ҳуқуқий муносабатлар қуйидаги хусусият ва махсус белгилар
билан тавсифланади:
1)
ҳуқуқий муносабатлар – ижтимоий хусусиятга эга бўлган муносабатлардир. Чунки, улар
жамиятда инсонлар ўртасида вужудга келади, инсонларнинг фаолияти, хулқ-атвори билан боғлиқ
бўлади. Ҳуқуқий муносабат ҳар қандай ижтимоий муносабат сингари инсонлар онгли фаолиятининг
натижасидир;
2)
ҳуқуқий муносабатлар – ҳуқуқ нормаларининг инсонлар хулқ-атворига таъсири натижасида
вужудга келадиган муносабатлардир. Ҳуқуқий норма ва ҳуқуқий муносабат ўзаро боғлиқ бўлиб,
биридан иккинчиси вужудга келади. Ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинган муносабатларгина,
ҳуқуқий муносабат ҳисобланади.
Ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши, А.П.Дубиннинг фикрича
2
, ихтиёрий
ҳодиса бўлмай, балки қонуний жараёндир. Ҳуқуқий нормалар тартибга солинувчи ижтимоий
муносабатлардан, ҳуқуқий воқеликдан бевосита келиб чиқиши керак. Чунки ҳуқуқий нормаларга
муносабатларни вужудга келтиришдан аввал, ушбу муносабатлар ички ривожланишнинг оқибати,
уларнинг зарурлиги, моҳиятининг таъсири бўлиши керак;
3)
ҳуқуқий муносабат кишиларнинг ўзаро субъектив ҳуқуқлари ва юридик мажбуриятлари
воситасидаги алоқаларидир. Бу алоқалар ҳуқуқ нормалари билан мустаҳкамланган ҳуқуқ ва
мажбуриятларни амалга ошириш орқали вужудга келади;
4)
ҳуқуқий муносабат иродавий муносабатдир. Ҳуқуқий нормаларда давлатнинг муайян иродаси
ифода этилади. Шу билан бирга ҳуқуқий муносабат вужудга келиши учун унинг иштирокчиларининг
ҳам иродаси талаб қилинади. Баъзи бир ҳуқуқий муносабатлар унинг барча иштирокчиларининг
иродаси билан вужудга келиши мумкин;
5)
ҳуқуқий муносабат давлат томонидан қўриқланадиган муносабатдир. Ҳуқуқий нормаларда
давлат иродаси ва манфаатлари ифода этилганлиги сабабли, улар асосида вужудга келадиган
муносабатлар давлат томонидан муҳофаза қилинади. Агар ҳуқуқий нормаларда белгиланган
талаблар ихтиёрий равишда бажарилмаса, давлатнинг мажбурлов чоралари ҳаракатга келади.
Демак, ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий нормалар асосида вужудга келадиган ва давлат томонидан
қўриқланадиган ҳамда инсонларнинг фаолияти ва хулқ-атвори билан боғлиқ бўлган иродавий
муносабатлардир.
Давлат хизмати жараёнида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатларга ҳам бошқа барча ҳуқуқий
муносабатлар сингари умумий хусусиятлар хосдир.
Давлат хизмати жараёнида турли-туман муносабатлар вужудга келиб, турли ҳуқуқ тармоқлари билан
тартибга солинади. Жумладан давлат хизмати соҳасидаги аксарият ҳуқуқий муносабатлар конституциявий,
маъмурий, меҳнат, молия ва бошқа ҳуқуқ тармоқларининг нормалари асосида вужудга келади. Мазкур
муносабатлар ўртасида маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар алоҳида аҳамият касб этади.
II БОБ. ДАВЛАТ-ХИЗМАТ МУНОСАБАТЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |