Пластмассадан тайёрланган иссиқлик изоляцияси материаллари.Сўнгги йиларда пластмассадан тайёрланадиган янги иссиқлик изоляцияси материалларининг анча катта гурухи яратилган. Термопластик (полистироль, поливинилхлорид, полиуретан) ва термореактив (момевиноқолипльдегид) смолалар, газ ҳосил қилувчи ва кўпирадиган моддалар, тўлдиргичлар, пластификаторлар бўёқ ва бошқалар уларни тайёрлаш учун хом ашё бўлиб хизмат қилади. Қурилишда иссиқлик ва товуш изоляцияси материаллари сифатида энг кўп тарқалгани серғовак-ғалвирак тузилишли пластмассалардир. Пластмассаларда газлар ёки ҳавога тўлган коваклар ёки бўшлиқларнинг ҳосил бўлишига химик, физик ёки механик жараёнлар ёҳуд уларнинг биргаликдаги таъсири сабаб бўлади.
Тузилишига қараб иссиқлик изоляцияси пластмассаларини икки гурухга бўлиш мумкин: кўпикпластлар ва поропластлар. Кўпикпластлар деб зичлиги кичик ва ўзаро туташмаган газларга ёки ҳавога тўлган бўшлиқлар ёки ячейкалар мавжуд бўлган ғовак пластмассаларга айтилади. Поропластлар деб, тузилиши бир-бири билан туташган бўшлиқлар билан характерланадиган серғовак пластмасса-ларга айтилади. Замонавий индустриал қурилиш учун энг қизиқарлиси кўпикполистирол, кўпикполивинилхлорид, кўпикполиуретан ва мипорадир. Кўпикполистирол - ғоваклари бир текис туташган тузилишли қаттиқ оқ кўпик кўринишидаги материал (82-расм). Кўпикполистирол ўлчами 1000х500х100 мм ва зичлиги 25-40 кг/м3 плита кўринишидаги ПСБС маркаси чиқарилади. Бу материалнинг иссиқлик ўтказувчанлиги 0,05 Вт /(м×0С), у ишлатиладиган максимал ҳарорат 700С. Кўпикполистиролдан тайёрланган плиталар йирик панелли биноларнинг туташган жойларини иситиш, саноат музлаткичларини изоляциялаш учун шунингдек товушидан изоляцияловчи қистирма сифатида ишлатилади.
Кўпикполивинилхлорид-ғоваклари бир текис туташган тузилишли сарғиш рангли қаттиқ кўприк кўринишидаги материалдир. У поливинилхлорид смола асосидаги мураккаб аралашмадан тайёрланади. Кўпикпласт ўлчами 500х750, қалинлиги 35-70 мм плиталар кўринишида ишлаб чиқарилади. Кўпикполивинилхлориднинг физик-механик хоссалари қуйидаги ўлчамлар билан характерланади: зичлиги 95-195 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,06 Вт /(м×0С), 24 соат ичида шимадиган суви кўпи билан 0,3%, иссиқликка чидамлилиги чекланган (700С). Кўпикполивинилхлориддан қилинган плиталар қурилиш қурилмалари, совитиш асбоб-ускуналари ва қувурларни изоляциялаш учун мўлжалланган.
Кўпикполиуретан – шишган енгил пластмасса бўлиб, уни тайёрлаш технология жараёни полимер аралашмани тайёрлаш, кўпиртириш, блокларни тайёрлаш, плиталарга бичиш ва маълум вақт сақлаб етилтиришни ўз ичига олади. Кўпикполиуретан бикр ва эластик бўлиши мумкин. Бикр кўпикполиуретаннинг зичлиги 50-60 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,03-0,04 Вт/(м×0С), иссиққа чидамлилиги 700С гача. Материал тузилишида берк ғоваклардан ташқари яна туташ ғовакларнинг бирмунча миқдори бўлиши туфайли понополиуретан юқори товуш ютиш хоссаларига эга.
Плиталар кўринишидаги бикр кўпикполиуретандан осма девор панелларининг ички қатлами, ораёпмалар, деворларнинг товуш изоляцияси сифатида сегментлар ва қобиқларидан магистрал қувурларнинг иссиқ ва совуқ сув билан таъминлаш тармоқларида иссиқлик изоляцияси учун фойдаланилади ва хоказо. Қистирмалар кўринишидаги эластик кўпикполиуретан панелларнинг горизонтал ва тик туташган жойларини герметизациялаш учун ишлатилади.
Мочевина-формальдегид смоладан олинадиган мипора оқ рангли ғовак материал бўлиб, ташқи кўриниши бўйича қотиб қолган кўпикка ўхшайди. Мипоранинг зичлиги 40-60 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,06 Вт /(м×0С). Унинг иссиқа чидамлилиги 1100С гача ва юқори товуш изоляцион хоссаларга эга. Мипоранинг камчиликлари қаторига юқори даражада гигроскопиклиги ва мустаҳкамлигининг пастлиги (у осон уваланади) киради.
Мипора музлаткичлар қурилмасини изоляциялаш учун ва синч қурилмаларни тўлдириш, қувурларни изоляциялаш учун иссиқлик-товуш изоляция материали сифатида кенг тарқалган ва хоказо.
Сотопластлар-асалари уяси шаклини эслатадиган катакли иссиқлик изоляция материалларидир. Катакларнинг деворлари синтетик полимерлар шимдирилган турли лист материаллардан (крафт-қоғозлар, ип газламалар, шиша мато ва бошқалар) ясалиши мумкин. Сотопластлар узунлиги 1-1,5 м, эни 550-650 ва қалинлиги 300-350 мм ли плиталар кўринишида тайёрланади. Уларнинг зичлиги 30-100 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,046-0,58 Вт/(м×0С), сиқилишда мустаҳкамлиги 0,3-4 МПа. Сотопластлар уч қатламли панелларни тўлдирувчи сифатида ишлатилади. Сотопластларнинг иссиқлик изоляция хоссалари уяларни мипора майдалари билан тўлдириш натижасида ортади.
3 -§. Ноорганик иссиқлик изоляцияси материаллари
Ноорганик иссиқлик изоляцияси материаллари жумласига минерал пахта, шиша толалари, кўпикшиша, шишган перлит ва вермикулит, таркибида асбест бўлган иссиқлик изоляцияси материалллари, ғовак бетон ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |