71
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
1
Хожиев Э., Хожиев Т. Маъмурий ҳуқуқ. –Т.: “Фан ва технология”, 2008. Б.235.
u
номзодни лавозимга тайинлаш;
u
мазкур ходим ўзига юклатилган вазифаларни қандай бажараётганини муайян давр мобайнида
текшириш ва уни ушбу лавозимга тайинлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул
қилиш.
Ҳаракатларнинг бундай кетма-кетлиги ҳозирги давр талабларига мос келадиган кадрларни танлаб
олиш жараёнининг зарур даражасини таъминлайди.
Давлат хизматчисининг асосий ҳуқуқ ва вазифалари унинг лавозими билан белгилаб берилади.
Лавозим – давлат органи билан жисмоний шахс (ижрочи) ўртасидаги имкониятлар доирасини тақсимлаш
учун белгиланадиган тоифа бўлиб, унда ҳуқуқ ва вазифалар, яъни, ваколатлар акс эттирилади.
Ғарб мамлакатларида хизматни ўташ кўпинча “хизмат мавқеи” (“карьера қилиш”) деб аталади. Бироқ,
хизмат лавозими бўйича кўтарилиш, биринчи навбатда, хизматчининг шахсий сифатлари (субъектив
жиҳатлари): унинг тажриба ва малакаси, профессионал ва имкон даражаси ҳамда ушбу хизматга
лаёқатлилиги билан белгиланиши лозим.
Шунингдек, хизмат лавозими бўйича кўтарилиш объектив жиҳатларга ҳам боғлиқ бўлади. Масалан,
давлат хизматчиларини рағбатлантириш борасидаги ҳуқуқий тартибга солиш сифатидан, хизмат бўйича
мунтазам ҳаракатланиш, ўтказилиши лозим бўлган аттестациялардан ва ҳ.к.
Давлат хизматчилари томонидан ўз хизмат, бошқарув ва бошқа вазифаларининг бажарилиши хизмат
ўташ жараёнининг мазмуни ҳисобланади. Аксарият давлат хизматчиларига хизмат ўташ давомида “хизмат
пиллапояси” бўйича ҳаракатланишлар хос бўлиб қолган. Бунга улар, давлат маъмуриятидаги турли
лавозимларда вақтинча вазифаларни бажариш натижасида эришадилар.
Ўзлаштирилиши зарур бўлган муҳим жиҳат шуки, давлат хизматини ўташ меҳнат фаолияти жараёни
ҳисобланади. Давлат хизматини ўташ деганда, давлат хизматчисининг ҳуқуқий-хизмат мақомини
тавсифлайдиган муайян юридик далиллар тушунилади, қуйидагилар шулар қаторидандир:
u
давлат хизматидаги бўш лавозимни эгаллаш;
u
кадрлар захирасига ҳисобга олиш;
u
қайта тайёрлаш ва малака оширишга йўналтириш;
u
амалиётга жўнатиш.
Хизмат вазифаларини ижро этишда, ўзида юқори малакани, ташаббускорликни ва ижодий ёндашувни
мужассамлаштирган ҳамда керакли даражадаги тайёргарлик ёрдамида юқори давлат мансабларига
нисбатан қўйиладиган талабларга мос малакаларга эга бўлишга молик давлат хизматчилари кадрлар
захирасига ҳисобга олинади.
Қайта тайёрлаш, малака ошириш ва турли кўринишдаги амалиёт ўтишдан мақсад, давлат хизматчилари
томонидан назарий тайёргарлик натижасида олинган касбий билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш
ва амалиётда мустаҳкамлаш.
Давлат хизматини ўташдаги асосий элементларидан яна бири – бу давлат хизматчиларининг
Do'stlaringiz bilan baham: