва nLOS шароити мавжуд бўлиши керак. IEEE 802.16e стандартига асосланган мобил WiMAX тизими каналнинг 10MGs кенглиги билан чекланиб қолиш эҲТИмоли бор (ҳар ҳолда бошланишига). Шундаҳам у 37Mbit/sek тезликни таъминлайди. 5MGs лик полосаларда эса WiMAX тизими 18,7Mbit/sek максимал тезликни тақдим этиши мумкин ва бу сотали алоқанинг HSDPA техгологиялсидаги максимал кўрсатгичларга (5MGs полосада 14,4 Mbit/sek) мос келади.
    WiMAX тизимларининг бошқа муҳим характеристикалари қуйидагилардан иборат:

    Download 9,38 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   157




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish