ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

12
4)
давлат хизматининг давлат органларида амалга оширилиши. Умумий қоидага кўра, давлат 
хизмати – бу давлат лавозими (мансаби)ни эгаллаб турган ҳолда давлат органларининг вазифалари 
ва функцияларини амалга оширишга қаратилган касбий фаолиятдир. Давлат лавозими (мансаби) 
давлат органларида жорий этилади.
Айрим ҳолларда давлат хизмати муносабатлари давлат органларидан ташқари бўлган давлат 
ташкилотларида ҳам (масалан, давлат унитар корхонаси, давлат муассасасида) намоён бўлиши 
мумкин.
Бундан ташқари, давлат органларида фаолият кўрсатувчи барча фуқаролар ҳам давлат хизматчиси 
ҳисобланмайди. Ходимларнинг айримлари билан меҳнат шартномаси тузилади ва уларга нисбатан 
давлат хизматчиси мақоми татбиқ этилмайди;
5)
давлат хизматига ҳақ тўлаш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилиши. Давлат 
аппарати харажатларини қоплаш, давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш давлат бюджети 
тўғрисидаги қонунларда назарда тутилади.
Юридик адабиётларда давлат хизматининг ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти сифатидаги 
тушунчасидан ташқари, ҳуқуқий институт сифатидаги тушунчалари ҳам ёритиб берилган.
Ҳуқуқий институт – бу маълум бир доирадаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар 
йиғиндисидан иборат бўлиб, ҳуқуқ соҳасининг такибий элементи ҳисобланади.
Давлат хизмати жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар 
бирлашиб, давлат хизмати ҳуқуқий институтини ташкил этади.
Давлат хизмати ҳуқуқий институти қайси ҳуқуқ соҳасига тегишлилиги масаласи ҳозирги кунга қадар 
мунозарали бўлиб келмоқда. Аксарият ҳуқуқшунос олимлари давлат хизматини маъмурий ҳуқуқнинг 
ажралмас қисми сифатида таърифлаб, давлат хизмати жараёнида юзага келадиган муносабатлар 
маъмурий-ҳуқуқий меъёрлар билан тартибга солинганлиги сабабли маъмурий-ҳуқуқий институтлар 
таркибига киритади.
1
Иккинчи гуруҳ ҳуқуқшунос олимлар эса, давлат хизмати ҳуқуқий институти комплекс 
институт бўлиб, давлат хизмати жараёнида юзага келадиган муносабатлар – конституциявий, маъмурий, 
меҳнат, молия ва бошқа ҳуқуқ соҳаларининг нормалари билан тартибга солинганлигини кўрсатиб ўтади.
2
Баъзи адабиётларда давлат хизматининг мустақил ҳуқуқ соҳаси
3
сифатидаги тушунчасини ҳам учратиш 
мумкин. Масалан, Ю.Н.Старилов, давлат хизмати соҳасида юзага келадиган муносабатларни тартибга 
солувчи ҳуқуқий нормалар “Хизмат ҳуқуқи” доирасида бирлашганлигини кўрсатади.
4
Унинг фикрича, хизмат 
ҳуқуқи мустақил соҳа бўлиб, ўзининг предметига (давлат хизмати жараёнидаги ижтимоий муносабатлар 
доирасига) ва тартибга солиш усулига (давлат-ҳокимият кўрсатмасига) эга.
Давлат хизмати ҳуқуқий институтининг мазмунини давлатда ўрнатилган қонун ҳужжатлари белгилаб 
беради. Агарда, давлат хизматига тааллуқли қоидалар турли қонун ҳужжатларида жойлашган бўлса, уни 
комплекс институт сифатида; давлат хизмати соҳасидаги аксарият нормалар маъмурий қонунчиликда 
ўз ифодасини топган бўлса, маъмурий-ҳуқуқий институт сифатида; агарда, давлат хизматига тааллуқли 
қоидалар ягона қонун ҳужжати доирасида тизимлаштирилган бўлса, мустақил соҳа сифатида кўрсатиб 
ўтиш мумкин. 
1
Алехин А.П., Козлов Ю.М., Кармолицкий А.А. Административное право Российской Федерации. Москва, Зерцало, 1996
2
Масалан, қаранг: Бахрах Д.Н. Государственная служба в Российской Федерации. Екатеринбург, 1995.
3
Ҳуқуқ назариясига биноан ҳуқуқ соҳасининг мустақиллиги икки асосий элемент: предмет ва тартибга солиш усули 
билан белгиланади.
4
Старилов Ю.Н. Служебное право. Москва, изд. БЕК, 1996
I БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


13
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
1
Фадеев В.И. Муниципальное право России. Москва, 1994.
Давлат хизмати тушунчасини функционал маънода ҳам олиб қараш мумкин. Функционал маънода 
давлат хизмати давлат фаолиятининг, давлат органлари аппаратининг, маъмурий-бошқарув тузилмалари 
фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланади.
Давлат хизматчиларининг фаолияти турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Жумладан давлат 
хизматчилари:
u
фармойиш бериш, тартибга солиш характеридаги ваколатларни амалга оширадилар;
u
бошқарув тизимида ҳуқуқнинг турли субъектларига нисбатан ҳуқуқий-ҳокимият кўрсатмаларини 
амалга оширадилар;
u
юрисдикциявий ҳаракатларни амалга оширадилар, яъни юридик ва жисмоний шахслар ҳамда бошқа 
субъектларига нисбатан давлат мажбурлов чораларини қўллайдилар;
u
ташкилий ҳаракатларни ва моддий-техник операцияларни амалга оширадилар;
u
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган ҳаракатларни амалга 
оширадилар.
u
маҳаллий органларни ташкил этиш бўйича бўладиган ижтимоий муносабатлар;
u
маҳаллий органлар ва унинг маҳаллий мулкни, маҳаллий хўжаликни бошқариш, маҳаллий бюджетни 
шакллантириш ва ижро этиш бўйича органларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган ижтимоий 
муносабатлар;
u
қонун ҳужжатлари асосида давлатнинг айрим ваколатларининг маҳаллий органлар томонидан 
амалга оширилиши, қонунларни ҳамда юқори турувчи органлар ҳуқуқий актлари ижро этилишини 
ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнларида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар;
u
маҳаллий органлар томонидан конституциявий ҳуқуқни ва суд ҳимоясини амалга ошириш жараёнида 
юзага келадиган ижтимоий муносабатлар юзага келиши мумкин.
Айрим юридик адабиётларда, давлат хизмати тушунчаси билан бир қаторда маҳаллий органларда 
амалга ошириладиган хизмат бўйича фикрлар билдирилган. Масалан, ҳуқуқшунос олим В.И.Фадеевнинг 
фикрича
1
, маҳаллий органларда хизматни ўташ:
Маҳаллий органлардаги хизмат қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
u
бу хизмат оммавий хизматнинг алоҳида тури ҳисобланади, яъни маҳаллий оммавий ҳокимият 
органидаги хизматдир;
u
бу маҳаллий органлардаги касбий фаолият бўлиб, унинг амалга оширилиши билан маҳаллий 
хизматчилар маҳаллий бюджетдан маблағ оладилар. Маҳаллий хизматчилар маҳаллий органлардаги 
маълум бир лавозимларда хизматни олиб борувчи шахслардир;


14
u
бу маҳаллий органлар ваколатларини ижро этиш бўйича бўладиган фаолиятдир, яъни маҳаллий 
тузилмага бўйсундирилган фаолиятдир;
u
бу доимий асосда ташкил этиладиган фаолиятдир, яъни маҳаллий органлар хизматчилари 
маҳаллий органларнинг фаолиятини доимий, чекланмаган муддатда амалга оширадилар. Лекин 
уларни сайланадиган мансабдор шахслардан (маълум бир муддатларда хизматни олиб борадиган 
шахслардан) фарқлай олиш лозим. Маҳаллий органлар хизматчиларининг «доимий асосли» 
фаолияти маҳаллий органлар хизматининг маҳоратини, унинг мувозанатини таъминлайди.
Демак, давлат хизмати тушунчасини ёритиб беришда қуйидаги унинг асосий белгиларига эътиборни 
қаратиш лозим:

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish