ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

И.А.Каримов
Давлат хизмати тушунчаси ҳуқуқий, ижтимоий ва ташкилий тузулмани ўзида қамраб олиб, шу билан 
бирга ахлоқий тушунчани ҳам ифодалайди. У маънавий бойлик ташувчи сифатида одамларни одоб-ахлоқ
қоидаларига риоя қилишга йўналтиради. Давлат хизматининг барқарорлиги ва ишончлилиги мансабдор 
шахснинг нафақат касбий тайёргарлигига балки унинг маънавий фазилатларига ҳам боғлиқ. 
Давлат хизмати тизимида кадрлар сиёсатининг мақсадлари, маъно ва қоидалари катта маънавий одоб-
ахлоқ кучини ва бу кўринишнинг характер ва йўналишини етарли даражада белгилашни ўз ичига олади. 
Шунинг учун, кадрлар сиёсати ва кадрлар иши таркибини ташкил этадиган одоб-ахлоқ давлат хизмати 
ходимларини шакллантириш биринчи даражали аҳамият касб этади. Кадрлар иши етарли даражада 
субъектив, унда ҳамма вақт шахсий қарашлар элементи мавжуд. Бу эса нафақат ҳуқуқий, шу билан бир 
қаторда одоб-ахлоқ омиллари учун ҳам ҳаракат майдонидир.
Одоб-ахлоқ – бу онгнинг ўзига хос шакли ва жамият (ахлоқий) муносабатлари, шунингдек кадрлар ва 
давлат хизмати соҳасидаги муносабатларнинг ўзига хос шаклидир.
Одоб-ахлоқнинг ўзига хос томонлари унинг вазифасининг умумийлиги; анъаналар, одатларга суяниш; 
жамоатчилик фикрига қулоқ тутиш; жамиятдаги муносабатларда унинг алоҳида аҳамиятини белгиловчи 
субъектив-шахсий характери ҳисобланади. 
Инсон касбий фаолиятининг ҳар қандай кўриниши ходим ахлоқини ўзининг одоб-ахлоқ меъёрлари 


52
III БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ 
ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ
билан тартибга соладиган корпоратив касбий этикани шакллантиради. Касбий этика бошқарув тизими ва 
энг аввало давлат хизмати учун алоҳида аҳамиятга эга. 
Давлат хизмати этикаси, касбий этиканинг бир кўриниши сифатида ўзида давлат хизматида 
инсоний ўзаро муносабатларнинг алоҳида хилига тааллуқли маънавий одоб-ахлоқ меъёрлари тизимини 
ифодалайди. Давлат хизмати этикаси мансабдор шахснинг одоб-ахлоқи моҳиятини ифодалайдиган 
нуқтаи-назарлар, қоидалар ва меъёрларни қамраб олади, шунингдек унинг давлат, давлат хизматчилари, 
фуқаролик жамияти билан муносабатларига доир маънавий талабларни ўзида жамлайди.
Давлат хизматининг одоб-ахлоқ қоидалари деганда давлат ва жамият хизматида бўлган ходимнинг 
давлат билан ўзаро муносабатлари, у хизмат қилаётган фуқаролик жамияти, давлат ва унинг 
фуқароларининг ҳуқуқи, эркинликлари ва қонуний қизиқишларини ҳимоя қилишда ўзаро муносабатларни 
таъминлашга доир бўлган талабларни ифодалайдиган одоб-ахлоқ меъёрлари моҳияти тушунилади. Бу 
– давлат хизматчиларининг биргаликдаги касбий фаолиятлари жараёнида жамоада ахлоқий-психологик 
муҳит яратиш ва давлат хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида давлат хизматчиларининг ўзаро 
муносабатларини тартибга соладиган умумий қадриятлар ва қоидалар тизими.
Давлатнинг фуқаролар кўз ўнгидаги обрў-эътибори кўп жиҳатдан давлат хизматчиларининг касб 
маҳорати ва одоб-ахлоқига боғлиқ. Мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотлар, хусусан, маъмурий 
ислоҳотлар қизғин тус олиб бораётган экан, давлат хизматчилари зиммасидаги масъулият ҳам ортиб 
боради. Давлат хизматчилари эга бўлиши зарур бўлган ахлоқий сифатлар орасида энг муҳимларидан 
бири ҳалолликдир. Ҳалоллик айни пайтда фаоллик ва интизомлиликни ҳам тақозо қилади. Ҳалоллик 
ирода билан боғлиқ. Иродасиз одам ҳам ҳалол бўла олмайди. Ҳалолликнинг ахлоқий сифатларидан яна 
бири шаън билан ҳам мустаҳкам боғлиқ. Ўз шаънини, қадр-қимматини эъзозлаган шахс ҳалол бўлади
1
.
Давлат хизмати этикасининг ўзига хос қоидаси – хизмат субординацияси. Бу – давлат ҳокимияти 
органларида ўзаро муносабатларнинг асосий одоб-ахлоқ ва ташкилий қоидаларидан бири. Бу – хизмат 
интизоми меъёрларига асосланган кичикларнинг катталарга хизмат бўйича қатъий бўйсуниш, фуқаролик 
хизмати мансабларининг иерархияга мувофиқ юқори раҳбарларга бўйсуниш, уларнинг буйруқ ва 
топшириқларини аниқ ва ўз вақтида бажариш тизими. 
Давлат хизматчисининг очиқлиги – давлат хизматининг асосий ахлоқий қоидаси. Қўл остидагилар ва 
аҳоли учун очиқ бўлиш – улар билан мулоқотга доимо тайёр бўлиш, уларнинг саволлари, таклифлари, 
тилакларини эшитишга тайёр дегани. 
1
Қаранг: Мирбобоев Б., Ҳусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий 
масалалари. Тошкент, Академия, 2005. Б.74-76.
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқлари
3.4.
Давлат хизматчисининг ҳуқуқлари деганда, Ўзбекистон Конституцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар билан ўрнатилган ҳамда унинг эркинлиги ва касбий хизмат фаолияти имкониятлари давлат 
томонидан қўриқланиши тушунилади. Булар хизматчи ўз хизмат-мансаб ваколатларини амалга ошириш 
жараёнида бажариш ҳуқуқига эга бўлган хатти-ҳаракатлардир.
Давлат хизматчилари учун давлат хизматига кириш, уни ўташ ҳамда давлат хизмати бекор бўлишининг 
махсус шартлари ўрнатилган. Давлат хизматчилари уларга берилган ваколатларни ва функцияларни давлат 


53
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
маъмурияти ичида ҳам, ташқи ҳуқуқ субъектларига (фуқароларга, бошқа ташкилотларга) нисбатан ҳам 
амалга оширадилар. 
Фуқаро давлат хизматига кириши билан қуйидаги тўрт элементдан иборат бўлган “организм”га 
бирлашади:
1
Старилов Ю.Н. Служебное право. Москва, БЕК. 1996. 318-б.
u

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish