Ўқув машғулотининг тузилиши


Ролли ўйинларни ўтказиш ва уларнинг қоидалари



Download 0,78 Mb.
bet42/80
Sana19.03.2022
Hajmi0,78 Mb.
#501180
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   80
Bog'liq
1 МАВЗУ

Ролли ўйинларни ўтказиш ва уларнинг қоидалари.
Ролли ўйинлар ҳаётий вазиятлар ва муносабатлар моделлаштириладиган, махсус ташкил қилинадиган ўйинлардир. Улар шахслараро муносабатлар ҳарактерини англаш, бу муносабатларни яхшилаш ишида қўл келади. Тренинг жараёнида ролли ўйинлар кўпинча турли ижтимоий ролларни бажарувчи кишилар орасидаги муносабатларни мувофиклаштириш учун таклиф қилинади.
Ролли ўйинларда асосийси — мулоқот ёки муносабатдир. Ўз позициямизни ўзгаларникига мослаштириш жараёнида муносабат-ларнинг янги усулларини ишлаб чиқишимиз мумкин: бунда одатланилган хулқ-атворнинг яхши ва ёмон жиҳатлари яхшироқ англанади ёки бошқа иштирокчилар билан бевосита мулоқот жараёнида янги хулқ-атвор кўринишлари шакллантирилади.
Ролли ўйинларда хулоса чиқариш, тажриба тўплаш, уни англаш ва кундалик ҳаётга тадбиқ этиш муҳимдир.
Ролли ўйинларни ўтказиш қоидалари
Қоидалар нафақат ўйинга, шунингдек унинг якунларини муҳокама қилишга ҳам тегишлидир. Ўйин қоидалари ўйиннинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ишланади, бунда ўйиндаги ўзаро муносабатлар ва тажриба алмашишга катта аҳамият бериш зарур.
1. Ўйинда қатнашаётганда ҳар бир иштирокчи ўзи ва ўзгалар билан самимий муносабатда бўлиши, таклиф қилинга ролга масъулият билан ёндашиши лозим.
2.Тажрибаларни ўртоқлашаётганда иштирокчиларнинг фикри тренернинг фикрига мос келмаган ҳолда ҳам тренер уларнинг нуқтаи-назарини ҳурмат қилиши зарур. Шунинг учун ҳамма бир-бирининг фикрини бўлмасдан, диққат билан эшитиб, бошқа иштирокчиларнинг ўйин жараёнида нималарни хис қилганлигини тушунишга ҳаракатқилиш зарур.
3. Муҳокамада барча иштирокчилар фақатгина ўз кечинма ва ҳиссиётлари ҳақида гапириши, бошқаларнинг хатти-ҳаракатини тахлил қилмаслиги шарт. Уларнинг фикрини, тажрибасини ўзидан эшитган маъқулроқ.
Ролли ўйинлар фойдали усул бўлиши билан бирга уни ўзлаштириш қийинроқдир. Қуйидаги тавсиялар бу усулнинг фойдалилигини оширишга ёрдам беради:
Тренингни дастлабки кунларида ўйинга кўнгилли, сергап ва фаол иштирокчиларни танлаб олиш лозим;
Тренернинг ўзи ҳам бош роллардан бирини ижро этиши мақсадга мувофикдир;
Иштирокчиларга қайси йўналиш бўйича ҳаракат қилишлари лозимлигини тушунтириш ёки уларнинг ишни бошлаб олишлари учун бирорта сценарийни таклиф этиш керак;
Иштирокчиларга инструкция беришда "Реквизит"лар — шляпа, исмлар ёзилган карточкалар, париклар ва ҳ.к.лардан фойдаланишлари мумкинлигини айтиш керак;
Тренер имкони бўлса, вазиятни юмор билан тўлдиришга ҳаракат қилиши лозим;
Бутун гуруҳни жуфтликларга бўлиб ташлаш ва ҳар бир жуфтлик ҳаётий вазиятлардан келиб чиқиб, маълум бир саҳнани (масалан, ота- ўғил каби роллар) ижро этишини сўраш керак.
Шу тарзда бутун гуруҳ олдида мавжуд бўлган ҳижолатпазлик, бир-биридан уялиш кабилар йўқолади.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish