ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

7
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
I
БОБ
ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ УМУМИЙ
ТАВСИФИ
Давлат хизмати тушунчаси, ўзига хос 
хусусиятлари ва турлари
1.1.
Давлат хизмати моҳиятини ва унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан олдин, инсонлар томонидан 
амалга ошириладиган ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти турлари тўғрисида тушунча ҳосил қилиш 
лозим.
Юридик адабиётларда, инсонлар томонидан амалга ошириладиган ижтимоий фойдали меҳнат 
фаолияти фуқаролар, жамият ва давлат манфаатлари йўлида турли (давлат, нодавлат) ташкилотлар 
томонидан қонун ҳужжатлари доирасида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар сифатида таърифлаб 
ўтилган бўлиб, шартли равишда бир неча гуруҳларга бўлинган:
u
товарлар, моддий бойликлар ишлаб чиқариш, маълум бир хизматлар кўрсатиш;
u
номоддий (маънавий) бойликлар яратиш (масалан, китоблар, мақолалар ёзиш, кино ва 
видеофильмлар яратиш, сценарийлар тайёрлаш);
u
ижтимоий-маданий фаолият (таълим бериш, соғлиқни сақлаш ва ҳ.к.лар);
u
давлат хизмати, яъни жамиятнинг барча соҳаларида фаолият кўрсатиш:
u
ижтимоий-маданий (таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, меҳнат ва аҳолини ижтимоий 
муҳофаза қилиш) соҳаларни бошқариш;
u
иқтисодиёт (саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш) 
соҳаларини бошқариш;


8
u
маъмурий-сиёсий (мудофаа, давлат хавфсизлиги, адлия, ички ишлар, ташқи ишлар) соҳаларни 
бошқариш
1
;
u
нодавлат, жамоат, диний, халқаро, хорижий ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатиш;
u
жамиятнинг турли соҳаларида маълум бир эҳтиёжларни қондириш мақсадида ижтимоий фаолият 
билан шуғулланиш ва бошқалар.
1
Алехин А.П., Козлов Ю.М., Кармолицкий А.А. Административное право Российской Федерации. Москва, Зерцало, 
1996, с.236.
2
Бахрах Д. Н. Административное право. – М.,1993.
3
Административное право. Под.ред. Ю.М.Козлова. Москва, 1973, с.136-137.
Ҳуқуқшунос олим Д.Н.Бахрахнинг фикрича: «Инсонларнинг, шунингдек, давлат ва жамиятнинг мақсадга 
мувофиқ фаолият йўналишларидан бири – бу хизматдир. Бу тушунча турли маъноларда: инсоннинг 
фаолият тури, ижтимоий-ҳуқуқий институт, давлат органларининг махсус тизими маъносида ишлатилиши 
мумкин. Хизмат – бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни таъминлашдан, 
аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишдан иборат.»
2
Хизматчи ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида ўзига хос муносабатларга киришади. Бу 
муносабатларнинг мазмунини хизмат тури ҳамда хизмат олиб борилаётган ташкилотнинг хусусиятлари 
белгилаб беради. 
Хизмат муносабатлари давлат-хизмат муносабатларига ёки жамоат бирлашмаларида ва бошқа 
нодавлат, хусусий, тижорат ташкилотларида амалга ошириладиган хизмат муносабатларига бўлиниши 
мумкин.
Хизматчиларнинг қандай лавозим эгаллаши ва қайси ташкилотда ўз мажбурият ва вазифаларини 
бажаришига қараб, уларни қуйидагиларга бўлиш мумкин:
u
давлат органларининг хизматчилари;
u
маҳаллий органларининг хизматчилари;
u
давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмаларининг хизматчилари;
u
нодавлат ташкилотларнинг хизматчилари;
u
жамоат бирлашмаларининг хизматчилари ва ҳ.к.лар.
Ҳуқуқшунос олим Ю.М.Козлов, барча хизматлар ичида давлат хизматининг тутган ўрнига тўхталиб, уни 
давлат органларида амалга ошириладиган ҳамда ишчиларининг меҳнатидан мазмуни ва шакли жиҳатидан 
фарқ қиладиган ҳар қандай фаолият сифатида таърифлайди. Давлат хизматига бундай ёндашиш меҳнат 
фаолиятининг икки шаклига асосланади: биринчидан, бевосита моддий бойликларни, товарларни яратиш 
(ишларни бажариш); иккинчидан, бошқарувни, раҳбарликни, контрол ва назоратни амалга ошириш.
3
Юридик адабиётларнинг таҳлили, давлат хизмати тушунчасига бир неча маъноларда ёндашишни 
тақазо этади:
I БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


9
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
1
Старилов Ю.Н. Служебное право. Москва, изд. БЕК, 1996, с.131.
2
Манохин В.М. Государственная служба. Москва, 1966, с.5.

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish