Сен-Жермен полиптигидан1
(IX аср боши)
Сен-Жермен полиптиги — Париж яқинидаги Сен-Жермен монастирининг ер-мулклари рўйхати бўлиб, аббат Ирминон томонидан тузилган. Сен-Жермен полиптигининг аҳамияти шундаки, у черков поместьелари) ҳақида тўлиқ маълумот беради. Полиптик тўла сақланмаган, бизгача алоҳида мулкларнинг 25 рўйхати етиб кслган. Бу манбага таянган ҳолда биз деҳқонларнинг чек ерлари (манслари) ва уларнинг эгалари томонидан хўжайинга тўланган солиқлар ҳақида хулоса чиқа-
ра оламиз. Манслар расмий ҳолда эркин, лит ва қуллар мансига бўлинган. Уларнинг ҳар биридан («эркинидан» ҳам) алоҳида солиқлар ундирилган. Ҳужжатдан шуни аниқлаш мумкинки, «эркин» деҳқон қулнинг мансини, колон ва қул эса эркин мансни ушлаб туриши мумкин, лекин ушлаб турган манслари учун қандай солиқ турларини тўлаш лозим бўлса шуни тўлашлари зарур.
а) VIII боб. Новингент фискидаги рўйхатдан
1. Новингентда хўжайинга тегишли манс бўлиб, у етарли ҳажмда уй ва бошқа қурилишга эга.
У ерда 55 бонуарийли1 учта экин майдони мавжуд бўлиб, у ерга модий2 буғдой экиш мумкин.
У ерда 41 ½ арипенн токзор бўлиб, ундан 300 модий вино тайёрлаш мумкин.
У ерда 43 арипенн яйлов бор, ундан 120 арава пичан йиғиш мумкин.
У ерда битта тегирмон бор, дон ҳисобида 30 модий чинш беради.
2. У ерда битта черков бўлиб, унга битта эркин манс ери туташган, у 6 бонуарий экин майдонига эга, бир арипенн токзорга, 2 ½ арипенн яйловга эга.
3. Вульфард — колон, унинг Эрмоара исмли хотини (эркин), уларнинг уч фарзанди бўлиб (исмлари келтирилади), 11 бонуарий экин майдони, 2 арипенн токзори, 3½ арипепн яйлови бўлган битта эркин мансдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалик қилганликлари учун ҳарбий солиқ сифатида 10 модий вино тўлайди. Яйловда 1 солид баҳодаги битта чўчқа боласини ўтлатгани учун 3 модий тўлайди. Кузги экин экиш учун 6 пертик, баҳорикор экин учун 3 пертик ерини ҳайдаб беради. Берилган буйруққа қараб қўл-ҳунар ишлари, ўрмон қирқиш ва бош- қа ишларни бажариб баршчина мажбуриятини ўтайди.
4. Бертульф — лит, унинг Гизоберга исмли хотини колон, улар муқаддас Герман одамлари. Уларнинг қарамоғида учта фарзанди бор (исмлари келтирилади), улар 3½ бонуарий экин майдони, 2 арипенн токзор, 3 арипенн яйловни ўз ичига олган 1½ эркин мансдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалик қиладилар. Бошқалар каби солиқ, мажбуриятлар тўлайдилар.
6. Герульф — колон, унинг Сакса исмли хотини колон. Улар муқаддас Герман одамлари. Улар 2½ бонуарийли экин майдони, 1½ арипенн токзорнн ўз ичига олган, 1 эркин мансдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалик қиладилар. 4 пертик кузги ерини ва 2 пертик баҳорикор ерини ҳайдаб берадилар. Бошқаларини Вульфард сингари тўлайдилар.
7. Годехар — колон, муқаддас Германдан, унинг қа- рамоғида икки боласи бор (исмлари келтирилади), 7 бонуарийли экин майдони ва 1½ арипенн токзор, 3 арипенн яйлови бор, 1 эркин мансдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бошқалар сингари тўлов мажбуриятини ўтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |