Муқаддас Пётр монахлари ўзининг баъзи одамларини эркинликка чиқардилар (1257 й.)2
Ҳамма! Ким ушбу ёрлиқни кўрса Шартрский курия- сининг официаллари3 ... маълум қиладилар. Ҳамма билсинки, Жерминьовилдан марҳум Гуго де Лаининг қизи Эрембургани, Эрембурганнинг қизи Аальда, Леобина Қуаньенинг ўғли Вильгельм — юқорида келтирилган Аальданинг эри; улар ва шунингдек юқорида келтирилган Эрембурганинг болалари Гуйот, Жилотва Ионна, яна Вильгельм ва Аальданинг қизи Лигарда бизнинг иштирокимизда ҳузуримизга келиб, мурувватли Петр Шатрский монастирининг сервлари эканликларини изҳор қилдилар. Лекин шу монастирнинг аббат ва биродарлари уларни эркинликка чиқариб. сервликнинг ҳамма тутқунлик мажбурият-ларидаи озод бўлишларига рухсат бердилар, эркинликка чиқарилганларнинг мулкидан келадиган фойда аббат ва биродарларга тегиши керак.
Қирол Людовик X нинг 1315 йил 3 июль сервларни озод қилиш ҳақидаги қонуни (ордонанс)1
Табиий ҳуқуқларга биноан ҳар бир киши эркин бўлиб туғилиши лозим, лекин баъзи одатларга кўра, жуда қадимдан бошлаб, бизнинг қироллик давримизда ҳам кўпчилик оддий халқларимиз авлодларининг тасодифий хато, гуноҳлари учун сервлик ва бошқа қарамлик ҳолатига тушиб қолганлар. Бизга бу бутунлай ёқмайди. Бизнинг қироллик давлатимиз франклар қироллиги деб аталади, бизнинг аҳволимиз эса шу номга2 мос келиши лозим. Бизнинг катта кенгашимизнинг му-
ҳокамаси билан ҳукмронлигимизнинг бошланишидан бошлабоқ халқларимиз аҳволининг тузатилиши лозимлиги ҳақида буйруқ берилдики, бизнинг қироллигимизнинг ҳамма томонида эрксиз сервлар эркин кишиларга, эркин бўлмаган ерлар эркин ерларга айлантирилади. Эркинлик яхиш ва дуруст шартлар асосида берилади. Бизнинг оддий халқимиз бунинг учун солиқ йиғувчи- лар ва бошқа хизматчилардан ҳеч қандай зарар ва озор чекмасинлар... ҳозирги кунгача давом этиб келган бундай аҳвол бизга сира ёқмайди. Шахсий қарам кишиларга эга бўлган бошқа сеньорлар ҳам, биздан намуна олиб, уларни озодликка чиқазсинлар. Биз сизнинг содиқлигингизга ва синалган ақлингизга ишониб ушбу ёрлиқни топширамиз ва буюрамизки, Сизлар Санлисс баляжи3 ва унинг маҳкамаларига юқорида айтилган эркинликни сиздан талаб қилувчи барча жойларга, шаҳарларга ва айрим шахслар олдига дарҳол жўнаб кстинглар. Улар билан биз етарли даражада фойда оладиган ҳақ тўлаш эвазига эришиладиган озодлик ҳақида келишиб бир қарорга келинглар. Юқорида айтилган мулклардан (серваж) бизга ва бизнинг меросхўрларимизга фойда тегсин. Бупинг эвазига биз ва бизнинг меросхўрларимиз уларга юқорида айтилган ва биз сиз- ларга эълон қилишни топширган тўлиқ озодликни берамиз. Биз ўз номимиздаи ва меросхўрларимиз номидан чии виждон билан ваъда бериб айтамизки. сизларнинг ушбу иш юзасидан қилган ҳақ тўлаб озодликка чиқиш ҳақидаги шартномаларингизни шаҳарларга, жамоаларга, қишлоқларга ва айрим шахсларга озодлик ҳадя қилиш ҳақидаги қарорларингизни сиз бизнинг эътиборимизга ҳавола қилишингиз биланоқ, ўз ёрлигимиз билан тасдиқлаймиз ва маъқуллаймиз.
Парижда 1315 йилда, июлнинг учинчи кунида берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |