Шиша пахта ва ундан қилинадиган буюмлар. Шиша пахта – эритилган хом ашёдан олинган тартибсиз жорйлашган шиша толаларидан иборат материалдир. Шиша эритиш (кварц қум, кальцийлаштирилган сода ва натрий сульфати) хом ашё шихтаси ёки шиша синиқлари шиша пахта ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлиб хизмат қилади. Шиша пахта ва унидан қилинадиган буюмларни ишлаб чиқариш қуйидаги технологик жараёнлардан иборат: шиша массани 1300-14000С да ваннали печларда эритиш, шиша толаларни тайёрлаш ва буюмларни қолиплаш ва ҳоказо.
Шиша тола суюлтирилган массадан чўзиш ёки пуфлаш усулида олинади. Шиша тола штабик (шиша таёқчаларини эригунча қиздириб ва кейин уларни айланадиган барабанга ўраладиган шиша толалари кўринишида чўзиш) ва фильер (суюқлантирилган шиша массасидан толаларни унча катта бўлмаган тешиклар - фильерлар орқали чўзиш, кейинчалик уни айланадиган барабанга ўраш) усулларида чўзилади. Пуфлаш усулида суюқлантирилган шиша масса сиқилган ҳаво ёки буғ оқимининг таъсири остида сочилади.
Шиша толаси минерал пахта толасига нисбатан анча узун бўлади ва кимёвий чидамлилиги ҳамда мустаҳкамлигининг юқорилиги билан тафовутланади. Шиша пахтанинг зичлиги 75-125 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,04-0,052 Вт/(м×0С), шиша пахта ишлатиладиган энг юқори ҳарорат 4500С . Шиша толадан металлар, плиталар, полосалар ва бошқа буюмлар, шу жумладан тўқима буюмлар тайёрланади.
Кўпик шиша - ғовак тузулишли иссиқлик изоляцияси материалидир. Майда туйилган шиша синиғининг газ ҳосил қилувчи билан (майдаланган оҳактош) аралашмасли кўприк шиша буюмлар (плиталар, блоклар) ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлиб хизмат қилади. Хом ашё аралашмаси қолипларга солиб тўлдирилади ва печларда 9000 гача қиздирилади, бунда заррачалар суюқланади ҳамда газ ҳосил қилгич парчаланади. Ажралиб чиқадиган газлар шиша массани шиширади, совиганда у ғовак тузилишли мустаҳкам материалга айланади.
Кўпик шишанинг уни бир қанча бошқа иссиқлик изоляцияси материалларидан фарқлантириб турувчи қимматли хоссалари бор: кўпик шишанинг ғоваклилиги 80-95%, ғовакларнинг ўлчами 0,1-3 мм, зичлиги 200-600 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,09-0,14 Вт/(м×0С), кўпик шишанинг сиқилишда мустаҳкалиги 2-6 МПа. Бундан ташқари, кўпик шиша сувга чидамлилиги, совуқбардошлиги, ёнмаслиги, товушни яхши ютиши билан характерланади, уни осон кесиш ва ишлаш мумкин.
Узунлиги 500,эни 400 ва қалинлиги 70-140 мм ли плита кўринишидаги кўприк шишадан деворлар, ораёпмалар, томлар ва биноларнинг бошқа қисмларини иситиш учун қурилишида, ярим цилиндр, қобиқ ва сегментлар кўринишидаги кўпик шишадан эса ҳарорати 3000С дан ортмайдиган иссиқлик агрегатлари ва иссиқлик тармоқларини изоляциялаш учун фойдаланилади. Бундан ташқари, кўпик шиша аудиториялар, кинотеатрлар ва концерт заллри учун товуш ютувчи ҳамда пардозлаш материали бўлиб хизмат қилади.
Шиширилган перлит-асосан оқ рангли доналар кўринишидаги юқори даражада ғовак материал бўлиб, уни айланадиган ёки шахтали печларда 900-12000 С да пишираётганда шиширтириб, табиий перлит олинади. Пишириш жараёнида тоғ жинсидан тузилишвий боғланган сув жадал буғланиб чиқиб кетади, бу эса юқори даражада ғовак материал олишга олиб келади. Пишириш жараёнида перлит ҳажми 5-12 ва ундан ортиқ марта ортиши мумкин.
Доналари ва бўлакларининг йириклиги 5-20 мм бўлган шишган перлитнинг тўкма зичлиги 250-600 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,07-0,08 Вт/(м×0С).
Қум ва майда тош кўринишидаги шишган перлит турли-туман иссиқлик изоляцион буюмларни тайёрлашда енгил тўлдиргич сифатида қўлланилади. Боғловчи материаллар сифатида портландцементдан, пластик лойдан, эрийдиган шишадан, нефть битумидан, синтетик смола ва бошқалардан фойдаланилади. Олинадиган буюмлар (плиталар, ярим цилиндрлар, сегмент ва бошқалар) 250-500 кг/м3, зичликка ва 0,05-0,2 Вт /(м×0С) иссиқлик ўтказувчанликка эга бўлади.
Шиширилган перлитдан қилинган буюмлар шу буюмларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган боғловчи материалларнинг ҳароратга чидамлилигига қараб турли соҳаларда ишлатилади. Масалан, цементли боғловчи ёки эрийдиган шиша асосида тайёрланган буюмлар завод печлари, қозонлар, қувурлар ва бошқаларнинг қизиган юзларини иссиқликдан изоляциялаш учун, органик боғловчилар асосида тайёрланган буюмлар (битумлар, синтетик смолалар ва бошқалар) эса қурилиш қурилмалари ва музлаткичларни совуқ ўтмайдиган қилиш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |