2-босқич.
Асосий (Англаш босқичи)
(45 минут)
|
2.1. Мавзу бўйича маъруза матнини тарқатади, унинг режаси ва асосий тушунчалари билан танишишни таклиф этади.
2.2. Тақдимот технологияси ёрдамида асосий назарий маълумотларни баён этади.
2.3. Жалб қилувчи саволлар билан мурожаат этади, мавзунинг энг асосий тушунчаларини ажратиб кўрсатади, ҳар бир ўқув бирлиги бўйича хулосалар қилади.
|
Тағдим этиладиган мавзу режаси ва ўзлаштириш лозим бўлган тушунчаларга эътибор қаратадилар.
Тинглайдилар, савол-жавобларда иштирок этадилар, муҳим чизма ва жадвалларни ўз дафтарларига қайд этадилар.
|
3-босқич. Якуний (Фикрлаш босқичи)
(10 минут)
|
3.1.“Интервью” методи орқали талабаларнинг умумий тасаввурларини аниқлайди.
3.2.Аниқ тасаввурлар шаклланмаган қисмларини қайта тушунтиради.
3.3. Мустақил иш учун топшириқ беради ва уни баҳолаш мезонлари билан таништиради.
|
Бир-бирларига саволлар ва жавоблар берадилар. Тинглайдилар, фикрлайдилар. Фикрларни ўртоқлашиш жараёнида ўз тасавурларини бошқаларники билан таққослайдилар.
Ўз тасаввурларини бойитади ва тўлдирадилар.
Топшириқни ёзиб оладилар.
|
Мавзу: 1. Психологик тренинг ҳақида тушунча. Психологик тренингни мақсади ва вазифалари.
Режа:
Психологик тренинг ҳақида тушунча. Шахс шаклланишида психологик тренингларнинг роли.
Тренингларнинг мақсади ва вазифалари.
Психологик тренингга мурожаат этувчилар гуруҳи.
Мавзу юзасидан таянч сўзлар: тренинг, шахс, муаммо, ўйин, машқ, кўникма, малака, компитентлик.
Кейинги йилларда жамиятдаги инсонлар саломатлиги муаммоси давлат сиёсати даражасига кўтарилиши билан бирга қувонарли ҳол шундан иборатки, ҳар бир киши ўз саломатлигига нисбатан онгли муносабатда бўлмоқда. Саломатлик деганда нафақат жисмоний балки, президентимиз таъкидлаганларидек, “ҳар томнлама, яъни ҳам жисмонан, ҳам руҳан, ҳам маънан” соғлом бўлишга эътибор берилаётганлиги ҳам бизнинг ютуғимиздир.
Замонавий психологик адабиётларда ва бу соҳадаги мутахассислар орасида тренинг атамаси жуда кўп ишлатилмоқда. Тренинг ингилиз тилидан олинган бўлиб, “машқ қилиш”, “такрорлаш” маъноларини билдиради. Психологик тренинг хақида гап кетганда, бу атама кўпчилик томонидан “муаммоларни ечими топиладиган машғулот” сифатида қабул қилинади. Аслини олганда тренинг машғулотлари кишиларнинг муаммоларини ҳал қилмайди, балки шу муаммоларнинг асосини таҳлил қила олиш учун лозим бўлган кўникма ва малакаларни ҳосил қилади. Яъни ТРЕНИНГ – шахсда мавжуд бўлган ёки вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш мақсадида турли хил ўйин ва машқлар орқали ўтказиладган машғулот ҳисобланади.
Тренингга таъриф бериш ёки уни тушунтиришда турли муаллифлар томонидан турлича ёндашувлар келтирилган бўлсада, уларнинг аксарияти тренинг машғулотлари ўйин ва машқлар орқали амалга оширилишига ва тренинг жараёнида кўникма ва малакалар ҳосил этилишига эътибор қаратаганлар.
Жумладан, О.Горбушина, тренинг – бу шахсни ўзгартиришга қаратилган ҳиссиётларга бой бўлган машғулотдир, деб таърифлайди.
Трeнинг шунингдeк тaшкилoтни рeжaлaштирилгaн фaoллигини oшириш учун, кaсбий билимлaрни oширувчи, кўникмaлaрини яxшилaшгa йўнaлтирилгaн ёки тaшкилoтнинг мaқсaдли фaoлиятлaри тaлaблaригa мoс кeлувчи aттитюдлaр мoдификaцияси вa жaмoaнинг ижтимoий xулқ–aтвoрини тузaтиш учун зaрурдир. Псиxoлoгия тaриxидa трeнинг ўқитишнинг кeнг тaрқaлгaн шaкли фaoл ижтимoий-псиxoлoгик трeнинглaрдир. Л.A.Пeтрoвскaя ижтимoий-псиxoлoгик трeнинггa тaъриф бeрaр eкaн, уни қуйидaгичa изoҳлaйди: “Трeнинг – шaxслaрaрo мунoсaбaтлaрдaги билимлaр, ижтимoий устaнoвкaлaр, кўникмa вa тaжрибaлaрни ривoжлaнтиришгa қaрaтилгaндир, шунингдeк, мулoқoтдa кoмпeтeнтликни ривoжлaнтириш вoситaси ҳaмдир”.
Г.A.Кoвaлeв ижтимoий – псиxoлoгик трeнингни ижтимoий псиxoлoгик ўқитишнинг ижтимoий дидaктик aктив йўнaлишдир дeб aтaйди.
Шундан келиб чиққан ҳода тренингни мақсади ва вазифаларинига ҳам аниқлик киритиб олиш мумкин. Ўтказиладиган психологик тренингларининг мақсади қуйидигича бўлиши кузатилади:
Шахсда мулоқотчанлик кўникмаларини ҳосил қилиш;
Ҳаётдаги қарама-қаршиликларини тўғри тушуна олиш ва таҳлил қилишга ўргатиш;
Шахснинг ички ҳолати (руҳияти)ни ўзгартиришга эришиш;
Шахсни камолоти учун зарур бўлган кўникмаларни ҳосил қилиш
Фавқулодда вазиятларда тўғри қарор қабул қила олиш кўникмасини ҳосил қилиш.
Тренингларда вазифа сифатида ҳар бир танлаб олинган муаммо юзасидан маълум ҳолатлар назарда тутилади. Лекин умумий ҳолда психологик тренингларнинг вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Гуруҳ аъзоларининг бир-бирлари билан танишувини ташкил этиш;
Гуруҳ аъзолари билан биргаликда нормаларга амал қилишга ўрганиш;
Гуруҳ аъзоларининг муаммоларини гапиртиришга шароит яратиш;
Гуруҳ аъзолари ўртасида ўзаро дўстона муҳит яратиш;
Гуруҳ аъзоларининг ўзаро жипслигини, аҳиллигини таъминлаш
Гуруҳ аъзоларида турли хил ҳаётий кўникма ва малакаларни ҳосил қила олувчи машғулотлар ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |