Адабиётлар рўйхати.
Е.Дуйсенов Селевые потоки. Изд. Казахстан. Алма-Ата. 1966.
А.Л.Корженевский Геоморфология и оледенение Памир-Алая. Т. «Фан». 1979. 175 стр.
М.В.Седенко Основы гидрогеологии и инженерной геологии. Москва «Недра» 1979. 130 стр.
Солифлюкция
Солифлюкция термини, лотин тилида solum-тупроқ, fluchus-оқим, яъни грунт қатламининг оқиши деган мазмун беради.
Солифлюкциянинг географик тарқалиши асосан абадий музлоқ ерлар ва баланд тоғ минтақасига хос худудларга тўғри келади. Бундай жойларда грунт йилнинг аксарият қисмида музлаб ётади, қисқа вақт давомида ернинг юза сатхигина қисман эрийди. Қор қопламининг мунтазам эриши, ёмғир ёғиши натижасида эса, нам тупроқ янада кўпроқ бўкади. Натижада оғирлиги ошиб, гравитацион куч таъсирида қуйига тамон секинлик билан оқа бошлайди. Бу харакатни англатувчи бир неча ташқи кўрсаткичлар мавжуд:
Ўша ерда мавжуд бўлган дарахтлар йирик бута ва симёғочларнинг ялпи қийшайиб қолиши;
Йўлларнинг деформация олиши;
Зинапоясимон, суфасимон яланглик дўнгликларининг шаклланиши;
Ҳосил бўлган дўнгликларнинг олд қисмида қурумларнинг тўпланиши.
Қурумлар, турли ўлчамдаги тоғ жинси парчаларининг ён бағир бўйлаб тартибсиз сочилиб, уюлиб ётишидир.
Қурум-ёқут тилидан ўзбекчага ағдарилганда тош деган мазмун беради. Қурумалар туфайли тош денгизлари, тош дарёлари шаклланади. Тош дарёлари қурумларнинг чизиқли йўналиш бўйича тарқалиши, тош денгизлари эса қурумларнинг кенг ялангликлар бўйлаб шаклланишидир.
Солифлюкция натижасида сувга бўкиб, юмшаган ва қиялик ҳамда гравитацион куч туфайли силжиш даражасига етган грунтнинг ҳаракати жуда суст кечади. Бу кўрсатгич турли шароитда турлича бўлиши мумкин. Бу жараён мобайнида силжиётган грунтнинг совуқ таъсирида музлаши ҳамда ҳарорат бирмунча илигач эриб, заррачаларининг янада майдаланиши унинг ҳаракатини фаоллаштиради. Бу кўрсатгич 5-100 қияликдаги ён биғирлар бўйлаб атига бир неча см бир фасл бўйича эса бир неча метрга етиши мумкин.
Нивация. Солифлюкция кўп ҳолларда нивация билан биргаликда кечади. Нивация (лотинча nivis- қор деган мазмун беради) ён бағир бўйлаб тўпланган қор қопламининг ҳаво ҳароратининг илиши туфайли бу ердаги тоғ жинси бўлакларининг қор билан биргаликда ҳаракатлана бориб, янада кичикроқ бўлакчаларга парчаланиши, тўпланиши, сочилиши, умуман олганда нивация қор сувлари таъсирида ўзига хос рельеф хосил бўлиш жараёнидан иборатдир.
Кўчки
Тоғ ёнбағирларида йиғилиб қолган қор қопламининг оғирлик кучи туфайли қуйига томон шитоб билан кўчиб тушишиш кўчки дейилади. Кўчки соф туркий ўзакдан иборат халқ табиий географик терминидир.
Кўчки тушунчаси, сурилма, тоғ жинсларининг қулаб ёки сурилиб тушиши, аксарият ҳолатларда қор қопламининг кўчишига нисбатан ишлатилади. Бу табиий географик жараённинг юз бериши, ёнбағирнинг юқори қисмида йиғилиб қолган қор қопламининг шиддат билан қуйига томон сурилиб, кўчиб тушиши туфайли юзага келади. Бу ҳолатнинг шаклланишига қорнинг кўп миқдорда йиғилиб қолиши, қор қопламининг қайтадан кристалланиши, ҳарорат таъсирида зичланиши ва ниҳоят ўз оғирлик кучи остида харакатга келиши сабабчи бўлади. Кўчкининг харакатланиши одатда ҳавонинг шовқин сурон ёки портлаш, ўқ узилиши, қичқириқ, остида тебраниши каби энг суст таъсир остида ҳам бошланиши ҳусусиятлидир. Кўчкилар даврида 1,5-2 млн м3 гача қор қопламининг харакатга келганлиги аниқланган. Бунда кўчиб тушувчи қор қопламининг қалинлиги 60 м га қадар етади. Қор кўчкилари барча тоғли минтақалар учун хос бўлиб, аҳоли пунктлари, сайёҳлик лагерлари, алоқа тармоқлари, йўллар, ўрмон қоплами ва чорва моллари учун жиддий ҳавф туғдириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |